Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Нотижорат ташкилотлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 638-ХII-сон "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 638-ХII



КАСАБА УЮШМАЛАРИ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ

КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Касаба уюшмалари

Касаба уюшмаси ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига кўра ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган фуқароларнинг жамоат бирлашмасидир.

Касаба уюшмалари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга ошириши мумкин.



2-модда. Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи

Ходимлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган шахслар ҳамда иш билан таъминланган бошқа шахслар (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) ҳеч қандай тафовутсиз ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан кириш ҳуқуқига эгадир.

Ходимлар барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзга меҳнат фаолияти амалга оширилаётган бошқа иш жойларида камида уч нафар ходимнинг ташаббуси билан касаба уюшмаларини тузишга ҳақли.

Касаба уюшмалари ишлаб чиқариш-тармоқ принципига кўра тармоқлар ва ҳудудлар даражасида тузилиши мумкин.

Ишламайдиган пенсионерларнинг касаба уюшмаси аъзолигига кириши ёки ундан чиқиши тартиби касаба уюшмасининг устави билан тартибга солинади.

Касаба уюшмалари ихтиёрийлик асосида республика, тармоқ ва ҳудудий бирлашмаларини ташкил этиши, шунингдек уларга кириши мумкин, мазкур бирлашмаларга касаба уюшмалари фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари ва кафолатлари татбиқ этилади.

Касаба уюшмаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Касаба уюшмалари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.


3-модда. Касаба уюшмаларининг мустақиллиги

Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, иш берувчилардан ва уларнинг бирлашмаларидан, сиёсий партиялардан ҳамда бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Касаба уюшмаларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар, уюшма тузилишини белгилайдилар, раҳбар идораларини сайлайдилар, ўз фаолиятларини ташкил этадилар, йиғилишлар, конференциялар, пленумлар, қурултойлар ўтказадилар.

Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.


4-модда. Фуқароларни касаба уюшмаларига

мансублигига қараб камситишни тақиқлаш

Фуқароларнинг касаба уюшмаларига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг қонун ҳужжатларида кафолат бериладиган меҳнат ҳуқуқлари, бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бирор бир тарзда чекланишига сабаб бўлмайди. Ходимни ишга қабул қилиш, хизмат поғоналарига

...
Время: 0.0361
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск