язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2013 й. 90-сон "2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2013 й.

N 90



2013 - 2015 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ДОНОР МАМЛАКАТЛАР,

ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ ВА НОҲУКУМАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАК

МАБЛАҒЛАРИНИ (ГРАНТЛАРИНИ) ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2013 - 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2013 йил учун олдиндан келишилган ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

2013 - 2015 йиллар учун донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

Донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш учун таклиф этилаётган беғараз техник кўмак (грантлар)нинг энг устувор лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Лойиҳа таклифларининг белгиланган муддатларда ўз вақтида ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, сифатли ва самарали амалга оширилиши, уларни амалга оширишнинг бошланишини таъминлаш учун зарур тайёргарлик тадбирлари олиб борилиши, шунингдек беғараз техник кўмак маблағларидан (грантлардан) қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий жавобгарлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ушбу қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга* киритилган беғараз техник кўмак (грантлар)нинг бошқа олувчилари раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молиявий институтлардаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар идоралари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарорнинг 1-иловасига* киритилган лойиҳалар бўйича ҳужжатларнинг узил-кесил келишилиши, маъқулланиши ва расмийлаштирилишига оид зарур тартиб-қоидалар бажарилишини таъминласинлар;

ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш юзасидан донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишларни фаоллаштирсинлар;

ушбу қарорнинг 3-иловасига* киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун беғараз техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш масалаларини донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан пухта ишлаб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарорнинг 1, 2 ва 3-иловаларига* мувофиқ рўйхатларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун беғараз техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш жараёни самарали мувофиқлаштирилишини таъминласин;

жалб этиладиган беғараз техник кўмак маблағларидан (грантлардан) мақсадли ва самарали фойдаланилишини белгиланган тартибда тизимли текшириш ишларини давом эттирсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 29 мартдаги

90-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига грантли беғараз техник кўмакни жалб этишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарорининг 5 - 7-бандлари, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2010 йилда Ўзбекистон Республикасига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 9 мартдаги 40-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2012 йилда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги 75-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 декабрдаги 794-ф-сон фармойиши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 179-модда