Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Йўл ҳаракати Қоидалари (ЎзР ВМ 24.12.2015 й. 370-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 24 декабрдаги

370-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йўл ҳаракати

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўл ҳаракати қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланган.


3. Йўл ҳаракати қатнашчилари "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.


4. Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак. Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш ёки ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни ва ҳаракатланишни ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш тақиқланади.

Ҳаракатга тўсқинлик туғдирган шахс уни тезда бартараф қилиш учун имконияти даражасида барча чораларни кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, мавжуд барча воситалар билан хавф-хатар ҳақида ҳаракат қатнашчиларини огоҳлантириши ва ички ишлар органларига (кейинги ўринларда ИИО) хабар бериши шарт.


5. Мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


6. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:


Автомагистрал - 5.1. йўл белгиси билан белгиланган, ҳар бир йўналишнинг қатнов қисмлари ажратувчи бўлак билан ажратилган (у бўлмаганда йўл тўсиқлари билан) ҳамда бошқа йўллар, трамвай ва темир йўллари, пиёда ва велосипед йўлкалари билан бир сатҳда кесишмайдиган йўл.


Автопоезд - улагич мосламалари билан уланган эгарли шатакка олувчи ва ярим тиркама ёки юк автомобили ва тиркама (тиркамалар)дан иборат транспорт воситаси таркиби.


Йўл ҳаракати хавфсизлиги - йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати.


Велосипед - одам кучи билан ҳаракатлантириладиган (ногиронлар аравачасидан ташқари) икки ёки ундан ортиқ ғилдиракли транспорт воситаси.


Транспорт воситасининг эгаси - транспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс.


Ҳайдовчи - йўлларда транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс. Бошқаришни ўргатувчи, от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади.


Мажбурий тўхташ - техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш.


Асосий йўл - тупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент-бетонли, тош ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 - 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.


Арава - от (ёки бошқа ҳайвонлар)га қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма.


Йўл - транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ер бўлаги ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл автомобиль ва шаҳар электр транспорти йўлларини ҳамда тротуарларни ўз ичига олади.


Йўл-транспорт ҳодисаси - транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса.


Йўл ҳаракати - одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи.


Темир йўл кесишмаси - йўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи.


Йўналишли транспорт воситаси - белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси).


Механик транспорт воситаси - двигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир.


Мопед - иш ҳажми 50 куб.см гача, юқори тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган двигатель билан ҳаракатга келтириладиган икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Осма двигателли велосипедлар ва юқоридаги таърифга эга бўлган бошқа транспорт воситалари ҳам мопедларга тенглаштирилади.


Мотоцикл - кажавали ёки кажавасиз икки ғилдиракли механик транспорт воситаси. Аслаҳаланган ҳолатдаги вазни 400 килограммдан ошмайдиган уч ва тўрт ғилдиракли механик транспорт воситалари, шунингдек двигателининг иш ҳажми 50 куб.см дан ёки энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ортиқ бўлган скутер, квадроцикл, электроскутерлар ҳам мотоциклларга тенглаштирилади.


Аҳоли пункти - кириш ва чиқиш йўллари 5.22 - 5.25 йўл белгилари билан белгиланган ҳудуд.


Етарлича кўринмаслик - ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши ва шунга ўхшаш шароитларда, шунингдек куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлиши.


Қувиб ўтиш - эгаллаган ҳаракатланиш бўлагидан чиқиб, олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасидан ўзиб кетиш.


Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш - йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларининг олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият.


Йўл ёқаси - йўлнинг қатнов қисмига у билан бир сатҳда бевосита туташган, қоплама тури билан фарқ қиладиган ёки 1.1 йўл чизиғи ёрдамида ажратилган, ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш учун мўлжалланган бўлаги.


Йўл ҳаракатини ташкил этиш - йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи.


Пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси - Қоидаларнинг 16-банди талабларига мувофиқ, йўлда бир йўналишда биргаликда ҳаракатланаётган одамлар гуруҳи.


Транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси - олдида ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ маёқчаси ёқилган транспорт воситаси кузатиб бораётган, бевосита бир-бирининг кетидан, битта ҳаракатланиш бўлагида, чироқларини доимий ёқиб келаётган, уч ва ундан ортиқ механик транспорт воситалари гуруҳи.


Болалар гуруҳини ташкилий ташиш - йўналишли транспорт воситаларига дахли бўлмаган автобусларда саккиз ва ундан ортиқ болаларнинг ташкилий ташилиши.


Тўхташ - транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш).


Йўловчи - транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс.


Чорраҳа - йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи.

Чорраҳа чегараси унинг марказидан қатнов қисмлари охиридаги қарама-қарши томонларнинг энг узоқ бурила бошлаган жойларини туташтирувчи тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланади.

Ёндош ҳудудлардан чиқиш жойлари чорраҳа ҳисобланмайди.


Огоҳлантирувчи ишоралар - авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, шунингдек ҳаракат йўналишини ўзгартиришда қўлланиладиган ишоралар.


Пиёда - транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс.

Велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ҳамда ногиронлар аравачасини етаклаган, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахслар ҳам пиёда ҳисобланадилар.


Пиёдалар ўтиш жойи - йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 - 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги.

Йўл чизиқлари бўлмаса, пиёдалар ўтиш жойининг кенглиги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари орасидаги масофа билан аниқланади.


Пиёдалар йўлкаси - йўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми.


Ёндош ҳудуд - бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобиль тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).


Имтиёз - мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи.


Тиркама - механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган, двигатель билан жиҳозланмаган транспорт воситаси. Бу атама ярим тиркама ва узайтириладиган тиркамаларга ҳам тааллуқлидир.


Қатнов қисми - йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми.


Ҳаракатланиш бўлаги - автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги.


Ажратувчи бўлак - йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) 1.1 ётиқ чизиғи билан белгиланган қисми.


Рухсат этилган тўла вазн - аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови).

Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва ҳ.к.) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнлари йиғиндиси киради.


Реверсив ҳаракат - йўл қатнов қисмининг махсус ажратилган, 5.35 - 5.37 йўл белгилари, 1.9 йўл чизиғи билан белгиланган ва устида реверсив светофор ўрнатилган бўлагида ҳаракат йўналишининг қарама-қарши томонга ўзгариши.


Тартибга солувчи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ), ҳарбий автомобиль назорати органлари ходими, ўз хизмат вазифаларини бажараётган, ушбу Қоидаларда кўзда тутилган ишоралар ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга солиш ваколатига эга бўлган ва уни бевосита амалга ошираётган, йўлдан фойдаланиш хизмати ходимлари, темир йўл кесишмаси ва сол кечувларидаги навбатчилар. Тартибга солувчи махсус кийим ва (ёки) таниқлик белгиси (қўл боғичи, жезл, қизил ишорали ёруғлик қайтаргич, қизил чироқ ёки байроқча)га эга бўлиши шарт.


Йўл бериш - йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзи бўлган бошқа йўл ҳаракати қатнашчисининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажариши мумкин эмаслигини билдирувчи талаб.


Йўл ҳаракати қатнашчиси - йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс.


Транспорт воситаси - одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма.


Тротуар - қатнов қисмига туташган ёки ундан майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисми.


Тўхтаб туриш - транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш.


Қоронғи вақт - кечки ғира-ширанинг охиридан тонгги ғира-ширанинг бошланишигача бўлган оралиқдаги вақт.


Ҳақиқий вазн - транспорт воситасининг юки, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги вазни.


Фото ва видео қайд этиш - йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари ёрдамида қайд этиш.



II. ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт:

ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини ёки транспорт воситасини вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талонни, ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган бўлса, унинг талонини, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилган ҳолларда вақтинчалик рухсатномани;

вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талон ёки вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;

транспорт воситаси ёки тиркамани қайд қилиш гувоҳномасини;

транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно;

транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини;

қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда йўл варақаси ва ташилаётган юкнинг ҳужжатларини;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда - ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификати.

8. Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариши мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса.

Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкин.

9. Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситаси ҳаракатланиб бораётганда ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақиб олиши шарт.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);

транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

аҳоли пунктларида ҳаракатланишда - йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.


10. Халқаро йўл ҳаракатида иштирок этаётган механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида йўл ҳаракати ҳақидаги Конвенция талабларига мос келадиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасининг (тиркама бўлса, унга ҳам) рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат, транспорт воситасида (тиркама бўлса, унда ҳам) рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ва у рўйхатдан ўтган давлатнинг таниқлик белгиси бўлиши шарт.


11. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир:

а) йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасининг техник созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текшириши;

б) ҳаракатланиш вақтида транспорт воситасининг техник созлигини таъминлаши;

в) ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига, транспорт воситасининг эшиклари ёпилганлигига, йўловчилар ташиш учун махсус жиҳозланган юк автомобилларида йўловчилар ташиётганда, Қоидаларнинг 24-банди талаблари бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиши;

г) ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши;

д) йўловчиларни қуйидагилар ҳақида огоҳлантириши:

ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги;

транспорт воситаси ҳаракатланишни бошлашидан олдин хавфсизлик камарини тақиш (ушбу Қоидаларнинг 9-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари), мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётганда эса махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги;

е) сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда мажбурий тўхтаган транспорт воситасининг ҳайдовчиси таъмирлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқишдан олдин нур қайтаргичли махсус жилет кийиб олиши (енгил ва юк автомобили, автобус ва ғилдиракли тракторлар ҳайдовчилари);

ж) ИИО ходимларининг талабига кўра мастлик ҳолатини аниқловчи махсус текширувдан ўтиши;

з) қуйидаги ҳолларда транспорт воситасини фойдаланиш учун тақдим этиши:

ИИО ходимларига қонунда белгиланган ҳолларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун (фақат юк автомобили);

йўлакай йўналишда тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун.

Транспорт воситасини фойдаланиш учун тақдим этиш талаби фуқароларга тегишли (тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатидан ташқари) транспорт воситаларига тааллуқли эмас.

Транспорт воситасидан фойдаланган шахс ҳайдовчи талаб қилганда йўл варақасига юрилган вақтни, босиб ўтилган масофани, ўз исми-шарифи, мансаби, иш жойи номини, йўл варақаси бўлмаган тақдирда, тегишли намунадаги маълумотномани ёзиб бериши керак.

Транспорт воситаларини текшириш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳайдовчининг талабига мувофиқ ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт.


12. Ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади:

транспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳ.к.), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;

ҳар қандай мастлик ҳолатида, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражада чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бўлган, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, йўл варақасида ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исм-шарифи кўрсатилмаган (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ҳоллардан ташқари) шахсларга транспорт воситасини бошқариш учун топшириш;

тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда - олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш;

тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига махсус техник жиҳозлар (рация, сирена ва шу кабилар) ўрнатиш;

транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси, шу жумладан, пиёдалар жамланмалари ҳаракатига халақит бериш ва улар орасига кириш;

транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан, транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган теле-, видеомонитордан теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш;

транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан, приборлар панелига, қуёш соябонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига (фақат ташқи кўринишни тасвирга оладиган видеокамера, навигатор, видеорегистраторлардан ташқари, агар улар ҳайдовчига кўринишни чекламаса) теле-, видеомониторлар ўрнатиш.

Ҳаракатланиш вақтида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўриб, таъмирлаш ёки тўхтаб туриш жойига етиб олиш учун ҳаракатланиши мумкин.



III. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР БЎЛГАНДА

ҲАЙДОВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:

транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;

шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифи, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик ҳужжатини кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;

агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилса, қатнов қисмини бўшатиши. Қатнов қисмини бўшатиш ёки шикастланганларни ўз транспорт воситасида даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш зарур бўлганда, йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар аввало транспорт воситаси, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларнинг ҳолатини гувоҳлар иштирокида дастлабки қайд этишни амалга ошириши, уларнинг йўқолмаслиги ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларни кўриши;

ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши.


14. Агар йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса ва ҳайдовчилар ҳодисага баҳо беришда ўзаро келиша олсалар, дастлабки ҳодиса чизмасини чизиб, уни имзолаб, яқин орадаги ДЙҲХХ маскани ёки ИИОга боришлари мумкин.



IV. ПИЁДАЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Пиёдалар тротуардан ёки пиёдалар йўлкасидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан юришлари керак. Ҳажми катта юкларни олиб кетаётган пиёдалар, шунингдек ногиронларнинг двигателсиз кажавасида ҳаракатланаётган шахсларнинг тротуар ёки пиёдалар йўлкасидан ҳаракатланиши бошқа пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит бераётган бўлса, улар қатнов қисмининг четидан ҳаракатланишлари мумкин.

Тротуар, пиёдалар йўлкаси, йўл ёқаси бўлмаса ёки улардан юришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда пиёдалар велосипед йўлкасидан ёки қатнов қисмининг четидан (ажратувчи бўлаги бор йўлларда қатнов қисмининг ташқи четидан) бир қатор бўлиб юришлари мумкин.

Қатнов қисмининг четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда юришлари керак. Ногиронларнинг двигателсиз кажавасида ҳаракатланаётган, мотоцикл, мопед, велосипед етаклаб кетаётган шахслар эса бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бўйлаб юришлари керак.

Пиёдалар йўлкасида, тротуарда, йўл ёқасида пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит берадиган қурилма ва тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади.


16. Пиёдаларнинг ташкилий жамланмасига йўлнинг қатнов қисмида бир қаторда тўрт кишидан ортиқ бўлмасдан, фақат транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бўйлаб ўнг томондан юришга рухсат этилади.

Жамланманинг олди ва орқасида чап томондан қизил байроқча, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқ кўтарган кузатувчилар бўлиши керак.

Болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат кундузи ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.


17. Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.

Пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтишларига рухсат этилади.


18. Йўл ҳаракати тартибга солинган жойларда пиёдалар тартибга солувчининг ёки пиёдалар светофорларининг, улар бўлмаганда эса транспорт светофорларининг ишораларига амал қилишлари керак.


19. Ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади.

Шунингдек, улар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашиб келаётган транспорт воситаларининг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи, тўхтаб турган транспорт воситаси ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле-, видеомаҳсулотларни кўриш, радио-, аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан, трамвайнинг эса олди томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.


20. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаса йўлнинг қатнов қисмига чиққан пиёдалар ушланиб қолмасликлари ва тўхтамасликлари керак. Ўтишга улгурмаган пиёдалар қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимларини ажратувчи чизиқда тўхташлари лозим. Кейинги ҳаракатланиш хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг ва светофор ёки тартибга солувчининг ишораларини ҳисобга олган ҳолда ўтишни давом эттиришлари мумкин.


21. Ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, бу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак.


22. Йўналишли транспорт воситаларини фақат қатнов қисмидан баланд жойлашган кутиш майдончаларида, улар бўлмаганда эса, тротуар ёки йўл ёқасида кутишлари керак. Қатнов қисмидан баланд жойлашган майдончалар билан жиҳозланмаган бекатларда йўналишли транспорт воситалари тўла тўхтагандан сўнг унга чиқиш учун қатнов қисмига чиқишга рухсат этилади. Ундан тушгандан кейин ушланиб қолмасдан қатнов қисмини бўшатишлари шарт.

Қатнов қисми бўйлаб бекатларга бораётган ёки ундан қайтаётган пиёдалар ушбу Қоидаларнинг 18 - 21-бандлари талабларига амал қилишлари керак.



V. ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.

Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.


24. Йўловчиларга қуйидагилар тақиқланади:

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;

ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.



VI. МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ


25. Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг VII боб (38-бандидан ташқари), IX - XVI, XIX-XX боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлишлари учун бундай транспорт воситаларида кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу имтиёздан кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчалари ва махсус товушли ишоралари ёқилган транспорт воситалари томонидан кузатиб келинаётган транспорт воситалари ҳам фойдаланадилар. Кузатиб келинаётган транспорт воситаларида яқинни ёритувчи чироқлар ёқилган бўлиши шарт.


26. Ҳайдовчилар кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи чироқлари ёқилган транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишлари учун йўл беришлари шарт.


27. Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчасини ёқиб тўхтаб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчилар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари шарт.


28. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли милтилловчи чироқ-маёқча йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб борилаётганда, шунингдек техник шикастланган, носоз бўлган ва бошқа транспорт воситаларини қонунда кўзда тутилган ҳолларда ортишда, ташишда, йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, шунингдек ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юк ташиётган транспорт воситаларида ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда бундай транспорт воситаларини кузатиб келаётган транспорт воситаларида ёқилиши керак. Зарғалдоқ ва сариқ рангли чироқ-маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини фақат хавф борлигидан огоҳлантиради.


29. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл қурилиши, таъмирланиши ва тозаланиши жараёнида ҳамда техник шикастланган, носоз бўлган, шунингдек қонунда кўзда тутилган ҳолларда бошқа транспорт воситаларини ортишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг йўл белгилари (2.2, 2.4 - 2.6, 3.11 - 3.14, 3.17.2, 3.20 йўл белгиларидан ташқари), йўл чизиқлари ҳамда 67 - 71 ва 121-бандлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, катта ўлчамли ва (ёки) ўта оғир юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳамда уларни кузатиб келаётган зарғалдоқ ёки сариқ рангли милтилловчи чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл чизиқлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.



VII. СВЕТОФОР ВА ТАРТИБГА СОЛУВЧИНИНГ ИШОРАЛАРИ


30. Светофорларда яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёруғлик ишоралари қўлланилади.

Светофор ишоралари вазифасига боғлиқ равишда доирасимон, йўналтиргич, пиёда тасвири туширилган ва Х-симон кўринишда бўлиши мумкин (ушбу Қоидаларга 1-илова).

Ишораси доира шаклидаги светофорларда яшил ишоралар билан бир сатҳда жойлашган ишоралари яшил йўналтиргич кўринишидаги битта ёки иккита қўшимча тармоқ бўлиши мумкин.


31. Светофорнинг доирали ишоралари қуйидаги маънони билдиради:

яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради;

милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради;

яшил ишора ўчишига сонияларда қанча вақт қолганлиги ҳақида ахборот бериш учун рақамли табло қўлланилиши мумкин;

сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди, ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;

милтилловчи сариқ ишора ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради;

қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди;

қизил ва сариқ ишораларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатланишни тақиқлайди ва кўп ўтмай яшил ишора ёниши ҳақида ахборот беради.


32. Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доира шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.

Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.

Қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.


33. Светофорнинг асосий яшил ишорасига қора йўналтиргич (йўналтиргичлар)нинг шакли туширилган бўлса, у ҳайдовчиларга светофорнинг қўшимча тармоғи борлиги ҳақида ахборот беради ва асосий яшил ишора ёнганда ҳаракатланишга рухсат берилган йўналишларни кўрсатади.


34. Агар светофор ишораси пиёда тасвири кўринишида бўлса, у фақат пиёдаларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатади. Бунда яшил ишора пиёдаларнинг ҳаракатланишига рухсат беради, қизил ишора эса тақиқлайди.

Кўзи ожиз пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишлари мумкинлигини билдириш учун светофорнинг ёруғлик ишораларига товушли ишора ҳам қўшилиши мумкин.


35. Қатнов қисмидаги ҳаракат йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган бўлакларида транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш учун Х-симон қизил ишорали ва пастга йўналган йўналтиргич кўринишидаги яшил ишорали реверсив светофорлар қўлланилади. Бу ишоралар қайси бўлак устига ўрнатилган бўлса, унда ҳаракатланишни тақиқлайди ёки рухсат беради.

Икки томони 1.9 чизиғи билан белгиланган бўлак устига ўрнатилган ишоралари ўчирилган реверсив светофор шу бўлакка киришни тақиқлайди.


36. Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган бўлак бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун "Т" - ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин.

Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнг томонга бурилишга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Агар юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.


37. Темир йўл кесишмаларида ўрнатилган доирасимон оқ рангли милтилловчи ишора транспорт воситаларининг кесишма орқали ҳаракатланишига рухсат беради. Кўриниш чегарасида яқинлашиб келаётган поезд (локомотив, дрезина) бўлмаса, ўчирилган оқ ва қизил ишораларда ҳам ҳаракатланишга рухсат берилади.

Темир йўл кесишмаларида светофорнинг милтилловчи қизил ишораси билан бир вақтда ҳаракат қатнашчиларининг кесишма орқали ҳаракатланиши тақиқланганлиги тўғрисида қўшимча ахборот сифатида, товушли ишора ҳам берилиши мумкин.


38. Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:

қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда:

чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, рельссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;

олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади;

ўнг қўли олдинга узатилганда:

чап ёнидан трамвайга чапга, рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;

олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;

орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;

пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонидан қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади;

қўлини юқорига кўтарганда:

ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади;

тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин. Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин.


39. Ҳаракатни тартибга солувчи ёки ИИО ходими ўз хизмат вазифаларини бажараётганида ҳайдовчидан транспорт воситасини қўл ишораси ёки овоз кучайтиргич ёрдамида тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси кўрсатилган жойда тўхташи шарт.


40. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг эътиборини жалб этиш учун ҳуштак билан қўшимча ишора берилади.


41. Светофорнинг (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса:

чорраҳанинг қатнов қисми билан кесишган жойида, пиёдаларга (ушбу Қоидаларнинг 102-бандини ҳисобга олган ҳолда) халақит бермасдан;

темир йўл кесишмаси олдида, ушбу Қоидаларнинг 119-бандига мувофиқ;

бошқа жойларда светофор ёки тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда тўхташи керак.


42. Сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганида, ушбу Қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда, кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.

Ушбу ишоралар берилганда, қатнов қисмида бўлган пиёдалар уни бўшатишлари, агар бунинг иложи бўлмаса, қарама-қарши йўналишлардаги транспорт оқимларини ажратувчи чизиқда тўхташлари керак.


43. Тартибга солувчининг ишораси ва кўрсатмалари светофор ишоралари, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига зид келган ҳолларда ҳайдовчи ва пиёдалар тартибга солувчининг ишораси ва кўрсатмаларига амал қилишлари керак.

Светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак.



VIII. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ВА АВАРИЯ ИШОРАЛАРИ,

АВАРИЯ САБАБЛИ ТЎХТАШ БЕЛГИСИНИНГ

ҚЎЛЛАНИЛИШИ


44. Қуйидагилар огоҳлантирувчи ишоралар ҳисобланади:

бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ ёки қўл билан бериладиган ишоралар;

товушли ишоралар;

чироқларнинг ёқиб ўчирилиши;

кундуз куни яқинни ёритувчи чироқларнинг ёқилиши.


45. Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт.

Чапга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.

Ўнгга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага ўнг қўлни ёнга узатиш ёки чап қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.

Тўхташ ишораси чап ёки ўнг қўлни юқорига кўтариб берилади.


46. Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак (қўл билан берилаётган ишорани манёврни бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин).

Ишоралар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.

Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.


47. Ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳақидаги огоҳлантирувчи ишорани беришдан олдин орқадан келаётган, уни қувиб ўтишни бошлаган ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.


48. Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.


49. Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга чироқларни ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.


50. Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария ишоралари ҳисобланади.

Авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхталганда;

чироқлар ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;

шатакка олишда (шатакка олинган транспорт воситасида).

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишораларини ёқиши керак.


51. Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганида зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар ишламаса авария тўхташ белгисини (милтилловчи қизил чироқ) дарҳол ўрнатиш керак. У қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

тўхташ тақиқланган жойларда ёки тўхтаган жойидаги кўриниш транспорт воситасини бошқа ҳайдовчилар томонидан ўз вақтида пайқаб олишга тўсқинлик қиладиган жойларда мажбурий тўхтаб қолганда.

Бундай белги (чироқ) ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имконини берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли яшаш жойларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли яшамайдиган жойларда эса - 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.


52. Шатакка олинган транспорт воситасида авария ёруғлик ишоралари бўлмаса ёки улар ишламаса, унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак.



IX. ҲАРАКАТЛАНИШНИ БОШЛАШ,

ЙЎНАЛИШЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШ


53. Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.


54. Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқаётган ҳайдовчи унда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва пиёдаларга, шунингдек йўлдан чиқишда ҳаракат йўналишини кесиб ўтаётган пиёдалар ва велосипедчиларга йўл бериши керак.


55. Ҳайдовчи қайта тизилишда ён бўлакда йўналишини ўзгартирмасдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари бир вақтда қайта тизилаётганларида ҳайдовчи ўнг томондаги транспорт воситасига йўл бериши керак.


56. Ҳайдовчи, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ўнгга, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишдан олдин шу йўналишда ҳаракатланиши мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатини эгаллаши шарт.

Агар 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ёхуд 1.18 йўл чизиғи билан бошқа ҳаракатланиш тартиби ўрнатилмаган бўлса, қатнов қисмининг ўртасида у билан бир сатҳда жойлашган бир йўналишдаги трамвай изидан чапга бурилиш ва қайрилиб олишга рухсат этилади. Бироқ бу трамвай ҳаракатига халақит бермаслиги керак.


57. Бурилишни шундай амалга ошириш керакки, бунда қатнов қисмларининг кесишмасидан чиқаётган транспорт воситаси қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат бўлагига ўтиб кетмаслиги керак.

Ўнгга бурилаётган транспорт воситаси иложи борича қатнов қисмининг ўнг томонига яқинроқда ҳаракатланиши керак.


58. Транспорт воситаси ўзининг ташқи габаритлари ёки бошқа сабабларга кўра ушбу Қоидаларнинг 56-банди талабларига мувофиқ бурилишни бажара олмаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, бошқа транспорт воситаларига халақит бермасдан, талаблардан четга чиқишига йўл қўйилади.


59. Рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўлнинг чорраҳадан ташқари жойида чапга бурилиш ёки қайрилиб олишда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ва бир йўналишдаги трамвайга йўл бериши шарт.

Чорраҳадан ташқаридаги қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиб олиш учун етарли бўлмаса, ушбу манёврни қатнов қисмининг ўнг четидан (йўлнинг ўнг ёқасидан) амалга ошириш мумкин. Бу ҳолда ҳайдовчи бир йўналишдаги ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт.


60. Транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари кесишадиган ва ўтиш навбати Қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.


61. Секинлашиш бўлаги бўлган йўлларда бурилмоқчи бўлаётган ҳайдовчи ўз вақтида шу бўлакка ўтиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак.

Йўлга чиқиш жойида тезлашиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи унда ҳаракатланиши ва қўшни бўлакда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, транспорт оқимига қўшилиши керак.


62. Қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади:

пиёдаларнинг ўтиш жойларида;

туннелларда;

кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);

темир йўл кесишмаларида;

йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.


63. Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.

Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади.



Х. ЙЎЛНИНГ ҚАТНОВ ҚИСМИДА ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ЖОЙЛАШУВИ


64. Рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш бўлаклари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракат икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш бўлаклари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча бўлаклар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.


65. Тўрт ва ундан ортиқ бўлакли, ҳаракат икки томонлама бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлакларга чиқиш тақиқланади.


66. Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта бўлакли йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта бўлакка фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап бўлакни эгаллаш тақиқланади.


67. Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда ҳамда аҳоли пунктларида айрим турдаги транспорт воситалари учун ушбу Қоидаларда белгилангандан юқори тезликда ҳаракатланиш рухсат этилган йўл қисмларида ҳайдовчилар транспорт воситаларини мумкин қадар қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ олиб ҳаракатланишлари керак. Ўнг бўлаклар бўш бўлганда чап бўлакларни эгаллаш тақиқланади.

Аҳоли пунктларида ушбу банднинг биринчи хатбоши ва ушбу Қоидаларнинг 69, 123 ва 161-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда ҳаракатланиш бўлагини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш, тўхташ ёки тўсиқни четлаб ўтиш олдидан ўзгартиришга рухсат этилади.

Бироқ бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ бўлакли ҳар қандай йўлда четки чап бўлакни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда, шунингдек қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига эса, фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун эгаллашга рухсат этилади.

Ҳаракат бир томонлама бўлган йўлнинг чап бўлагида тўхташ ва тўхтаб туриш ушбу Қоидаларнинг 88-бандига мувофиқ амалга оширилади.

Бирор бўлакда қўшни бўлакдаги транспорт воситаларига нисбатан каттароқ тезликда ҳаракатланиш қувиб ўтиш ҳисобланмайди.


68. Тезлигини соатига 40 километрдан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезлигини бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари айланиб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишдан ёки рухсат этилган ҳолларда йўлнинг чап томонида тўхташдан бошқа ҳолларда фақат четки ўнг бўлакда ҳаракатланишлари керак.


69. Бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай изидан, шу йўналишдаги бошқа бўлаклар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек айланиб ва қувиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак. Қарама-қарши йўналишдаги трамвай изидан ҳаракатланиш тақиқланади.

Агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилган бўлса, чорраҳадан ўтишда трамвай изларидан ҳаракатланиш тақиқланади.


70. Агар қатнов қисми йўл чизиқлари билан бўлакларга ажратилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъий равишда белгиланган бўлакларда амалга оширилиши керак. Фақат қайта тизилишда узуқ-узуқ чизиқларни босиб ўтишга рухсат этилади.


71. Реверсив ҳаракатланишли йўлга бурилишда транспорт воситалари қатнов қисмлари кесишмасидан чиқишда четки ўнг бўлакни эгаллаши керак. Шу йўналишдаги бошқа бўлакларда ҳам ҳаракатланишга рухсат берилганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина ҳайдовчига қайта тизилишга рухсат этилади.


72. Ушбу Қоидаларнинг 88, 166-бандларида кўзда тутилгандан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг ажратувчи бўлак, йўл ёқаси, тротуар ва пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек бевосита йўл ёқасида, тротуар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун бошқа имконияти бўлмаган транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда ҳаракат хавфсизлиги тўла таъминланган бўлиши шарт.


73. Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.


74. Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки бўлакли йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида, уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган бўлакка бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак.

Қувиб ўтиш тақиқланган йўлларда, шунингдек транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси таркибида ва серқатнов бўлган йўлларда ҳаракатланаётганда ушбу талабга амал қилинмайди.


75. Агар бирор-бир тўсиқ сабабли қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиш қийин бўлса, тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи йўл бериши керак.


76. Агар йўл белгилари ва чизиқлари бошқа йўналишни кўрсатмаган бўлса, ҳайдовчилар ажратувчи бўлаги бўлмаган икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўллардаги хавфсизлик оролчалари, устунчалар ва йўл иншооти қисмлари (кўприк, йўл ўтказгич устунлари ва шунга ўхшашлар)ни ўнг томондан айланиб ўтишлари керак.



ХI. ҲАРАКАТЛАНИШ ТЕЗЛИГИ


77. Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.

Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак.

Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.


78. Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва пасайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир.

79. Аҳоли пунктларидан ташқарида:

енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.


80. Ҳар қандай йўлларда:

юкхонасида одам ташиётган юк автомобилларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт воситаларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.


81. Ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган "Тезлик чекланган" таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.



ХII. ҚУВИБ ЎТИШ


82. Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:

ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;

олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;

қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.


83. Рельссиз транспорт воситаларини фақат чап томондан қувиб ўтишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини қувиб ўтиш ўнг томондан амалга оширилади.


84. Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.


85. Қувиб ўтишни тугаллагандан сўнг ҳайдовчи илгари эгаллаган ҳаракатланиш бўлагига қайтиши шарт (ўнг томондан рухсат этилган қувиб ўтишдан ташқари).

Бироқ ушбу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлса, ушбу Қоидаларнинг 67-бандини ҳисобга олган ҳолда, қувиб ўтаётган ҳайдовчи ўзи эгаллаган бўлакка қайтгани заҳоти кейинги қувиб ўтишни бошлашига тўғри келадиган ҳолларда, агар у орқада ўзидан катта тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига халақит бермаса, эгаллаган бўлагида ҳаракатланишни давом эттириши мумкин.


86. Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

тартибга солинган чорраҳаларда қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб;

тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда (айланма ҳаракатланишли чорраҳаларда қувиб ўтиш, кажавасиз икки ғилдиракли транспорт воситаларини қувиб ўтиш ва рухсат этилган ҳолларда ўнг томондан қувиб ўтиш бундан мустасно);

пиёдалар ўтиш жойларида пиёдалар бўлганда;

темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда;

қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини;

тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қарама-қарши ҳаракатланиш йўналишига чиқиб;

3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсири доирасида.


87. Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган ёки катта ҳажмли транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак.



XIII. ТЎХТАШ ВА ТЎХТАБ ТУРИШ


88. Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томони ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва ушбу Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Аҳоли пунктларидаги иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк автомобиллари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин.


89. Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига параллель равишда кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.

Қатнов қисмининг айрим кенгайтирилган жойларида бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан транспорт воситаларини бошқача тартибда қўйишга ҳам рухсат этилади.

Қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 - 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади.


90. Аҳоли пунктларидан ташқарида тунаб қолиш, дам олиш ёки бошқа мақсадларда узоқ вақт тўхтаб туришга фақат бунинг учун кўзда тутилган майдончаларда ёки йўлдан ташқарида рухсат этилади.


91. Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади:

трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса;

туннелларда, темир йўл кесишмаларида;

бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакада ҳамда уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);

тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи бўлак ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда;

пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 5 метрдан кам масофа қолганда (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

3.27 йўл белгиси ёки 1.4 йўл чизиғи таъсири доирасида;

5.15 ва 7.17 йўл белгилари ёки 1.24 йўл чизиғининг биргаликдаги таъсири доирасида, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситалари бундан мустасно.

92. Тўхтаб туриш тақиқланади:

тўхташ тақиқланган жойларда;

аҳоли яшаш жойларидан ташқарида 2.1 йўл белгиси билан белгиланган йўлларнинг қатнов қисмида;

темир йўл кесишмаларига 50 метрдан кам масофада;

3.27 - 3.30 йўл белгилари ёки 1.4, 1.10 йўл чизиқлари таъсири доирасида;

bm_и1п515 5.15 ва 7.17 йўл белгилари ёки 1.24 йўл чизиғининг биргаликдаги таъсири доирасида, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситалари бундан мустасно.

93. Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаган ҳайдовчи транспорт воситасини бу жойдан олиб кетишнинг барча чораларини кўриши керак.


94. Агар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатига халақит берадиган бўлса ёки хавф туғдирса, транспорт воситасининг эшикларини очиш тақиқланади.


95. Транспорт воситасининг ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетишини ёки ўзи йўқлигида ундан фойдаланишни истисно қиладиган зарур эҳтиёт чораларини кўргандан кейингина ҳайдовчи ўз жойини ташлаб кетиши ёки транспорт воситасини қолдириши мумкин.



XIV. ЧОРРАҲАДА ҲАРАКАТЛАНИШ


96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.


97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.


98. Ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари орқали аниқланиб бошқарилаётган чорраҳа - тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.

Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа - тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.

Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.


XV. ТАРТИБГА СОЛИНГАН ЧОРРАҲАЛАР


99. Светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро ушбу қоидаларга амал қилишлари керак.


100. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.


101. Агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва рельссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.


102. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи, ундан чиқишдаги светофор ишорасидан қатъи назар, белгиланган йўналишда ҳаракатини давом эттириши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланаётган йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишорасига амал қилиши шарт.


103. Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.



XVI. ТАРТИБГА СОЛИНМАГАН ЧОРРАҲАЛАР


104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.


105. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.


106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.

Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.


107. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.


108. Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламаси бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақт, лой, қор ва ҳ.к.) ва имтиёз белгилари бўлмаса, унда у ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак.



XVII. ПИЁДАЛАРНИНГ ЎТИШ ЖОЙЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛИ

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ БЕКАТЛАРИ


109. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.


110. Агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни бўлакларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.


111. Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак.


112. Пиёдалар ўтиш жойларидан кейин пайдо бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида тўхташга мажбур бўладиган бўлса, пиёдалар ўтиш жойига кириш тақиқланади.


113. Барча ҳолларда, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши керак.


114. Агар йўловчиларни тушириш ёки чиқариш қатнов қисмида ёки унда жойлашган майдончада амалга оширилаётган бўлса, ҳайдовчи бекатда тўхтаган йўналишли транспорт воситаси эшиклари томон бораётган ёки ундан келаётган пиёда(лар)га йўл бериши керак.


115. "Болалар гуруҳини ташиш" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаси тўхтаганда унга яқинлашаётган ҳайдовчи ҳаракат тезлигини камайтириши, зарур бўлса, тўхташи ва болалар гуруҳини ўтказиб юбориши керак.



XVIII. ТЕМИР ЙЎЛ КЕСИШМАЛАРИ

ОРҚАЛИ ҲАРАКАТЛАНИШ


116. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб кесиб ўтишлари мумкин.


117. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчи йўл белгилари ва чизиқларига, светофор ишораларига, шлагбаум ҳолатига, кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига амал қилиши, яқинлашиб келаётган поезд (локомотив, дрезина) йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.


118. Темир йўл кесишмасига қуйидаги ҳолларда кириш тақиқланади:

светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;

шлагбаум ҳолатидан қатъи назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида;

кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида (навбатчи ҳайдовчиларга олди ёки орқаси билан туриб таёқчани, қизил чироқ ёки байроқчани юқорига кўтариб турса ёки қўлларини ёнга узатса);

кесишмадан кейин ҳосил бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи кесишмада тўхташга мажбур бўладиган ҳолларда;

агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмага поезд (локомотив, дрезина) яқинлашиб келаётган бўлса.

Бундан ташқари тақиқланади:

кесишма олдида турган транспорт воситаларини қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш;

шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш;

кесишма орқали қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, қурилиш ва бошқа машина ҳамда механизмларни олиб ўтиш;

темир йўл дистанцияси бошлиғининг рухсатисиз тезлиги соатига 8 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши.


119. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.


120. Темир йўл кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситасининг ҳайдовчиси дарҳол одамларни тушириш ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши.

Шу билан бир вақтда ҳайдовчи:

имконияти бўлганда, яқинлашиб келаётган поезд машинистига тўхташ ишорасини бериш қоидасини тушунтириб, икки кишини темир йўл ёқаси бўйлаб иккала томонга 1000 метр масофага (агар бир киши бўлса - уни йўл яхши кўринмайдиган томонга) юбориши;

транспорт воситаси ёнида қолиши ва умумий хатар ишорасини бериши;

поезд кўринганда тўхташ ишорасини бериб, у келаётган томонга югуриши керак.

Тўхташ ишораси қўлни (кундузи ёрқин мато парчаси ёки аниқ кўринадиган бирор нарса билан, тунда эса машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш орқали берилади.

Умумий хатар ишораси бўлиб, берилган битта узун ва учта қисқа товуш серияси хизмат қилади.



XIX. АВТОМАГИСТРАЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ


121. Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади:

пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, мопедлар, тракторлар ва ўзи юрар автомобиллар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;

рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига биринчи ва иккинчи бўлаклардан бошқа бўлакларда ҳаракатланиш;

5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;

ажратувчи бўлакнинг технологик узилиш жойларига кириш ва қайрилиб олиш;

орқага ҳаракатланиш;

транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.


122. Ҳайдовчи қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда, транспорт воситасини ушбу Қоидаларнинг VIII боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган бўлакка (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнг томонга) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.



XX. ТУРАР ЖОЙ ДАҲАЛАРИДА ҲАРАКАТЛАНИШ


123. Турар жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 йўл белгилари билан белгиланган ҳудудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишга рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.


124. Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;

двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;

рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.


125. Турар жой даҳаларида ҳайдовчилар пиёдалар хавфсизлигини, шунингдек ушбу ҳудуддаги иншоот, қурилма ва ўсимликларнинг шикастланмаслигини таъминлаши зарур.


126. Турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.


127. Ушбу бўлим талаблари ҳовли ҳудудларига (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасига) ҳам тегишлидир.



XXI. ТИК НИШАБЛИК ВА БАЛАНДЛИКЛАРДА

ҲАРАКАТЛАНИШ


128. Йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларида, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган бирон-бир тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.


129. Тик нишабликда, довонда ва 1.13 йўл белгиси ўрнатилган йўлда тўхтатиш тизими ишламай қолган транспорт воситалари ўз ҳаракатини тўхтатиш учун 5.40 йўл белгиси билан белгиланган аварияли ҳолатлар учун мўлжалланган йўлга киришлари шарт.


130. Йўлнинг 1.13 йўл белгиси билан белгиланган қисмида узатма ва ишлаш (сцепление) тишлашиш механизми ажратилган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланади.



XXII. ЙЎНАЛИШЛИ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ


131. Трамвай йўли чорраҳадан ташқарида қатнов қисмини кесиб ўтадиган бўлса, трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга бўлади (деподан чиқиш жойларидан ташқари).


132. Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 - 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган бўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.

Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган бўлак қатнов қисмининг бошқа бўлакларидан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу бўлакка қайта тизилишлари керак.

Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.


133. Ҳайдовчилар аҳоли яшаш жойларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Ўз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.



XXIII. ТАШҚИ ЁРИТИШ АСБОБЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


134. Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак:

барча механик транспорт воситалари ва мопедларда - узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар;

велосипедларда - чироқлар;

тиркамаларда ва шатакка олинган механик транспорт воситаларида габарит чироқлари.


135. Қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:

аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса;

қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақти-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада;

қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.

Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак.


136. Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек етарлича кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит чироқлари ёқилган бўлиши керак. Етарлича кўринмайдиган шароитда габарит чироқларига қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин.


137. Қуйидаги ҳолларда туманга қарши чироқларни қўллаш мумкин:

етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан;

қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга;

ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи чироқлар ўрнига.


138. Куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:

транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);

мотоцикл ва мопедларда.

139. Прожектор чироқ ва изловчи чироқлардан фақат аҳоли яшаш жойларидан ташқарида, қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда фойдаланиш мумкин.

Аҳоли пунктларида эса бундай чироқлардан фойдаланишга фақат хизмат вазифаларини бажараётган, белгиланган тартибда ялт-ялт этувчи кўк ёки кўк ва қизил, шунингдек сариқ ёки зарғалдоқ рангли чироқ-маёқча ва махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига рухсат этилади.


140. Туманга қарши орқа чироқларни фақат етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин. Туманга қарши орқа чироқларни тўхташ чироқлари(стоп-сигнал)га улаш тақиқланади.


141. "Автопоезд" таниқлик белгиси автопоезд ҳаракатланаётганда, куннинг қоронғи вақтида, йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида ҳам ёқиб қўйилиши керак.



XXIV. МЕХАНИК ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ШАТАККА ОЛИШ


142. Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олиш шатакка олинган транспорт воситасининг рул бошқарувида ҳайдовчи бўлгандагина амалга оширилиши керак, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланганда қаттиқ улагичнинг конструкцияси шатакка олинган транспорт воситасини шатакка олган транспорт воситасининг изидан боришини таъминлайдиган ҳоллар бундан мустасно.


143. Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.


144. Эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 - 6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич ёрдамида шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак. Эгилувчан улагич ушбу Қоидаларнинг 177-банди талабларига мувофиқ белгиланиши керак.


145. Шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади:

рул бошқаруви ишламаётган транспорт воситаларини (қисман ортиш йўли билан шатакка олиш бундан мустасно);

икки ва ундан кўп транспорт воситаларини;

шатакка олинган ва шатакка олган транспорт воситаларининг улагич билан бирга умумий узунлиги 24 метрдан ортиқ бўлса;

тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади);

кажавасиз мотоцикллар билан, шунингдек бундай мотоциклларни;

йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.



XXV. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

БОШҚАРИШНИ ЎРГАТИШ


146. Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатиш ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда ўтказилиши керак.


147. Йўлларда бошқаришни ўргатиш фақат автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори иштирокида, дастлабки бошқарув кўникмаларига эга бўлган ўрганувчига рухсат этилади. Ўрганувчи Қоидалар талабларини билиши ва уларга амал қилиши шарт.


148. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши керак.


149. Ўрганувчи ўқув муддати якунида "А" тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун - 16 ёшга, "В" ва "С" тоифалари учун - 18 ёшга, "D" тоифаси ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.


150. Бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситалари "Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси" таниқлик белгиси ва ўргатувчи учун улагич (сцепление) ва тормознинг қўшимча тепкилари, орқани кўрсатувчи кўзгу билан жиҳозланиши керак.


151. Бошқаришни ўргатиш йўналишлари ДЙҲХХ билан келишилиши шарт. Бошқа йўлларда бошқаришни ўргатиш тақиқланади.



XXVI. ОДАМ ТАШИШ


152. Юк автомобилининг юкхонасида одам ташиш "С" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлганда эса, "С" ва "D" тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифага тааллуқли транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилиши керак.

Ҳарбий ҳайдовчиларга юк автомобилларида одам ташишга рухсат бериш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


153. Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонаси бортининг баландлигидан 30 сантиметр пастда жойлашган ўриндиқлар билан жиҳозланиши, икки ён ва орқа бортдаги ўриндиқлар мустаҳкам суянчиққа эга бўлиши керак.

Болаларни юк автомобилларининг юкхонасида ташиш тақиқланади.


154. Юк автомобилининг юкхонасида, шунингдек шаҳарлараро, сайёҳлик, экскурсия ёки тоғли йўналишларда ва болалар гуруҳини ташкилий ташишда ташилаётган одамлар сони ўтириш учун жиҳозланган ўриндиқлар сонидан ошмаслиги керак.


155. Ҳаракатни бошлашдан олдин ҳайдовчи йўловчиларга автомобилга чиқиш, ундан тушиш ва унга жойлашиш тартиби ҳақида тушунча бериши керак.

Ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин йўловчиларни хавфсиз ташиш шароити таъминланганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.


156. Одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида фақат юкни олиш учун бораётган ёки уни кузатиб бораётган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилади, бунда улар бортлардан пастда жойлашган ўриндиқлар билан таъминланишлари керак.


157. Болалар гуруҳини ташкилий ташишда транспорт воситасида (салонда) катта ёшли кузатиб борувчи шахс (кузатиб борувчилар) бўлиши шарт. Бундай транспорт воситаларининг олди ва орқа томонига "Болалар гуруҳини ташиш" таниқлик белгиси ўрнатилиши керак.


158. Ҳайдовчи транспорт воситаси тўла тўхтагандан кейин одамларни тушириши ва чиқариши, эшиклар ёпилгандан сўнггина ҳаракатланишни бошлаши ва тўла тўхтамагунча уларни очмаслиги шарт.


159. Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

автомобилнинг кабинасидан ташқарида (бортли юк ёки фургон-юкхонали автомобилларда одам ташишдан ташқари);

тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;

мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;

12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек енгил автомобилга болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, унинг олдинги ўриндиғида;

12 ёшга тўлмаган болаларни ҳисобга олмаганда, одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.

Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.



XXVII. ЮК ТАШИШ


160. Ташилаётган юкнинг вазни ва ўқларга тушадиган оғирлик миқдорининг тақсимланиши ишлаб чиқарган корхона томонидан ушбу транспорт воситаси учун белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.


161. Ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин юкнинг тўғри жойлашганлигига ва маҳкамланганлигига ишонч ҳосил қилиши, ҳаракатланиш вақтида эса, юкнинг тушиб кетмаслигини ва ҳаракатланишга халақит бермаслигини таъминлаш мақсадида унинг ҳолатини кузатиб бориши керак.


162. Қуйидаги шартларга амал қилинганда юк ташишга йўл қўйилади:

агар юк ҳайдовчига теварак-атроф кўринишини чекламаса;

транспорт воситасини бошқаришни қийинлаштирмаса ва мувозанатини бузмаса;

ташқи ёритиш асбоблари ва ёруғлик қайтаргичларини, рўйхатдан ўтказилганлик давлат рақам белгилари ва таниқлик белгиларини, шунингдек қўл билан бериладиган ишораларни кўришни тўсмаса;

(автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда) юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса;

шовқин солмаса, чанг кўтармаса, йўлни ва атроф-муҳитни ифлос қилмаса.

Агар юкнинг жойлашуви ва ҳолати қайд этилган талабларга жавоб бермаса, ҳайдовчи юқорида санаб ўтилган қоидалар бузилишини бартараф этиш чораларини кўриши, бунинг иложи бўлмаса, кейинги ҳаракатланишни тўхтатиши шарт.


163. Транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк "Катта ўлчамли юк" таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.


164. Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун - 2,6) метрдан ва баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги бўйича якка автотранспорт воситаси учун - 12 метрдан, тиркама учун - 12 метрдан, яримтиркамали автопоезд учун - 20 метрдан, тиркамали автопоезд учун - 20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак.

Автобус ва микроавтобуслар томига юк ташиш учун мосламалар ўрнатиш ҳамда белгиланмаган жойларда юк ташиш тақиқланади.

Автомобиль транспортида мамлакатлараро юк ташиш транспорт воситаларига қўйиладиган талабларга ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.



XXVIII. ВЕЛОСИПЕД, МОПЕД ВА АРАВАЛАР

ҲАРАКАТЛАНИШИГА, ШУНИНГДЕК ҲАЙВОНЛАРНИ

ҲАЙДАБ ЎТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР


165. Йўлда велосипед, аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопедни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.


166. Велосипедлар, мопедлар, аравалар, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларнинг йўлнинг четки ўнг бўлагида имкони борича ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишига йўл қўйилади. Агар пиёдаларга халақит бермаса, йўл ёқасидан ҳаракатланишга ҳам рухсат этилади.

Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишда велосипедчилар, аравалар жамланмаси, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонлар гуруҳлари ва ҳайдаб кетилаётган ҳайвонлар тўдаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳамда уларни қувиб ўтишни осонлаштирадиган гуруҳларга бўлиниши керак.


167. Велосипед товушли ишора мосламаси билан жиҳозланган ва тормоз тизими соз бўлиши зарур. Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмаслик шароитида ҳаракатланиш учун велосипеднинг олд томонига оқ рангли нур қайтаргич ва чироқ, орқа томонига қизил рангли нур қайтаргич ва чироқ, ён томонларига эса, зарғалдоқ ёки қизил рангли нур қайтаргич ўрнатилиши керак.


168. Велосипед ва мопед ҳайдовчиларига қуйидагилар тақиқланади:

рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно);

йўловчи ташиш (ишончли оёқ қўйгич билан жиҳозланган қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган йўловчини ташиш бундан мустасно);

габаритдан бўйига ва энига 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турган ёки бошқаришга халақит берадиган юкларни ташиш;

велосипед йўлкаси бўлган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш;

трамвайлар ҳаракатланадиган йўлларда ва тегишли йўналишда бўлаги биттадан кўп бўлган йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш;

қадаб олинмаган мотошлемсиз йўлларда ҳаракатланиш (мопед ҳайдовчиларига).

Велосипедларни ва мопедларни шатакка олиш, шунингдек улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланади (велосипед ёки мопедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно).


169. Чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида велосипед ва мопед ҳайдовчилари йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришлари керак.


170. От-араваларда уни тўхтатиб турадиган мослама ва орқага тисарилиб кетишга йўл қўймайдиган тиргаклар бўлиши керак.

Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда ҳаракатланганда от-араванинг олд томонига оқ рангли чироқ ёки иккита нур қайтаргич, орқа томонига эса қизил рангли чироқ ёки иккита нур қайтаргич ўрнатилиши керак.

Ёндош ҳудуддан ёки иккинчи даражали йўлдан кўриниши чекланган жойларда йўлга чиқаётган арава ҳайдовчиси ҳайвонларнинг жиловини қўйиб юбормаслиги керак.


171. Ҳайвонлар йўлда, асосан куннинг ёруғ вақтида ҳайдаб борилиши керак. Подачилар ҳайвонларни мумкин қадар йўлнинг ўнг четида олиб юришлари керак.


172. Темир йўл кесишмалари орқали ўтишда подачилар сонини ҳисобга олган ҳолда ҳайвонлар подаси хавф-хатарсиз ҳайдаб ўтилиши таъминланадиган тўдаларга бўлиниши керак.


173. Аравани бошқараётган, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни, подани ҳайдаб кетаётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

йўлларда ҳайвонларни назоратсиз қолдириш;

подани темир йўлдан ва йўлда махсус ажратилмаган жойлардан, шунингдек рухсат этилган жойларда эса қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида ҳайдаб ўтиш;

бошқа йўллар бўлганда ҳайвонларни мукаммал қопламали йўлларда ҳайдаб бориш;

кўкаламзорлаштирилган жойларда (йўл, йўл ёқаси, ажратувчи бўлак ва ҳ.к.) ҳайвонларни боқиш ва боғлаб қўйиш.



XXIX. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ЙЎЛГА ЧИҚАРИШ, РАҚАМ ВА ТАНИҚЛИ

БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ


174. Йўл ҳаракатида иштирок этаётган транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозлари Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Механик транспорт воситалари ва тиркамалар "Транзит" рўйхатлаш белгисининг амал қилиш вақти ичида ёки харид қилинган, шунингдек божхонада расмийлаштирилган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилиши керак. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак.


175. Механик транспорт воситалари (трамвай, троллейбуслардан ташқари) ва тиркамаларнинг кўзда тутилган жойларида тегишли намунадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ўрнатилган бўлиши шарт. Автомобиль ва автобусларда эса олд пешойнанинг ўнг томонидаги паст бурчагига давлат техник кўригидан ўтганлиги ҳақидаги талон ўрнатилиши керак.

Юк автомобиллари, тиркамалар (енгил автомобиллар ва мотоцикллар тиркамаларидан ташқари) ва автобуслар (микроавтобуслардан ташқари) кузовининг орқа деворига унинг давлат рақам белгиси ва ҳарфлари ёзилиши керак. Рақамнинг баландлиги 300 мм, кенглиги 120 мм, чизиқнинг йўғонлиги 30 мм, ҳарфлар баландлиги эса рақам ўлчамларининг 2/3 қисмига тенг бўлиши керак.

Трамвай ва троллейбусларга тегишли ташкилот томонидан рўйхатга олинган рақамлар ёзилади.


176. Транспорт воситаларига қуйидаги таниқлик белгилари ўрнатилиши керак:

"Автопоезд" - юк автомобиллари ва ғилдиракли трактор (1,4 тонна ва ундан юқори)ларда тиркама бўлганда, шунингдек туташтирилган автобус ва троллейбус кабиналари томининг олд қисми ўртасига бир қатор қилиб 150 дан 300 миллиметргача оралиқда кўндаланг жойлашган учта зарғалдоқ рангли чироқ ёки ичидан ёритиладиган, томонларининг ҳар бири 250 миллиметр бўлган сариқ рангли учбурчак шаклидаги белги;

"Турумланган" (тишли, шипли) - турумланган шинали механик транспорт воситасининг орқасига томонлари тенг, ичига қора рангда "Т" ҳарфи туширилган, қизил ҳошияли, оқ рангдаги учбурчак шаклидаги белги. Учбурчакнинг томонлари транспорт воситасининг турига қараб 200 - 300 миллиметргача, ҳошиянинг кенглиги учбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак;

"Болалар гуруҳини ташиш" - болалар гуруҳини ташкилий ташишда, транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига қизил ҳошияли, ичига 1.21 йўл белгисидаги болалар тимсолининг тасвири туширилган, сариқ рангдаги, томонлари тенг бўлган тўртбурчак (квадрат) кўринишидаги белги. Тўртбурчакнинг томонлари 250 - 300 миллиметргача, ҳошиянинг кенглиги тўртбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак;

"Кар ҳайдовчи" - кар-соқов ёки кар ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига ичига диаметри 40 миллиметр бўлган учта қора доира туширилган, диаметри 160 миллиметрни ташкил этадиган сариқ рангли доира шаклидаги белги;

"Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси" - бошқаришни ўргатишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг олд ва орқа томонига ичига қора рангда "O`" ҳарфи туширилган, томонлари 200 миллиметрдан 300 миллиметргача бўлган, қизил ҳошияли, оқ рангли учбурчак шаклидаги белги;

"Тезлик чекланган" - ўта оғир, хавфли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезлиги ушбу Қоидаларнинг 78, 79 ва 80-бандларида белгиланган тезликдан кам бўлган ҳолларда транспорт воситаси кузови орқа деворининг чап томонига 3.24 - "Юқори тезлик чекланган" йўл белгисининг кичрайтирилган, рангли тасвири туширилган шаклидаги белги. Белгининг диаметри 160 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳошиясининг кенглиги белги диаметрининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак;

"Хавфли юк" хавфли юкни ташиётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига ўрнатилган ўлчами 690 х 300 миллиметр, ўнг қисми 400 х 300 миллиметр бўлган зарғалдоқ рангли, чап қисми эса юкнинг хавфли хусусиятини билдириб турган белгилар туширилган қора ҳошияли (кенглиги 15 миллиметр) оқ рангдаги тўртбурчак шаклидаги белги (ушбу Қоидаларга 4-илова);

"Катта ўлчамли юк" - ичига кенглиги 50 миллиметрли, диагонал бўйича навбатма-навбат қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, нур қайтарадиган юзали, ўлчами 400 х 400 миллиметрли тўртбурчак шаклидаги белги;

"Узун ўлчамли транспорт воситаси" - юкли ёки юксиз узунлиги 20 метрдан ошадиган транспорт воситасининг, икки ёки ундан кўпроқ тиркамали автопоездларнинг орқасига кенглиги 40 миллиметр бўлган қизил ҳошияли, ўлчами 1200 х 200 миллиметр бўлган, таркибнинг тасвири туширилган сариқ рангли тўртбурчак шаклидаги белги.

Кўрсатилган ўлчамли белгини жойлаштиришнинг имконияти бўлмаса, бир хил иккита 600 х 200 миллиметр ўлчамдаги белгини транспорт воситасининг ўқига симметрик равишда ўрнатишга йўл қўйилади.

"Авария сабабли тўхташ" - милтилловчи қизил чироқ ва давлат стандарти талаблари асосидаги учбурчак шаклидаги белги.

Ҳайдовчиларнинг хоҳишига кўра қуйидаги таниқлик белгилари ўрнатилиши мумкин:

"Шифокор" - шифокор-ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига ўрнатиладиган, томонлари 140 миллиметр бўлган, кўк рангли, тўртбурчак ичида диаметри 90 миллиметрли оқ доирага қалинлиги 25 миллиметрли қизил хоч тасвири туширилган белги;

"Ногирон" - биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига ўрнатиладиган барча томонлари 150 миллиметр бўлган ва қора рангли 7.17 йўл белгисининг тасвири туширилган сариқ рангли тўртбурчак шаклидаги белги.


177. Механик транспорт воситаларини шатакка олишда эгилувчан улагични кўрсатадиган огоҳлантирувчи, ўлчами 200 х 200 миллиметр бўлган, диагонали бўйича кетма-кет жойлашган 50 миллиметр қалинликдаги қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали байроқчалар ёки тахтачалар шаклидаги огоҳлантирувчи қурилмалар ўрнатилиши керак.

Эгилувчан улагичга камида иккита огоҳлантирувчи қурилма ўрнатилади.


178. Қаттиқ улагичли қурилманинг конструкцияси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мос бўлиши керак.


179. Қуйидаги ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

автомобиллар, автобуслар, автопоездлар, тиркамалар, мотоцикллар, мопедлар, тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозланиши транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар рўйхатининг талабларига жавоб бермаса (ушбу Қоидаларга 3-илова);

троллейбус ва трамвайларда тегишли техник фойдаланиш қоидаларида кўзда тутилган носозликлардан бирортаси бўлса;

транспорт воситалари давлат техник кўригидан ўтмаган, шунингдек тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган бўлса;

транспорт воситалари ДЙҲХХ рухсатисиз милтилловчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишора билан жиҳозланган, кузовнинг ён томонига ДЙҲХХ билан келишилмасдан қия оқ чизиқ тортилган, кўзда тутилган жойларга тегишли давлат рақам белгилари ўрнатилмаган, агрегат ва қисмларининг рақамлари ёки давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилинмаган бўлса.


180. Транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

техник носоз, тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки даврий давлат техник кўригидан ўтказилмаганлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш;

мастлик (гиёҳвандлик моддалар, алкоголь ва бошқалар) ҳолатида ёки сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ёки бетоблик ҳолатида, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган, белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтмаган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаган шахсларни транспорт воситасини бошқаришга қўйиш;

асфальт ёки цемент-бетон қопламали йўлларга занжирли трактор ва бошқа ўзиюрар механизмларни чиқариш.


181. Йўллар, темир йўл кесишмалари ва бошқа йўл иншоотларининг ҳолатига жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахслар:

йўллар, темир йўл кесишмалари ва бошқа йўл иншоотларини йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги техник тартибга солиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатда сақлашга;

йўл ҳаракатига халақит берадиган ҳар қандай тўсқинлик вужудга келса, уларни ўз вақтида бартараф этиш, йўлнинг айрим қисмларида улардан фойдаланиш йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолларда ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш чораларини кўришга мажбур.


182. Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бошқа шахслар ишлар олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбур. Бундай жойлар, шунингдек йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса, қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан белгиланиши керак.

Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган бўлиши керак.


183. Қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли мансабдор ва бошқа шахслар томонидан ДЙҲХХ билан белгиланган тартибда қуйидагилар келишилади:

шаҳарларда ва автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этишни лойиҳалаш, йўлларни ҳаракатни ташкил этувчи техник воситалар билан жиҳозлаш;

йўлларни, темир йўлларни кесиб ўтиш жойларини, автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларини, транспорт воситаларининг конструкцияларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳалари;

автотранспорт воситаларининг конструкцияси ва (ёки) унинг қисми йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мос келиши ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш;

йўналишли транспорт воситалари йўналишлари ва бекатларининг жойлашиши;

йўлларда оммавий спорт ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш, уларга махсус ёруғлик ва товуш ишораларини ўрнатиш, транспорт воситалари кузовининг ён томонига қия оқ чизиқлар тортиш;

ушбу Қоидаларнинг 164-бандида келтирилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;

бошқаришни ўргатиш рухсат этилган йўллар рўйхати ва чизмаси, ҳаракат хавфсизлиги бўйича мутахассисларни, автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори ва ҳайдовчиларни тайёрлаш дастурлари;

йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатига хавф туғдирувчи ҳар қандай ишларни олиб бориш.


184. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли милтилловчи чироқ-маёқча йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб бораётган, шикастланган, носоз бўлган, шунингдек қонунда кўзда тутилган ҳолларда, бошқа транспорт воситаларини ортиш ва ташиш ишларини бажараётган, йўл ҳаракатида қатнашаётган габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган ҳамда ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юк ташиётган транспорт воситаларида ва махсус қоидалар билан белгиланган ҳолларда бундай транспорт воситаларини кузатиб келаётган транспорт воситаларида ўрнатилиши керак.


185. Барча рангдаги чироқ-маёқчалар транспорт воситасининг томига ёки устига ўрнатилади. Маҳкамлаш усуллари транспорт воситаси ҳар хил шароитларда ҳаракатланганда ҳам ўрнатилган чироқ-маёқчаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаши керак.


186. Транспорт воситаларининг барча рангдаги чироқ-маёқча ва махсус товушли ишоралар билан жиҳозланганлиги ҳақидаги маълумотлар транспорт воситасини рўйхатлаш гувоҳномасида кўрсатилган бўлиши керак.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ


1. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР

Огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларга хавфли йўл қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида ахборот бериб, унда ҳаракатланишда шароитга қараб тегишли чора кўришни талаб қилади.


1.1. "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси".


1.2. "Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси".


1.3. "Диққат, темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилма". Ушбу йўл белгиси тўсувчи қурилма билан жиҳозланган темир йўл кесишмасига етмасдан ўрнатилади ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.


1.3.1. "Бир изли темир йўл".


1.3.2. "Кўп изли темир йўл".

1.3.1. - бир изли темир йўл, 1.3.2. - икки ва ундан ортиқ изли темир йўл белгилари шлагбаум билан жиҳозланмаган темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади.


1.4.1-1.4.6. "Темир йўл кесишмасига яқинлашиш".

Аҳоли пунктларидан ташқарида темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлик ҳақида қўшимча огоҳлантириш беради.


1.5. "Трамвай йўли билан кесишув".


1.6. "Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви".


1.7. "Айланма ҳаракатланиш билан кесишув".


1.8. "Светофор тартибга солади". Ҳаракат светофор орқали тартибга солинган чорраҳа, пиёдалар ўтиш жойи ёки йўл қисмини билдиради.


1.9. "Кўтарма кўприк". Кўтарма кўприк ёки солда кесиб ўтиш.


1.10. "Соҳилга чиқиш". Дарё ёки сув ҳавзаси қирғоғига чиқишни билдиради.


1.11.1, 1.11.2. "Хавфли бурилиш". 1.11.1 - ўнгга, 1.11.2 - чапга йўл белгилари йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниши чекланган бурилиш жойини билдиради.


1.12.1, 1.12.2. "Хавфли бурилишлар". 1.12.1 - биринчи бурилиш ўнгга, 1.12.2 - биринчи бурилиш чапга йўл белгилари йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қисмини билдиради.


1.13. "Тик нишаблик".


1.14. "Тик баландлик".


1.15. "Сирпанчиқ йўл". Йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисмини билдиради.


1.16. "Нотекис йўл". Қатнов қисми нотекис бўлган йўл (ўнқир-чўнқир, ўйдим-чуқур жойлар, кўприкнинг йўлга нотекис туташуви ва шу кабилар) қисмини билдиради.


1.17. "Тош отилиши хавфи". Транспорт воситасининг ғилдираги остидан шағал, тош ва шунга ўхшашларнинг отилиб чиқиш эҳтимоли бўлган йўл қисмини билдиради.


1.18.1-1.18.3. "Йўлнинг торайиши". 1.18.1 - икки томонлама торайиш; 1.18.2 - ўнгга торайиш ва 1.18.3 - чапга торайишни билдиради.


1.19. "Икки томонлама ҳаракатланиш". Йўлнинг (қатнов қисмининг) қарама-қарши ҳаракатланишли қисми бошланишини билдиради.


1.20. "Пиёдалар ўтиш жойи". 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1-1.14.3 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.


1.21. "Болалар". Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимолини билдиради.


1.22. "Велосипед йўлкаси билан кесишув".


1.23. "Таъмирлаш ишлари".


1.24. "Мол ҳайдаб ўтиш".


1.25. "Ёввойи ҳайвонлар".


1.26. "Тошлар тушиши". Тош кўчиши, сурилиши ва тушиши мумкин бўлган йўл қисмини билдиради.


1.27. "Ёнлама шамол".


1.28. "Пастлаб учувчи самолётлар".


1.29. "Туннел". Сунъий равишда ёритилмаган ёки кириш пештоғининг кўриниши чекланган туннелни билдиради.


1.30. "Бошқа хавф-хатарлар". Огоҳлантирувчи белгиларда кўзда тутилмаган хавф-хатарлар бўлган йўл қисмини билдиради.


1.31. "Сунъий йўл нотекислиги". Йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради. Транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.


1.31.1, 1.31.2. "Бурилишнинг йўналиши". Кичик радиусли, кўриниши чекланган йўлда ҳаракатланиш йўналишини ва йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.


1.31.3. "Бурилишнинг йўналиши". Т-симон чорраҳада ёки йўл айрилишларида ҳаракатланиш йўналишини, таъмирланаётган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.


1.32. "Тирбандлик". Ушбу йўл белгиси вақтинчалик ёки тасвири ўзгарадиган ҳолатда тирбандлик ҳосил бўлган йўл ёки чорраҳага кириш олдидан йўлни ёки чорраҳани айланиб ўтиш имконияти бўлган жойга ўрнатилади.

1.1, 1.2, 1.5 - 1.32 огоҳлантирувчи белгилари аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 - 300 метр олдин ўрнатилади. Зарурият бўлганда, бу белгилар 7.1.1 қўшимча ахборот белгисида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.

Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин.

Аҳоли пунктларидан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.

Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгиси иш бажарилаётган жойга 10-15 метр масофа етмасдан (7.1.1 қўшимча ахборот белгисисиз) ўрнатилиши мумкин.

1.3, 1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмалари олдида, энг яқин рельсдан 20 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.



2. ИМТИЁЗ БЕЛГИЛАРИ


Имтиёз белгилари - чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.


2.1. "Асосий йўл". Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда олдин ўтиш ҳуқуқини беради. Белги асосий йўл бошига ва кесишувларнинг бевосита олдига ўрнатилади.

Белги асосий йўл бошига ва чорраҳаларнинг бевосита олдига ўрнатилади.


2.2. "Асосий йўлнинг охири".


2.3.1. "Иккинчи даражали йўл билан кесишув".


2.3.2, 2.3.3. "Иккинчи даражали йўл билан туташув". 2.3.2 - туташув ўнгдан, 2.3.3 - туташув чапдан. 2.3.1 - 2.3.3 йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 - 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 - 300 метр масофада ўрнатилади.


2.4. "Йўл беринг!". Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.


2.5. "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган". Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.


2.6. "Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги". Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.


2.7. "Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз". Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.



3. ТАҚИҚЛОВЧИ БЕЛГИЛАР


Тақиқловчи белгилар йўл ҳаракатига маълум чекланишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш учун қўлланилади.


3.1. "Кириш тақиқланган". Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланишини билдиради.


3.2. "Ҳаракатланиш тақиқланган". Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.3. "Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган".


3.4. "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган". Тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

3.4 йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.


3.5. "Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган".


3.6. "Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган". Тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.7. "Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади". Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради.


3.8. "От-арава ҳаракатланиши тақиқланган". От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланиши, шунингдек мол (пода) ҳайдаб ўтиш тақиқланишини билдиради.


3.9. "Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган". Велосипед ва мопедларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.10. "Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган".


