язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ ЎзР Президентининг 26.07.2005 й. ПҚ-136-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (5-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 26.07.2005 й. ПҚ-136-сон Қарори

билан тасдиқланган (5-илова) Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 30.12.2012 й. ПФ-4494-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



8-банд в) кичик банд ўн олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


товарларнинг келиб чиқишини сертификациялаш, юридик шахслар томонидан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун хорижий инвесторлар томонидан олиб келинадиган маҳсулотларни сертификациялаш, мамлакатда ишлаб чиқарилган, экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни сертификациялашни, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар беришни мустақил амалга оширади ёки бу борадаги ваколатларни ўзгаларга беради;




ЎзР Президентининг 21.05.2010 й.

ПҚ-1342-сон Қароридан олдинги таҳрири



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (лавозимига кўра), Вазирликнинг, идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа раҳбар ходимларидан 11 кишидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирликнинг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат мажлисларига, зарур ҳолларда, республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия органлари ва бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини бошқаришда қатнашувчи вакиллари таклиф қилиниши мумкин.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Ҳайъат ўзининг мунтазам равишда ўтказиладиган мажлисларида;

Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари, ўзига қарашли компаниялар, фирмалар, марказлар ва ташкилотлар, савдо ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар фаолияти билан боғлиқ;

Вазирлик аппарати бўлинмалари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирини ва вазир ўринбосарини, ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчиларни белгиланган тартибда тасдиқлаш билан боғлиқ;

Ҳукумат топшириқларини бажариш ва Вазирлик фаолияти прогнозлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

Ҳайъат унинг мажлисида аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади,

Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.

Ҳайъат аъзолари билан ҳайъат раиси ўртасида келишмовчиликлар келиб чи??ан тақдирда, вазир ўз қарорини амалга оширади. Келиб чи??ан келишмовчиликлар тўғрисида вазир Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.




ЎзР Президентининг 20.05.2010 й.

ПҚ-1340-сон Қароридан олдинги таҳрири



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Вазирликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.




ЎзР Президентининг 10.02.2009 й.

ПҚ-1055-сон Қароридан олдинги таҳрири



8 банд г) кичик банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хорижий давлатлар ва халқаро молия институтларииинг техникавий, мурувват, беғараз ёрдамини ва бошқа ёрдамларини олиш жараёнини мувофиқлаштиради;




ЎзР Президентининг 23.09.2008 й.

ПҚ-962-сон Қароридан олдинги таҳрири



8 банд в) кичик банди саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда транспорт коммуникациялари, ташқи савдо юкларини ташишни мақбуллаштириш, республиканинг коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникациялари тизимига интеграциялаш мақсадида янги транспорт йўналишлари ва йўлакларини ишлаб чиқиш соҳасида ташқи иқтисодий сиёсат масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;



8 банд в) кичик банди ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, экспорт-импортни лицензиялаш, экспорт ва импорт контрактлар экспертизаси, бошқа савдо-иқтисодий шартномаларни рўйхатга ва ҳисобга олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;