ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2015 й. 350-сон “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.12.2015 й.
N 350
ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИНИНГ
ПАТРОНАЖ ТИББИЁТ ҲАМШИРАЛАРИНИ
МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШГА
ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ жойларда дастлабки тиббий-санитария ёрдами сифатини янада яхшилаш, қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари меҳнатини рағбатлантиришни уларнинг касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва санитария-гигиена маданиятини тарғиб қилиш чора-тадбирларини рўёбга чиқаришдаги фаолиятининг аҳамияти ва етакчи ролини ҳисобга олган ҳолда ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иш самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига боғлиқ равишда улар меҳнатини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизимини 2016 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
ўзига бириктирилган ҳудудда оилаларнинг патронаж билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган ва ўз фаолиятида ижобий якуний натижаларга, шу жумладан касалликларни камайтиришга, болалар ва оналар ўлимига барҳам беришга эришган патронаж тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгилаш;
энг юқори даражада намуна кўрсатган патронаж тиббиёт ҳамшираларини ва патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган қишлоқ врачлик пунктларининг врач-тиббиёт ходимларини уларнинг фаолиятини ҳар чоракда баҳолаш асосида, лекин тегишли ходимни йилига икки ойлик маошдан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлаш.
2. Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2015 йил 1 декабрдаги
350-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига
ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш
тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига
киритилаётган қўшимчалар
1. 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "3-иловага мувофиқ" сўзларидан кейин ", қишлоқ врачлик пунктлари учун эса - 3-1-иловага мувофиқ" сўзлари қўшилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 3-1-илова қўшилсин:
"Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 ноябрдаги
276-сон қарорига
3-1-ИЛОВА
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш
ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш
ва сарфлаш йўналишлари (қишлоқ врачлик пунктлари учун)
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари (қишлоқ врачлик пунктлари учун): |
Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари: |
||||
моддий рағбатлан- тиришга |
моддий-техника базасини ривожлан- тиришга, муассасани модерниза- циялаш ва таъмирлашга, кредиторлик қарзларни тўлашга |
||||
ҚВП учун бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача |
ҳомийлик ва донорлик ташкилотларидан, пулли даволаш ва хизматлардан, интизомий жазони қўллашдан тушадиган, жарималар маблағлари |
ҳисобот чорагининг охирги иш куни тугашида пайдо бўлган бюджет маблағларидан тежамлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари) |
вақтинчалик фойдаланилмаётган хоналарни ва бошқа давлат мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар |
кўпи билан 75% |
камида 25% |
Изоҳ: тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу маблағлар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ходимларга тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 9 декабрь, 48-сон, 607-модда