3.11. "Вазн чекланган". Ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек транспорт воситалари таркибларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.12. "Ўққа тушадиган оғирлик чекланган". Бирорта ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлиги белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.13. "Чекланган баландлик". Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.14. "Чекланган кенглик". Габарит кенглиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.15. "Чекланган узунлик". Габарит узунлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари таркиблари)нинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.16. "Энг кам оралиқ". Белгида кўрсатилганидан кам оралиқ масофада ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.


3.17.1. "Божхона". Божхона (текширув маскани) олдида тўхтамасдан ўтиш тақиқланишини билдиради.


3.17.2. "Хавф-хатар". Йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа хавфли вазиятлар туфайли, истисносиз, барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.


3.18.1. "Ўнгга бурилиш тақиқланган".


3.18.2. "Чапга бурилиш тақиқланади".


3.19. "Қайрилиш тақиқланган".


3.20. "Қувиб ўтиш тақиқланган". Соатига 40 км.дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.


3.21. "Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири".


3.22. "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган". Тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).


3.23. "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири".


3.24. "Юқори тезлик чекланган". Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.


3.25. "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири".


3.26. "Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган". Йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланиш тақиқланишини билдиради.


3.27. "Тўхташ тақиқланган". Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради.


3.28. "Тўхтаб туриш тақиқланган". Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради.


3.29. "Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган".


3.30. "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган".


3.31. "Барча чекловларнинг охири". 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 - 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради.

3.32. "Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган".


3.33. "Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган".

3.1 - 3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларга амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига, 3.2 - 3.8 белгилари белгиланган зонада жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, белгиланган зонада яшайдиган ёки ишлайдиган фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.

3.27 белгиси йўналишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушуриш-чиқариш (юкларни ортиш-тушуриш) вақтида таъсир қилмайди.

Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан "Ногирон" таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

3.28 - 3.30 белгиларининг таксометри ишлаб турган таксиларга тааллуқли эмас.

3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага тадбиқ этилади.

3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 - 3.30, 3.32, 3.33 белгилари белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳаси бўлмаган аҳоли пунктларида аҳоли яшайдиган ҳудуднинг охиригача таъсир қилади. Йўлга туташ ҳудудлардан дала ва ўрмонларнинг йўл билан туташган ҳамда иккинчи даражали йўллардан чиқиш жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.

Аҳоли пунктларига етмай ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.

Белгиларнинг таъсир доираси аниқлаштирилиши мумкин:

3.16 ва 3.26 белгилари 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;

3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;

3.27 - 3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27 - 3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча ахборот белгиси билан қўлланилади.

3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларга амал қилиш чизиқлар узунлиги билан аниқланади.

3.10, 3.27 - 3.30 белгилари йўлнинг қайси томонига ўрнатилган бўлса, уларга фақат ўша томонда амал қилинади.



4. БУЮРУВЧИ БЕЛГИЛАР


4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига".


4.1.2. "Ҳаракатланиш ўнгга".


4.1.3. "Ҳаракатланиш чапга".


4.1.4. "Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга".


4.1.5. "Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга".


4.1.6. "Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга". Ушбу белгиларнинг таъсир оралиғида фақат йўналтиргичлар буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат этувчи белги қайрилишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракат йўналишига тегишли йўналтиргичнинг шакли туширилган 4.1.1 - 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).

4.1.1 - 4.1.6 белгилари йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.

4.1.1 - 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага таъсир этади.

4.1.1 белгиси йўлнинг қисми бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва бошқа ёндош ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.


4.2.1. "Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш".


4.2.2. "Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш". Тўсиқни кўрсатилган йўналиш бўйича четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради.


4.2.3. "Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш". Тўсиқни ҳар томонидан четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради.


4.3. "Айланма ҳаракатланиш". Йўналтиргичларда кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.


4.4. "Енгил автомобиллар ҳаракати". Енгил автомобиллар, автобус, мотоцикллар, белгиланган йўналишли транспорт воситалари ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатланишига рухсат этилишини билдиради.

Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли, уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга энг яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.


4.5. "Велосипед йўлкаси". Фақат велосипед ва мопедларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаса, велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.


4.6. "Пиёдалар йўлкаси". Фақат пиёдалар юришига рухсат этилади.

4.6.1. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак".


4.6.2. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири".


4.6.3. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак". 1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.


4.6.4. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири".


4.6.5. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак". 1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.


4.6.6. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири".


4.7. "Энг кам тезлик". Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.


4.8. "Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири".


4.9.1, 4.9.2 ва 4.9.3 "Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши". "Хавфли юк" таниш белгиси билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл белгисида кўрсатилган йўналишларда рухсат берилади: 4.9.1 - тўғрига, 4.9.2 - чапга, 4.9.3 - ўнгга.



5. АХБОРОТ-КЎРСАТКИЧ БЕЛГИЛАРИ


Ахборот-кўрсаткич белгилари маълум ҳаракат тартибларини киритади ёки уларни бекор қилади, ҳамда аҳоли пунктлари ва бошқа манзилларнинг жойлашуви ҳақида маълумот беради.


5.1. "Автомагистрал". Йўл ҳаракати қоидаларининг автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради.


5.2. "Автомагистралнинг охири".


5.3. "Автомобиллар учун мўлжалланган йўл". Фақат автомобиллар, автобус ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.


5.4. "Автомобиллар учун мўлжалланган йўлнинг охири".


5.5. "Бир томонлама ҳаракатли йўл". Транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисмини билдиради.


5.6. "Бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири".


5.7.1, 5.7.2. "Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш". Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқишни билдиради.


5.8.1. "Бўлаклар бўйича ҳаракат йўналиши". Бўлаклар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини билдиради.


5.8.2. "Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши". Бўлак бўйича рухсат этилган ҳаракат йўналишини билдиради.

Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради.

Чорраҳадан олдин ўрнатилган 5.8.1 ва 5.8.2 белгиларининг таъсири, агар шу туркумдаги бошқа белгилар ўрнатилмаган бўлса, бутун чорраҳага татбиқ этилади.


5.8.3. "Бўлакнинг бошланиши". Йўлнинг секинлашиш бўлаги ёки баландликка кўтарилишдаги қўшимча бўлакнинг бошланиш жойини билдиради.

Агар белгига 4.7 "Энг кам тезлик" белгисининг тасвири тушган бўлса, кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий бўлакдан қўшимча бўлакка қайта тизилиши керак.


5.8.4. "Бўлакнинг бошланиши". Уч бўлакли йўлларда шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта бўлак қисмининг бошланишини билдиради.


5.8.5. "Бўлак охири". Баландликка кўтарилишдаги қўшимча бўлакнинг ёки тезланиш бўлагининг охирини билдиради.


5.8.6. "Бўлак охири". Уч бўлакли йўлларда шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта бўлак қисмининг охирини билдиради.


5.8.7, 5.8.8. "Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши". Агар 5.8.7 белгисида бирор транспорт воситасининг ҳаракатланишини тақиқловчи белги тасвирланган бўлса, унда бу тур транспорт воситасининг тегишли бўлакда ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

5.8.7 ва 5.8.8 белгилари йўналишлар сонига кўра тўрт ва ундан ортиқ бўлакли йўлларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Тасвири алмашадиган 5.8.7, 5.8.8 белгилари ёрдамида реверсив ҳаракат ташкил этилиши мумкин.


5.9. "Йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак". Транспорт воситалари йўналишида ҳаракатланадиган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлакни билдиради.

Белги қайси бўлак устида жойлашган бўлса, шу бўлакка татбиқ этилади. Йўлнинг ўнг томонига ўрнатилган белгининг таъсири ўнг бўлакка татбиқ этилади.


5.10.1. "Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл". Йўналишли транспорт воситаларининг умумий оқимга қарши ҳаракатланиши учун ажратилган бўлакни билдиради.


5.10.2, 5.10.3. "Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлга чиқиш".


5.10.4. "Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлнинг охири".


5.11.1. "Қайрилиб олиш жойи". Чапга бурилиш тақиқланади.


5.11.2. "Қайрилиб олиш оралиғи". Қайрилиб олиш оралиғининг узунлигини билдиради. Чапга бурилиш тақиқланади.


5.12. "Автобус ва (ёки) троллейбус тўхташ жойи".


5.13. "Трамвай тўхташ жойи".


5.14. "Енгил таксилар тўхтаб туриш жойи".


5.15. "Тўхтаб туриш жойи".


5.16.1, 5.16.2. "Пиёдалар ўтиш жойи". Ўтиш жойи олдида 1.14.1-1.14.2 ётиқ чизиғи бўлмаганда 5.16.2 белгиси йўлдан ўнг томонга ўтиш жойининг олд чегарасига, 5.16.1 белгиси эса чап томонга ўтиш жойининг орқа чегарасига ўрнатилади.


5.17.1, 5.17.2. "Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи".


5.17.3, 5.17.4. "Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи".


5.18. "Тавсия этилган тезлик". Йўлнинг шу қисмида тавсия этилган ҳаракатланиш тезлигини билдиради. Белгига энг яқин чорраҳагача амал қилинади. 5.18 белгиси огоҳлантирувчи белги билан бирга қўлланса, унинг таъсир оралиғи хавфли қисмнинг узунлиги билан аниқланади.


5.19.1 - 5.19.3. "Охири берк йўл". Йўлнинг кўрсатилган йўналишда охири берклигини билдиради.


5.20.1, 5.20.2. "Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи". Белгида кўрсатилган аҳоли пункти ва бошқа манзилларга ҳаракатланиш йўналишини билдиради. Белгида 5.29.1 белгисининг ҳамда автомагистраль, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар тасвири туширилган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгисида ҳаракатланиш тартибининг хусусиятлари тўғрисида ахборот берувчи бошқа белгиларнинг тасвири ҳам тушган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгисининг паст қисмида белги ўрнатилган жойдан чорраҳагача бўлган масофа кўрсатилади. 5.20.1 белгиси йўлнинг 3.11 - 3.15 тақиқловчи белгиларидан бири ўрнатилган қисмларини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.


5.20.3. "Ҳаракатланиш схемаси". Чорраҳада айрим йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, ҳаракатланиш йўналиши ёки мураккаб чорраҳаларда рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини билдиради.


5.21.1. "Йўналиш кўрсаткичи".


5.21.2. "Йўналишлар кўрсаткичи". Кўрсатилган манзилларга ҳаракатланиш йўналишларини билдиради. Белгиларда манзилларгача бўлган масофа (км) кўрсатилиши, автомагистраллар, аэропортлар ва бошқа рамзий белгилар тасвирланган бўлиши мумкин.


5.22. "Аҳоли пунктининг бошланиши". Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.


5.23. "Аҳоли пунктининг охири". Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиб-талаблари бекор қилинган жойни билдиради.


5.24. "Аҳоли пунктининг бошланиши". Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинмайдиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.


5.25. "Аҳоли пунктининг охири". 5.24 йўл белгиси билан кўрсатилган аҳоли пунктининг охирини билдиради.


5.26. "Манзил номи". Аҳоли пунктларидан бошқа манзилларнинг номини билдиради (дарё, кўл, довон, хушманзара жой ва ҳ.к.).


5.27. "Масофалар кўрсаткичи". Йўналиш бўйича жойлашган аҳоли пунктларигача бўлган масофани билдиради (км).


5.28. "Километр белгиси". Йўлнинг боши ёки охиригача бўлган масофани билдиради (км).


5.29.1, 5.29.2. "Йўл рақами". 5.29.1 - йўлга берилган рақам, 5.29.2 - йўлнинг рақами ва йўналишини билдиради.


5.30.1 - 5.30.3. "Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши". Чорраҳада юк автомобиллари, тракторлар ва ўзиюрар мосламаларга бирор йўналишда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, бундай транспорт воситаларига тавсия этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади.


5.31. "Айланиб ўтиш тасвири". Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш чизмасини билдиради.


5.32.1 - 5.32.3. "Четлаб ўтиш йўналиши". Ҳаракатланиш вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш йўналишини билдиради.


5.33. "Тўхташ чизиғи". Светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган жойни билдиради.


5.34.1, 5.34.2. "Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи". Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналишини билдиради.


5.35. "Реверсив ҳаракатланиш". Бир ёки бир неча бўлакларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради.


5.36. "Реверсив ҳаракатланишнинг охири".


5.37. "Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш".


5.38. "Турар жой даҳаси". Йўл ҳаракати қоидаларининг турар жой даҳаларида ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради.


5.39. "Турар жой даҳасининг охири".


5.40. "Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли". Йўл ҳаракати ушбу Қоидаларидаги 128-бандда кўрсатилган ҳолатларда фойдаланиладиган йўлни билдиради.


5.41. "Фото ва видео қайд этиш".

5.42. "Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш". Транспорт светофори қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 йўл белгиси ўрнатилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишораси ёниб турганда, барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўнгга бурилишлари мумкин. Бунда улар ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.


5.43. "Радар". Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳараткатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.

Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади.


5.44. "Велосипедчилар учун йўлак". Йўл белгиси қайси ҳаракат бўлаги устига ўрнатилган бўлса, ўша ҳаракат бўлагига таъсир қилади. Йўлнинг ўнг томонига ўрнатилган йўл белгиси ўнг бўлакка таъсир қилади.


5.45. "Велосипедчилар учун йўлакнинг охири".

Аҳоли пунктларидан ташқарида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларидаги яшил ёки кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракаталиниш мумкинлигини англатади.

Оқ ранг кўрсатилган объект ушбу аҳоли пунктида жойлашганини англатади.

Аҳоли пунктида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларидаги яшил, кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга ушбу аҳоли пунктидан чиққандан сўнг автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракатланиш мумкинлигини англатади, оқ ранг эса кўрсатилган объект шу аҳоли пунктида жойлашганлигини билдиради.



6. СЕРВИС БЕЛГИЛАРИ


Сервис белгилари тегишли объектлар жойлашуви ҳақида маълумот беради.


6.1. "Тиббий ёрдам кўрсатиш жойи".


6.2. "Шифохона".


6.3. "Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси".


6.4. "Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойи".


6.5. "Автомобилларни ювиш жойи".


6.6. "Телефон".


6.7. "Ошхона".


6.8. "Ичимлик суви".


6.9. "Меҳмонхона".


6.10. "Кемпинг".


6.11. "Дам олиш жойи".


