Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2003 й. 180-сон "Республика байналмилал маданият марказининг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2003 й.

N 180



РЕСПУБЛИКА БАЙНАЛМИЛАЛ МАДАНИЯТ

МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолиятни мувофиқлаштиришни янада такомиллаштириш, ўсиб келаётган авлодни миллий мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг маданий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишига кўмаклашиш, миллий маданият марказларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика байналмилал маданият маркази тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири ҳамда унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Республика байналмилал маданият маркази ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика байналмилал маданият маркази тўғрисида" 1992 йил 13 январдаги 10-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 8 апрелдаги

180-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика байналмилал маданият маркази

ТУЗИЛМАСИ

Директор




Директор ўринбосари - 1



Маънавият ва маърифат бўлими - 2


Миллий маданият марказлари билан ишлаш бўлими - 2


Бухгалтерия - 2

Ахборот-методика бўлими - 2


Техника бўлими - 1

Ҳаммаси: 11 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 4, 29-модда.



















































Время: 0.0046
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish