ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2015 й. 280-сон “Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.10.2015 й.
N 280
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ЭЛЕКТР
ВА ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА ФОЙДАЛАНИШГА
ТАЙЁР ҲОЛДА УЛАШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ
ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш учун тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига улаш тизимини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига улаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига улашда уларнинг бевосита иштирокини талаб қиладиган тартиботлар сонини тубдан қисқартириш;
техник шартларни олишдан бошлаб фойдаланишга тайёр ҳолда электр ва газ тармоқларига уланишгача бўлган барча тартиботларни амалга ошириш ваколатларини электр ва газ таъминоти бўйича фойдаланиш ташкилотларига бериш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектларини газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.
3. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб:
тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш учун ҳужжатлар бевосита Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади) томонидан қабул қилинади;
тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишлари электр ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан шартнома асосида амалга оширилади;
электр ва газ таъминоти ташкилотлари тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишларини амалга оширишда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ва режим-созлаш ишларини амалга ошириш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни субпудрат асосида жалб этиш ҳуқуқига эгадирлар;
тадбиркорлик субъектларига кейинчалик электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш учун магистрал тармоқларни қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича талабларни белгиловчи техник шартларни бериш тақиқланади.
4. "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси:
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда - тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш бўйича намунавий шартномаларни 2015 йил 1 декабргача бўлган муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда - ваколатли органлар ва марказлар ходимлари иштирокида тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш юзасидан қабул қилинган нормаларни амалда қўллаш даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари мунтазам равишда ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда - тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳамда якуний мақсадлари тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 517-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2015 йил, 10-сон, 87-модда