Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 й. 47-сон "Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2016 й.

N 47



ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШГА ШАРТНОМАЛАРНИ ХАЛҚАРО

САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ

ДИРЕКЦИЯСИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 13 мартдаги 59-сон қарорига мувофиқ, шунингдек шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 майдаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 февралдаги

47-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга

шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация

биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 6-банднинг тўртинчи хатбошига "(экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчи кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно)" сўзлар қўшилсин.


2. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Шартномани, экспорт контрактини ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда Дирекция томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга ва экспорт қилишга шартномалар (контрактлар) тузишда хўжалик субъектларига кўмак бериш бўйича хизматлар учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида воситачилик ҳақи ундирилади.

Агар ариза берувчи кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланган тақдирда:

шартномани ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади;

экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи ундирилмайди.

Воситачилик ҳақи шартнома (экспорт контракти) томонларидан бири ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи орган томонидан тўланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 78-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 2-сон, 11-модда































Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск