язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қирғизистон Республикаси/ Қирғизистон Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битим (Тошкент, 2000 йил 2 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати билан

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида

БИТИМ


Қирғизистон Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик ҳақида Тошкент шаҳрида 1996 йил 24 декабрда имзоланган Шартнома қоидаларига амал қилиб, икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришга ҳамда ўз мамлакатларининг фуқаролари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга интилиб, иккала давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тартибини йўлга қўйиш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.



2-модда


1. Қирғизистон Республикасининг ҳақиқий дипломатик ва хизмат паспортларига эга бўлган фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳақиқий дипломатик паспортларига эга бўлган фуқаролари, бошқа Томон давлати ҳудудида узоғи билан ўттиз кун бўлишни мўлжалласалар, бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.


2. Томонлар давлатларининг миллий паспортига эга бўлган фуқаролари, агар улар расмий давлат ва ҳукумат делегациялари таркибига кирсалар, узоғи билан ўттиз кун мобайнида бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.


3. Томонлар давлатларининг вазирликлар ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг камида бўлим бошлиғи даражасидаги мансабдор шахслари бошқа Томон давлати ҳудудида узоғи билан ўттиз кун мобайнида миллий паспортлар, хизмат гувоҳномалари ва хизмат сафари гувоҳномалари асосида визасиз бўлишлари мумкин.


4. Томонлар давлатларининг ушбу модданинг 1 - 3-бандларида кўрсатиб ўтилган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида ўттиз кундан ортиқ муддатда бўлишни мўлжалласалар, бунинг учун уларга қайси Томон давлатининг фуқароси бўлсалар, ўша давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг ёзма мурожаати бўйича, консуллик йиғимлари ундирилмасдан виза

...