ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 07.07.2011 й. ГС-01/10-3554-сон "Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.07.2011 й. 960-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.07.2011 й.
N 960-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО
ВАЗИРЛИГИНИНГ
07.07.2011 й.
N ГС-01/10-3554
ҚАРОРИ
Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари
учун импорт қилинадиган маҳсулотларни
сертификатлашни ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида
(2011 йил 28 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли "Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3408-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 960, 2000 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Г. Саидова
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 307-модда