ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2015 й. 335-сон “Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган ягона марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2015 й.

N 335



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

"ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТАДИГАН

ЯГОНА МАРКАЗЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатадиган ягона марказларни (кейинги ўринларда "ягона дарча" маркази деб аталади) замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари билан қўшимча равишда жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг зарур замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналарини марказлаштирилган тарзда харид қилиш йўли билан "ягона дарча" марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарори билан ташкил этилган Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси:

"ягона дарча" марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича энг яхши таклифларни, истисно тариқасида, ўн кун муддатда танлаб олсин;

харид қилинадиган ташкилий техника ва компьютер ускуналари белгиланган минимал талабларга мувофиқлиги юзасидан қатъий назоратни таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

ўтказилган танлов натижалари бўйича "ягона дарча" марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда ва миқдорда замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари харид қилишга етказиб берувчилар билан шартномалар тузилишини;

белгиланган минимал талабларни ҳисобга олган ҳолда "ягона дарча" марказлари 2015 йил охиригача зарур мебель, инвентарь ва бошқа асбоб-ускуналар билан қўшимча равишда жиҳозланишини таъминласинлар.


4. Минтақалар бўйича "ягона дарча" марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий ташкилий техника ва компьютер ускунасини харид қилишни молиялаштириш манбалари 2-иловага* мувофиқ белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банк билан биргаликда "ягона дарча" марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари харид қилиш учун маблағлар белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 ноябрь, 47-сон, 598-модда







































Время: 0.2244
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш