ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2015 й. 367-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.12.2015 й.
N 367
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ
БАНКИ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкларни капиталлаштиришни янада ошириш ва уларнинг инвестиция фаоллигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 26 октябрдаги ПҚ-2420-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида" 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"13. Банкнинг устав фонди устав фондини кўпайтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўланган маблағлар ва Банк фойдасини капиталлаштириш маблағлари ҳисобига 79 000 000 000,00 (етмиш тўққиз миллиард) сўмни ва Марказий банкнинг маблағлар ўтказилган кундаги курси бўйича сўмга эквивалент бўлган 400 000 000,00 (тўрт юз миллион) АҚШ долларини ташкил қилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда улар ўртасида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурини амалга ошириш доирасида мақсадли кредит линияси бериш тўғрисида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки банк Уставига ушбу қарорга мувофиқ киритилаётган ўзгартиришларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банкда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 28 декабрь, 51-сон, 634-модда