6.12. "ЙПХ маскани".


6.13. "Халқаро автоташувчиларнинг назорат пункти".

6.14. "Ҳожатхона".

6.15. "Чиқинди йиғиш жойи".


7. ҚЎШИМЧА АХБОРОТ БЕЛГИЛАРИ


Қўшимча ахборот белгилари улар билан биргаликда қўлланган белгиларга аниқлик киритиш ёки уларнинг таъсирини чеклаш учун қўлланилади.


7.1.1. "Объектгача бўлган масофа". Белгидан йўлнинг хавфли жойи, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритиладиган жойи ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойгача бўлган масофани кўрсатади.


7.1.2. "Объектгача бўлган масофа". Аҳоли пунктларидан ташқарида чорраҳа олдига 2.5. йўл белгиси ўрнатилган бўлса, 2.4. йўл белгиси билан ўрнатилиб, чорраҳагача бўлган масофани кўрсатади.


7.1.3, 7.1.4. "Объектгача бўлган масофа". Йўлдан четда жойлашган манзилгача бўлган масофани билдиради.


7.2.1. "Таъсир оралиғи". Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.


7.2.2 - 7.2.6. "Таъсир оралиғи".

7.2.2. 3.27 - 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсири сақланган оралиқни кўрсатади.


7.2.3. 3.27 - 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсир оралиғи охирини кўрсатади.


7.2.4. Ҳайдовчиларга уларнинг 3.27 - 3.30 йўл белгилари таъсир доирасида эканликлари ҳақида ахборот беради.


7.2.5, 7.2.6 - майдон, бинолар олди ва шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганда 3.27 - 3.30 белгиларининг таъсир оралиғи ва йўналишини кўрсатади.


7.3.1 - 7.3.3 "Таъсир йўналишлари". Чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини ёки бевосита йўл яқинида жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади.


7.4.1 - 7.4.8. "Транспорт воситасининг тури". Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади.

7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, шунингдек тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.


7.5.1. "Шанба, якшанба ва байрам кунлари".


7.5.2. "Иш кунлари".


7.5.3. "Ҳафта кунлари". Белгига ҳафтанинг қайси кунлари амал қилиниши кўрсатилган.


7.5.4. "Амал қилиш вақти". Белгига куннинг қайси вақтида амал қилишни кўрсатади.


7.5.5 - 7.5.7. "Амал қилиш вақти". Белгига ҳафтанинг қайси куни ва қайси соатларида амал қилишни кўрсатади.


7.6.1 - 7.6.9. "Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули". 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини, 7.6.2 - 7.6.9 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотоциклларни қўйиш усулини билдиради.


7.7. "Двигателни ишлатмасдан тўхтаб туриш жойи". 5.15 белгиси билан белгиланган тўхтаб туриш жойида транспорт воситаларининг двигателини ишлатмасдан тўхтаб туришига рухсат этилганлигини кўрсатади.


7.8. "Пуллик хизмат кўрсатиш жойи". Тўлов асосида хизмат кўрсатилишини билдиради.


7.9. "Тўхтаб туриш муддати чекланган". 5.15 белгиси ўрнатилган тўхтаб туриш жойида транспорт воситалари тўхтаб туришининг энг кўп муддатини кўрсатади.


7.10. "Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи". 5.15 ёки 6.11 белгиси билан кўрсатилган майдонларда эстакада ёки кўздан кечириш чуқурчалари борлигини билдиради.


7.11. "Рухсат этилган тўла вазни чекланган". Белгининг таъсири рухсат этилган тўла вазни қўшимча-ахборот йўл белгисида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлган транспорт воситаларига тааллуқли эканлигини кўрсатади.


7.12. "Хавфли йўл ёқаси". Йўл ишлари бажарилаётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради. 1.23 белгиси билан қўлланилади.


7.13. "Асосий йўлнинг йўналиши". Чорраҳада асосий йўлнинг йўналишини кўрсатади.


7.14. "Ҳаракатланиш бўлаги". Белги ёки светофор таъсиридаги ҳаракатланиш бўлагини кўрсатади.


7.15. "Кўзи ожиз пиёдалар". 1.20, 5.16.1, 5.16.2 белгилари ҳамда светофор билан бирга қўлланилади, пиёдалар ўтиш жойидан кўзи ожиз пиёдалар фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.


7.16. "Нам қоплама". Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.


7.17. "Ногиронлар". 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ "Ногирон" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.

7.18. "Ногиронлар мустасно". Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ "Ногирон" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.


7.19. "Фото ва видео қайд этиш". Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.


7.20. "Хавфли юк тоифаси". Хавфли юк тоифасининг (тоифаларининг) рақамини кўрсатади.

7.21. "Эвакуатор ишламоқда". 3.27-3.30 йўл белгилари таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини кўрсатади.

7.22.1, 7.22.2 ва 7.22.3 "Тўсиқ". Ҳайдовчиларга тўсиқнинг узоқдан кўринишини таъминлаш мақсадида ўрнатилади. 4.2.1-4.2.3 йўл белгилари билан биргаликда ўрнтилади.

Қўшимча-ахборот белгилари қайси белги билан бирга жорий этилса, бевосита шу белги тагига жойлаштирилади. 7.2.2 - 7.2.4, 7.13 қўшимча-ахборот белгилари қатнов қисмининг, йўл ёқасининг, тротуарнинг тепасига ўрнатилган белгиларининг ёнига жойлаштирилади.

Вақтинчалик (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилари маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак.



ТРАНСПОРТ СВЕТОФОРЛАРИ


Қуйидаги транспорт светофорларидан фойдаланилади:

ишоралар тик жойлашган;

ишоралар ётиқ жойлашган;

қўшимча қисмли;

ҳаракатни маълум йўналишларда тартибга солувчи;

реверсив;

трамвай ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солувчи;

темир йўл кесишмаларида ҳаракатни тартибга солувчи;

тартибга солинмаган чорраҳа ва пиёдалар ўтиш жойларини белгилайдиган;

корхона, ташкилот ва қатнов қисми торайган жойларда ҳаракатни тартибга солувчи.



ПИЁДАЛАР СВЕТОФОРЛАРИ


Қуйидаги пиёдалар светофорларидан фойдаланилади:

ишоралар тик жойлашган;

товуш ишорали;

қўл билан бошқариладиган;

пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи.

       

        

           

        

1.3.

Диққат, темир йўл кесишмасини

тўсувчи қурилма

         

1.31.

Сунъий йўл нотекислиги

1.32.

Тирбандлик

        

        

         

3.32.

Хавфли юк ташиётган транспорт

воситасининг ҳаракати тақиқланган

       

3.33.

Портловчи ва тез алангаланувчи

юкни ташиётган транспорт воситасининг

ҳаракати тақиқланган

      

4.6.1

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

биргаликдаги ҳаракати ташкил

этилган йўлак

4.6.2

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

биргаликдаги ҳаракати ташкил

этилган йўлакнинг охири

4.6.3

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати алоҳида ташкил

этилган йўлак

4.6.4

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати алоҳида ташкил этилган

йўлакнинг охири

4.6.5

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати  алоҳида ташкил

этилган йўлак

4.6.6

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати алоҳида ташкил этилган

йўлакнинг охири

4.9.1,         4.9.2     ва    4.9.3

Хавфли юк ташиётган транспорт

воситаларининг ҳаракат йўналиши

          

     

         

                

           

        

5.42

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш

   

5.43

Радар

5.44

Велосипедчилар учун йўлак

5.45

Велосипедчилар учун йўлакнинг охири

          

           


6.13

Халқаро автоташувчиларнинг

назорат пункти

6.14.

Ҳожатхона

6.15

Чиқинди йиғиш жойи

         

         

7.4.8

Транспорт воситасининг тури

           

          

7.20

Хавфли юк синфи

7.21

Эвакуатор ишламоқда

7.22.1      7.22.2    7.22.3

Тўсиқ

         

          





Қоидаларга

2-ИЛОВА


1. ЁТИҚ ЧИЗИҚЛАР


Йўлнинг қатнов қисми юзасидаги чизиқлар, йўналтиргичлар, ёзувлар ва бошқа белгилар ҳаракатланиш тартиби ва аниқ режимини белгилайди.

Ётиқ чизиқлар оқ рангда бўлади (1.4, 1.10 ва 1.17 чизиқлар сариқ рангда бўлади, шунингдек, 1.24 белгиси (2х2 метр ўлчамдаги кўк асосда сариқ рангда ногиронлиги бўлган шахснинг тасвири туширилган бўлади).

1.1 - қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради;


1.2 (энли сидирға чизиқ) - автомагистралларда ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради;


1.3 - тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади;


1.4 - тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;


1.5 - икки ёки уч бўлакли йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради;


1.6 (яқинлашиш чизиғи - ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) - қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради;


1.7 (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ-узуқ чизиқ) - чорраҳадаги ҳаракатланиш бўлакларини билдиради;


1.8 (энли узуқ-узуқ чизиқ) - тезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва ҳ.к.);


1.9 - реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофор ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади;


1.10 - тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;


1.11 - фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади;


1.12 (тўхташ чизиғи) - 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади;


1.13 - кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади;


1.14.1, 1.14.2 (зебра) - тартибга солинмаган ва солинган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;

1.14.2 ётиқ чизиқнинг йўналтиргичлари пиёдаларнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади;


1.14.3 - светофор билан тартибга солинган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;


1.15 - йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради;


1.16.1 - 1.16.3 - транспорт воситалари оқими ажраладиган ёки қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчаларни билдиради;


1.17 - йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради;


1.18 - чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Мустақил ёки 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан биргаликда қўлланилиши мумкин; охири берк йўл тасвирланган чизиқ шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради;

1.19 - қатнов қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш бўлакларининг сони камайган) жойига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 - 1.18.3 белгилари билан қўлланилиши мумкин;


1.20 - ҳайдовчини 1.13 чизиғига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради;


1.21 ("STOP" - "Тўхтанг!" ёзуви) - 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради;


1.22 - йўл (ҳаракатланиш йўналиши) рақамини кўрсатади;


1.23 - йўлнинг фақат йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради;


1.24 - ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи.

1.25 - пиёдалар йўлкасини ёки пиёдалар ва велосипедчилар биргаликда ҳаракатланиши мўлжалланган йўлканинг пиёдалар учун мўлжалланган қисмини билдиради;

1.26 - велосипед йўлкасини ёки велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган тасмани билдиради;

1.27 - огоҳлантирувчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи;

1.28 - тақиқловчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи;

1.29 - сунъий йўл нотекислигини билдиради;

1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.


1.2, 1.5 - 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.


Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.


Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли бўлакларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томондан босиб ўтишга рухсат этилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак.


Реверсив светофор ўчирилган бўлса, қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимларини ажратувчи 1.9 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади.


1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.


Кўчма тиргакка ўрнатилган вақтинчалик йўл белгилари ва чизиқлар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келса, ҳайдовчилар вақтинчалик йўл белгиларига амал қилишлари керак.



2. ТИК ЧИЗИҚЛАР


Тик чизиқлар - йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл оқ-қора чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.


2.1 - ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва ҳ.к.)ни билдиради;


2.2 - туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради;


2.3 - ажратиш бўлакларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради;


2.4 - йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради;


2.5 - йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради;


2.6 - бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради;


2.7 - хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради.

        


        

        

         

1.24

1.25 - пиёдалар йўлкасини ёки пиёдалар ва

велосипедчилар биргаликда ҳаракатланиши

мўлжалланган йўлканинг пиёдалар учун

мўлжалланган қисмини билдиради

1.26 - велосипед йўлкасини ёки велосипед

ҳаракатланиши  учун мўлжалланган

тасмани билдиради

1.27 - огоҳлантирувчи йўл белгиларини

такрорловчи йўл чизиғи

1.28 - тақиқловчи йўл белгиларини

такрорловчи йўл чизиғи

     

1.29 - сунъий йўл нотекислигини билдиради

         

         





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи

ШАРТЛАР


1. ТОРМОЗ ТИЗИМЛАРИ


1.1. Тормоз тизимининг конструкцияси ўзгартирилса, ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмаса ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса.


1.2. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентида белгиланган талабларга мос келмаса.


1.3. Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса.


1.4. Двигатель ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлиги бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда - 30 дақиқада, уланганида - 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимининг 0,05 МПдан кўпга пасайишига сабаб бўлса. Ғилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса.


1.5. Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса.


1.6. Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситаларини қуйидаги жойларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса:

тўла аслаҳаланган ҳолатда транспорт воситаларини 16 фоиздан кам бўлмаган қияликда;

М тоифа учун 25 фоиз, N тоифа учун 31 фоиз.


Изоҳ:

Тўхтаб туриш тормоз тизими синовдан ўтказилаётганда двигатель трансмиссиядан ажратилган бўлиши керак.



2. БОШҚАРУВ ҚУРИЛМАСИ


2.1. Бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак:

Транспорт воситасининг тоифаси


Йўл қўйилган люфт кўрсаткичи (градусда)


М1


10°

М2, М3, N1


20°

N2, N3


25°

2.2. Деталь ва боғламларнинг Конструкцияда кўзда тутилмаган қўзғалишлари бор. Резбали бирикмалар тегишли равишда маҳкамланмаган ёки ўрнатилган усулда қотирилмаган. Руль колонкасининг қулфловчи мосламаси ишламаса.


2.3. Бошқарув қурилмасининг конструкциясида кўзда тутилган кучайтиргич ёки мотоциклларда тебранишни пасайтирувчи мослама (демпфер) носоз бўлса ёки умуман бўлмаса.


2.4. Бошқарув қурилмасида қолдиқ деформация излари, дарз кетган жойлари ва бошқа нуқсонлари бўлган қисмлар ўрнатилган, шу транспорт воситаси турида кўзда тутилмаган ёки ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмайдиган қисмлар ва суюқликлар қўлланган бўлса.



3. ТАШҚИ ЁРИТКИЧЛАР


3.1. Ташқи ёриткичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг конструкцияси талабига мос келмаса.

Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёриткичларини ўрнатишга рухсат этилади.


3.2. Ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилган бўлса.


3.3. Агар ташқи ёриткичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламаётган ёки ифлосланган бўлса.


3.4. Ёритиш асбобларида нур сочувчиси бўлмаса ёхуд тегишли ёруғлик асбоблари турига мос бўлмаган нур сочувчи ва лампалардан фойдаланилган бўлса.


3.5. Ялт-ялт этувчи чироқ маёқчаларнинг ўрнатилиши, уларнинг маҳкамланиши ва ёруғлик ишоранинг кўриниши белгиланган талабларга жавоб бермаса.


3.6. Транспорт воситасида қуйидагилар:

олд қисмида - оқ ёки сариқ рангдан бошқа рангли туманга қарши фаралар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли бурилиш кўрсаткичлари, оқ рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса;

орқа қисмида - оқ ёки сариқ рангдан бошқа рангли орқага ҳаракатланиш, оқ рангдан бошқа рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини ёритувчи чироқлар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли бурилиш кўрсаткичлари, қизил рангдан бошқа рангли бошқа ташқи ёриткичлар, қизил рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса;

ён қисмида - сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли ёриткичлар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса.



4. ОЙНА ТОЗАЛАГИЧ ВА ОЙНА ЮВГИЧЛАР


4.1. Ойна тозалагич белгиланган тартибда ишламаётган бўлса.


4.2. Транспорт воситасининг конструкциясида кўзда тутилган ойна ювгич ишламаётган бўлса.



5. ҒИЛДИРАК ВА ШИНАЛАР


5.1. Шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги N2, N3, О3, О4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 1,0 мм дан кам бўлса;

М1, N1, О1, О2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 1,6 мм дан кам бўлса;

М2, М3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 2,0 мм дан кам бўлса;

мотоцикл ва мопедлар (скутерлар, квадроцикллар) учун - 0,8 мм дан кам бўлса.


Изоҳ: тиркамалар шинаси нақшларининг қолдиқ баландлиги шатакчи транспорт воситаси шиналари учун белгиланган меъёр кабидир.


5.2. Шиналарда корд кўринишига олиб келган ташқи нуқсонлар (тешилган кесилган, ёрилган) ҳамда каркас қатламлари ажралган, протектор ва ён қисмлари кўчган бўлса.


5.3. Қўшалоқ шиналар орасига хавф-хатар туғдирувчи бегона жисмлар қисилиб, тиқилиб қолган бўлса.


5.4. Шина ўлчамлари ёки чекланган оғирлик транспорт воситасининг турига мос келмаса.


5.5. Транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил ўлчамли ва конструкцияли (диагонал ва радиал, камерали ва камерасиз), ҳар хил нақшли, совуққа чидамли ва чидамсиз, янги ва қайта тикланган, янги ва протектор нақши чуқурлаштирилган шиналар ўрнатилган бўлса.


5.6. N2 ва N3 тоифадаги капотсиз тузилишли магистрал тягач (шатакчи)ларнинг олдинги ўқига ва М3 тоифани II ва III классдаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига қайта тикланган шиналар, бошқа ўқига эса иккинчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилган бўлса.


5.7. М1, М2, М3 тоифаларнинг I классидаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига, М3 тоифанинг II ва III классидаги автотранспорт воситаларининг ўрта ва орқа ўқларига иккинчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилган бўлса.


5.8. Ғилдиракни маҳкамловчи болт (гайка) бўлмаса, диск ва ғилдирак ободлари дарз кетган бўлса ёки маҳкамлаш тешикларининг шакли ва ўлчамлари кўринадиган даражада бузилган бўлса.



6. ДВИГАТЕЛЬ


6.1. Ишлаб чиқарилган газлар таркибида зарарли моддалар ёки туташ даражаси белгиланган меъёрдан ортиқ бўлса.


6.2. Ёнилғи узатиш тизими зич бўлмаса.


6.3. Ишлаб чиқарилган газларни чиқариб ташлаш тизими бузуқ бўлса.


6.4. Картерни шамоллатиш тизимининг зичлиги бузилган бўлса.



7. ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ

БОШҚА ҚИСМЛАРИ


7.1. Орқа томонни кўрсатувчи кўзгулар сони, жойлашуви ва тури белгиланган талабларга мос келмаса, транспорт воситасининг конструкциясида кўзда тутилган ойналари бўлмаса.


7.2. Товуш ишораси ишламаса.


7.3. Ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўринишини чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ва қопламалар туширилган бўлса.


7.4. Барча турдаги транспорт воситалари олд, ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлса, автомобиль томидаги люк ойнаси, шунингдек, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларининг ойналари бундан мустасно.


Изоҳ. III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ва ён ойналарига пардалар, икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган барча тоифадаги автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, ушбу орқа ойналарга парда (чий парда, дарпарда) ўрнатишга рухсат берилади.

7.5. Конструкциясида кўзда тутилган юкхона ёки кабина эшикларининг қулфлари, юк платформаси бортларининг ёпқичлари, цистерналар оғзининг қулфлари ва ёнилғи идишининг қопқоқлари, ҳайдовчи ўриндиғи ҳолатини созловчи қурилма, автобусда фалокат юз берган вақтда эшикларни очиш мосламаси ва тўхтатиш талаби ишораси, автобус салонини ёритиш асбоблари, фалокат юз берган вақтда чиқиш жойлари ва уларни ҳаракатга келтирувчи мосламалари, эшикларни очиш ва ёпиш қурилмалари, спидометр, тахограф, ойналарни иситувчи ва шамоллатувчи мосламалари ва ҳайдаб олиб қочишга қарши мосламалари ишламаса.


7.6. Спидометр қурилмаси носоз ва тамғаланмаган (шахсий транспорт воситалари, мотоцикл ва мопедлардан ташқари) бўлса.


7.7. Транспорт воситаси конструкциясида кўзда тутилган орқа ҳимоя воситаси, лой тўсгич ва сачратмагичлар бўлмаса.


7.8. Ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация, товуш чиқариш мосламалари, ёриткичлар ва бошқалар белгиланмаган жойда ва тегишли рухсатсиз ўрнатилса.


7.9. Тиркама бўғимининг тортиш-тиркаш ёки таянч-тиркаш мосламаси носоз бўлса ҳамда конструкциясида кўзда тутилган эҳтиёт пўлат арқон (занжир) бўлмаса ёки носоз бўлса. Мотоцикл рамаси билан ён кажава рамаси маҳкамланган жойда люфт бўлса.


7.10. Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса:

М2, М3 тоифадаги - фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси - йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М1, N1, N2, N3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М3, N2, N3 тоифадаги - ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак;

О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда - ташқи нур қайтаргичлар;

кажавали мотоциклларда - тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.


7.11. Икки ғилдиракли мотоцикл конструкциясида кўзда тутилган хавфсизлик ёйи (дуга) бўлмаса.


7.12. Мотоцикл ва мопедларда конструкциясида кўзда тутилган оёқ тирагич, эгарида йўловчи учун кўндаланг тутқич бўлмаса.


7.13. Конструкциясида кўзда тутилган хавфсизлик камарлари ва ўриндиқларнинг бош суянчиқлари бўлмаса.


7.14. Хавфсизлик камарлари ишламаса ёки кўринадиган узуқ-юлуқ шикастланган бўлса.


7.15. Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ёки уларни ўрнатиш усули белгиланган талабларга жавоб бермаса.

Транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса.


7.16. Ярим тиркамада таянч мосламаси, таянчларни транспорт ҳолатида қулфловчи мослама, таянчларни кўтариш ва тушириш мосламаси бўлмаса ёки носоз бўлса.


7.17. Эҳтиёт (захира) ғилдиракни ушлаб тургич, лебёдка ва эҳтиёт ғилдиракни кўтариш - тушириш қурилмаси ишламаса. Лебёдканинг храпли қурилмаси барабанни маҳкамлаш канати билан қулфламаётган бўлса.


7.18. Двигатель, узатмалар қутиси, редукторлар, орқа кўприк, илашиш (сцепление) тишлашиш қурилмаси, аккумулятор батареяси, совутиш ва кондиционер тизимлари ва транспорт воситасига қўшимча ўрнатиладиган гидравлик қурилмаларнинг (мосламаларнинг) бирикмалари ва зичлагичларининг зичлиги бузилган бўлса.


7.19. Газли таъминлаш тизими билан жиҳозланган автобус ва автомобиль газ баллонларининг ташқи томонида кўрсатилган техник кўрсаткичлар техник паспортдаги маълумотларга мос келмаса, охирги ва режалаштирилаётган текширувларнинг санаси бўлмаса.


7.20. Транспорт воситаларининг ташқи юзасига қонун ҳужжатларига мос келмайдиган, ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи турли хил тасвирлар туширилган, ойналарига (люкдан ташқари) реклама чизилган (қопланган) бўлса.

Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кўзда тутилмаган ҳолларда кузов (кабина) бир неча хил рангга бўялган бўлса (махсус транспорт воситалари бундан мустасно).


7.21. Транспорт воситалари ўзбошимчалик билан ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган бўлса, ёхуд транспорт воситасининг ташқи юзасида белгиланган талабларга мос келмайдиган махсус рангли график чизмалар, ёзувлар ва белгилар бўлса.


7.22. ДЙҲХХ органларининг рухсатисиз транспорт воситаларининг конструкциясига ўзгартиришлар киритилган бўлса.

Транспорт воситаларига бошқа турдаги буферлар, молдинглар, қопламалар, ғилдирак қопқоқлари ва ҳ.к. ўрнатилишига рухсат этилади.

Ушбу иловада Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентида белгиланган автотранспорт воситаларининг таснифи (классификацияси) келтирилган:

М тоифаси - камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари, шу жумладан:

М1 тоифаси - йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари.

М2 тоифаси - йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т гача бўлган автотранспорт воситалари.

М3 тоифаси - йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган автотранспорт воситалари.

М2 ва М3 тоифалардаги автотранспорт воситалари қуйидаги классларга мансуб:

а) уч классдан (I, II, III) биттасига ёки бир нечтасига;

в) икки классдан (А, В) биттасига.

Класс I - йўловчилар салонда бемалол юриши мақсадида конструкциясида туриб кетадиган йўловчилар учун жойлар кўзда тутилган автотранспорт воситалари.

Класс II - конструкцияси асосан ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган ва қаторлар орасида ва (ёки) иккита бирлашган ўриндиқ учун ажратилган жой чегарасидан чиқмасдан жойлашиб, туриб кетадиган йўловчиларни ҳам ташиш кўзда тутилган автотранспорт воситалари.

Класс III - конструкцияси фақат ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.

Класс А - туриб кетадиган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари; бу классдаги транспорт воситалари ўриндиқлар билан жиҳозланган ва уларда туриб кетадиган йўловчиларни ташиш кўзда тутилган.

Класс В - туриб кетадиган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланмаган автотранспорт воситалари.

Микроавтобуслар - йўловчилар ташиш учун мўлжалланган, ҳайдовчидан ташқари 16 гача ўтирадиган йўловчи учун жой бўлган В классдаги автотранспорт воситаси.

N1 тоифаси - юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.

N2 тоифаси - юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.

N3 тоифаси - юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.

О тоифаси - тиркамалар (ярим тиркамалар ҳам).

О1 тоифаси - энг катта вазни 0,75 т дан ошмайдиган тиркамалар.

О2 тоифаси - энг катта вазни 0,75 т дан ортиқ, лекин 3,5 т дан ошмайдиган тиркамалар.

О3 тоифаси - энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 10 т дан ошмайдиган тиркамалар.

О4 тоифаси - энг катта вазни 10 т дан ортиқ бўлган тиркамалар.






Қоидаларга

4-ИЛОВА



ХАВФЛИЛИК БЕЛГИЛАРИ


Портловчи моддалар ва 1.1, 1.2 ва 1.3 кичик класслар буюмлари;

Портловчи моддалар ва 1.4 кичик класс буюмлари;

Портловчи моддалар ва 1.5 кичик класс буюмлари;

Портловчи моддалар ва 1.6 кичик класс буюмлари;

Алангаланмайдиган, нотоксик газлар;

Тез алангаланадиган газлар ва суюқликлар;

Тез алангаланадиган қаттиқ моддалар, ўзи реактив моддалар ва десенсибилашган портловчи моддалар;

Ўз-ўзидан ёнувчи моддалар;

Сув текканда тез алангаланадиган газ ажратувчи моддалар;

Оксидловчи моддалар;

Органик пероксидлар;

Токсик моддалар;

Инфекцияли моддалар;

I тоифали радиоактив материаллар;

II тоифали радиоактив материаллар;

III тоифали радиоактив материаллар;

Коррозияланувчи моддалар;

Бошқа хавфли моддалар ва буюмлар.


АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ БЕЛГИЛАРИ

**

*

***

      

            

1

ҚУРУҚ МОДДАЛАР ҚЎЛЛАНСИН, СУВ ҚЎЛЛАНМАСИН!


2

КИЧИК СУВ ОҚИМЛАРИ ҚЎЛЛАНСИН!


3

СОЧМА СУВ ЁКИ ИНГИЧКА ОҚИМ ҚЎЛЛАНСИН!


4

КЎПИК ҚЎЛЛАНСИН!


5

ОҚОВА СУВГА МОДДАЛАР ТУШИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНСИН!


N

НАФАС ОЛИШ АППАРАТИ ВА ҲИМОЯЛОВЧИ ҚЎЛҚОПЛАР ҚЎЛЛАНСИН!


YO

ФАҚАТ ЁНҒИН ЧИҚҚАНДА НАФАС ОЛИШ АППАРАТИ ВА ҲИМОЯЛОВЧИ ҚЎЛҚОПЛАР ҚЎЛЛАНСИН!


К

ҲИМОЯЛОВЧИ КИЙИМ-БОШЛАРНИНГ ТЎЛИҚ ТЎПЛАМИ ВА НАФАС ОЛИШ АППАРАТИ ҚЎЛЛАНСИН!


E

ОДАМЛАР ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР!


      

*) Ёнғин ёки модда сизиб чиққандаги шошилинч чоралар коди.

**) Хавфлилик белгиси.

***) БМТ тартиб рақами.



        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 январь, 3-сон, 23-модда


































Время: 0.1149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск