язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 26.07.2005 й. ПҚ-136-сон қарорига 5-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 26 июлдаги

ПҚ-136-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (кейинги ўринлардз Вазирлик деб юритилади) ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви ваколатли органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари, ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, хорижий давлатлардаги Вазирликка идоравий мансуб ташкилотлар ҳисобланадиган хўжалик ҳисобидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар, савдо ва иқтисодий ваколатхоналар киради.

Ҳудудий бўлинмалар икки томонлама бўйсунадилар ҳамда Вазирликка ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳисоб берадилар.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Вазирликни ва унинг ҳудудий бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш, шунингдек Вазирлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари, ўзига қарашли ташкилотлар ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини, экспортни рағбатлантиришни, хорижий инвестицияларни жалб этишни, ташқи савдони эркинлаштиришни, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш;

товарлар (сармоялар, хизматлар) жаҳон бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, ташқи ва ички сотиш бозорларининг истиқболлилиги ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш, хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатилишига йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашуви бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш, мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш;

Ўзбекистон Респубдикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт ва молия институтлари, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан ўзаро фойда кўриш асосида савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлигини ривожлантиришни таъминлаш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга ва республика иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этилишига кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, хорижий инвесторларни зарур ахборотлар билан қўллаб-қувватлаш.


8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади;

а) ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини, экспортни рағбатлантиришни, хорижий инвестицияларни жалб этишни, ташқи савдони эркинлаштиришни, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш соҳасида:

давлат бошқарув органларининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда, ташқи савдо, валюта балансининг асосий индикаторлари параметрларини шакллантиришда ҳамда мамлакатнинг валюта, божхона-тариф ва солиқ сиёсатини такомиллаштиришда қатнашади;

тенг шериклик ва камситмаслик принципларига асосланган ташқи иқтисодий фаолиятни эркин ва тенг ҳуқуқли амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишда қатнашади;

товарлар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик товарлари, фуқаро авиатехникаси билан халқаро савдо қилиш, хизматлар кўрсатиш, интеллектуал мулк объектлари билан халқаро савдо қилиш, давлат ҳаридларини, юклаб жўнатишдан олдинги инспекцияни амалга ошириш, ташқи савдода санитария, фитосанитария ва техник чора-тадбирларнинг қўлланиши соҳасида давлат сиёсати ўтказилиши билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштиради;

тизимли таҳлилни амалга оширади ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда инвестиция муҳитини яхшилашга ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларига хорижий инвестициялар жалб этишни фаоллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

иқтисодиётни ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришни таъминлайдиган инвестицияларни жалб этиш соҳасида халқаро молия институтлари ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлариии танлаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;

хорижий инвесторлар билан ишлаш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда махсус иқтисодий зоналар бўйича давлат сиёсатини шакллантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ўз ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунларни шархлайди ва улар бўйича тушунтиришлар беради;

Ўзбекистоннинг ташқи савдоси инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

минтақавий иқтисодий интеграцияни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқади;

ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистан Республикасида ва чет элда вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда халқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркалар, форумлар, тақдимотлар, конференциялар ва шу каби тадбирларни ташкил этади ҳамда ўтказади, реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

ташқи иқтисодий алоқалар, чет элда қисқа муддатли ва узоқ муддатли ўқув стажировкалари ва семинарлари, Вазирликнинг ўқув марказида Вазирлик тизими ходимлари ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассислари учун ўқитишдан ўтганлиги тўғрисида сертификат берган ҳолда ўқитиш муаммолари бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;

б) товарлар (сармоялар, хизматлар) жаҳон бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, ташқи ва ички сотиш бозорларининг истиқболлилиги ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш, хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатилишига йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида товарлар (сармоялар, хизматлар) жаҳон бозорларини тадқиқ этади;

ташқи иқтисодий алоқалар, товарлар билан халқаро савдо қилишнинг аҳволини, хорижий давлатлардаги иқтисодий вазиятни таҳлил қилади, конъюнктурани ўрганади ва шу асосда жаҳон товарлар ва хизматлар бозори ривожланиши тенденцияларини прогнозлаштиради;

ташқи ва ички сотиш бозорларининг ҳолатини ва уларни ривожлантириш прогнозини уларнинг истиқболлилиги ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда чуқур таҳлил қилади;

республика хўжалик юритувчи субъектларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг ҳар хил шакллари кенгайтирилишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси раҳбариятини ва Вазирлар Маҳкамасини ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича зарур ахборотлар билан таъминлашни амалга оширади;

қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда мамлакат асосий экспорт товарларининг жаҳон бозоридаги аҳволини тадқиқ этади ва сценарийли ривожланишини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарларини сотиш бозорларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ташқи иқтисодий фаолият субъектларини ҳуқуқий, нарх, валюта, молия, кредит масалалари, ташқи бозорларнинг экспортга етказиб бериладиган маҳсулот сифатига, техник тавсифларига қўядиган талаблари бўйича методик, ахборот ва маслаҳат билан таъминлашни амалга оширади;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда, хорижий шерикларни излашда ва уларнинг ишончлилиги ва амалий репутациясини ўрганишда, хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқалари ўрнатишда мамлакатнинг хўжалик юритувчи субъектларига кўмаклашади;

корхоналарда маркетинг хизматларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

ташқи савдо инфратузилмасининг электрон савдо жаҳон тизимига интеграцияси, Интернетнинг глобал тармоғида миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларнинг мавжуд бўлишини кучайтириш, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият ахборот марказини ташкил этиш бўйича дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

электрон тижорат соҳасида савдо сиёсатини шакллантиришда қатнашади, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташқи иқтисодий фаолиятда электрон савдо соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

в) иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашуви бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш, мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасида:

хорижий давлатлар бозорларини маркетинг тадқиқ этиш асосида, товарларнинг янги турларини, уларни кейинчалик экспорт қилиш учун ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

импортнинг ўрнини тўлдириш ва маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича таклифлар киритади, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар хил гуруҳлари, энг аввало кооперация алоқаларини ривожлантиришни талаб этадиган техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий манфаатлари келишиб олинишини таъминлайди;

экспорт салоҳиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ташқи сотиш бозорлари эҳтиёжлари ва талабларини ўрганади, экспорт стратегиясини, шунингдек экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш, экспортни молиялаштириш механизмини такомиллаштнриш, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам анъанавий экспорт номенклатураси билан савдо қилиш шарт-шароятларини мақбуллаштириш ва янги воситаларни жорий этиш ҳисобига, ҳам ноанъанавий экспорт маҳсулотлари (ишлар ва хизматлар)нинг бошқа турларини киритиш ва экспорт номенклатураси диверсификацияси ҳисобига халқаро бозорларга чиқиши бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

экспортнинг ҳар хил механизмлари ва схемаларини, ташқи бозорларнинг талабларини ва маҳаллий моддий-хом ашё ресурсларидан энг юқори даражада фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини мақбуллаштиришга доир тавсифларни ишлаб чиқади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда транспорт, транспорт коммуникациялари ҳамда халқаро логистика, ташқи савдо юкларини ташишни мақбуллаштириш, республиканинг транзит потенциалини ошириш ва транспорт-коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникацияларига интеграциялаш мақсадида янги транспорт йўналишлари (йўлаклари)ни ишлаб чиқиш соҳасида ташқи иқтисодий сиёсат масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди;

маркетинг тадқиқотларини амалга оширади ҳамда миллий экспортнинг бутун номенклатураси бўйича маркетинг ва таҳлилий шарҳлар тайерлайди;

экспорт салоҳиятини кенгайтириш, мамлакатнинг экспорт сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштиради ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни иқтисодий рағбатлантиришга доир таклифлар киритади;

экспорт қилинадиган товарлар миқдори ва сифатини эксперт баҳолаш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

республика корхоналари, шу жумладан кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспортга сотишни ташкил этишда қатнашади, хорижий бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга оширишда корхоналарга кўмаклашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида экспорт ва импорт мониторингини амалга оширади ҳамда экспорт ва импорт прогнозлари бажарилишини таҳлил қилади, экспорт ва импорт суръатлари, нисбати ва самарадорлигини натура ва нарх ифодасида прогнозлаштиради, уларга тузатиш киритишга доир таклифлар ишлаб чиқади;

экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, шунингдек экспорт маҳсулотларининг тармоқ ишлаб чиқарувчилари ва экспорт қилувчилар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

энг муҳим товарларни, шу жумладан пахта толаси, рангли металлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда экспортга етказиб бериш балансларини ишлаб чиқишда қатнашади;

товарларнинг келиб чиқишини сертификациялаш, юридик шахслар томонидан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун хорижий инвесторлар томонидан олиб келинадиган маҳсулотларни сертификациялаш, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар беришни мустақил амалга оширади ёки бу борадаги ваколатларни ўзгаларга беради;

ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, экспорт-импортни лицензиялаш, экспорт контрактларни рўйхатга олиш ва импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш, бошқа савдо-иқтисодий шартномаларни рўйхатга ва ҳисобга олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамасига товарлар экспорти ва импорти юзасидан миқдорий чеклашлар жорий этиш тўғрисида, товарларнинг айрим турлари экспорти ва/ёки импортига давлат монополиясини ўрнатиш тўғрисида, шунингдек товарларни четдан олиб кириш ва четга олиб чиқишга нисбатан ҳимоя чоралари, компенсация, антидемпинг чоралари ва бошқа чораларни қўлланиш тартиби тўғрисида таклифлар киритади;

ҳимоя чораларини, антидемпииг ва компенсация божларини жорий этишдан олдин, белгиланган тартибда текширувлар ўтказади;

ихтисослаштирилган ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниялари томонидан республика ишлаб чиқарувчиларининг товарлари экспорти прогнози бажарилиши мониторингини амалга оширади;

ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниялари томонидан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобига ташқи савдо инфратузилмаси объектлари, ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларида қўшма корхоналар ташкил этилишини, юклаб ортишдан олдинги инспекция, сифат сертификацияси тизимини ривожлантириш дастурида иштирок этишни мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини чет элда белгиланган тартибда ифодалайди ва ҳимоя қилади, Ўзбекистон Республикаси вакилларининг халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасига нисбатан ишбилармонлик амалиётини чеклашга йўл қўядиган ёки республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари олдидаги мажбуриятларни ҳалол бажармаган хорижий давлатлар компаниялари рўйхатини юритади, ушбу рўйхатнинг мазмуни юзасидан ташқи иқтисодий фаолият субъектларига маслаҳатлар беради;

давлат бюджети маблағлари, давлат ташқи қарзлари ёки ҳукумат кафолатлари ҳисобига молиялаштириладиган контрактлар бўйича тижорат, валюта ва тўлов шартлари ва ташқи савдо нархлари устидан, шунингдек уларни экспорт ва (ёки) импорт қилишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий сиёсат чоралари кўриладиган товарларнинг айрим турларига нисбатан назоратни амалга оширади;

халқаро иқтисодий низоларни ҳал этишга доир таклифлар киритади, хорижий мамлакатларда хўжалик низоларини судгача бўлган тартибда тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хорижий юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ёрдам беради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юклар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмларни транзит бўйича ташишда белгиланган тартибда хулосадар беради ва назоратни амалга оширади;

аниқланган ҳолатларда товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ёки унинг ташқарисида қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишади;

товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги тўғрисидаги хулосани белгиланган тартибда беради;

экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг халқаро амалиётини ўрганиш ва республиканинг амалдаги қонунчилигини таҳлил қилиш асосида Вазирлар Маҳкамасига экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

г) Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт ва молия институтлари, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан ўзаро фойда кўриш асосида савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлигини ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро ва ҳукумат ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлиги устувор йўналишларини шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

ташқи иқтисодий фаолият масалалари, шу жумладан савдо-иқтисодий, инвестиция, молия, солиқ, транспорт-коммуникация, илмий-техник ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан келишиб олади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига чет элда Ўзбекистон Республикасинииг савдо ваколатхоналарини очиш ва ёпиш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра музокаралар ўтказади ва халқаро шартномалар тузади, шунингдек бошқа давлатларнинг ташқи иқтисодий органлари, фирмалари, компаниялари ва корхоналари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузади;

ташқи иқтисодий ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича томонларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторингни амалга оширади;

хорижий давлатлар ва халқаро молия институтларининг техникавий, мурувват, беғараз ёрдами ва бошқа ёрдамларини ўрганиб чиқиш ҳамда олиш жараёнида иштирок этади;

Савдо ва тариф бош битими/Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия котибияти функциясиии бажаради, мамлакатнинг Савдо ва тариф бош битими/Жаҳон савдо ташкилотига кириши, шу жумладан қонун ҳужжатларини Савдо ва тариф бош битими/Жаҳон савдо ташкилотининг нормалари ва қоидаларига мослаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижий давлатларга давлат ташрифлари билан боғлиқ тадбирларни ахборот-таҳлил, шартномавий-ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан таъминлашда қатнашади;

хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар)нинг Ўзбекистон бўйича котибияти функцияларини бажаради;

ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий делегацияларни қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, шу жумладан кутиб олиш ва кузатишларни ташкил этиш, делегация аъзоларига визалар олиш ва визалар муддатини узайтириш, уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга транспорт хизмати кўрсатиш, музокаралар, бизнес-семинарлар, конференциялар, Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарларни ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширади;

Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ўз вакилларини Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар сифатида юборади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

д) қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга ва республика иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этилишига кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, хорижий инвесторларни зарур ахборотлар билан қўллаб-қувватлаш соҳасида:

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимларини таҳлил қилади, уларни жалб этиш ва рағбатлантириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

иқтисодиёт тармоқлари ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда, кўрсатиб ўтилган дастурларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми ҳамда параметрларини ҳисоблаб чиқишда қатнашади;

стратегик муҳим инвестиция дастурларини ва устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, ташқи кредитларни жалб этади, корхоналар ва ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида улардан самарали фойдаланиш мониторингини юритади;

ўз ваколатлари доирасида хорижий давлат, банк ва тижорат кредитларини жалб этиш, валюта маблағларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳукумат кафолатлари билан таъминланган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ишларида ўз ваколатлари доирасида қатнашади, шунингдек идоравий мансуб ташқи иқтисодий ташкилотларга кредитлар ҳисобига операцияларни амалга оширишни топширади ҳамда кредитлар ҳисобига тузиладиган контрактлар амалга оширилишининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Вазирликка юкланган лойиҳалар бўйича уларни тақдим этиш шартларига мувофиқлиги устидан тезкор назоратни таъминлайди;

иқтисодиёт тармоқлари ва республика минтақалари бўйича жалб этиладиган инвестицияларни мақбул жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта институтлари ҳамда донор-мамлакатларни республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга жалб этиш бўйича улар билан таклифларни, истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади, Вазирлар Маҳкамасига инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш ва устувор инвестиция лойиҳалари портфелини янгилаш бўйича аниқ таклифлар киритади;

устувор инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантиришда қатнашади, уларни узоқ муддатли прогнозлар, иқтисодий ривожлантириш устуворликлари ва таркибий қайта ўзгартиришлар, шунингдек ҳукумат томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари асосида халқаро молиявий тузилмалар, хорижий молия ва суғурта институтлари ҳамда донор-мамлакатлар билан амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун иқтисодиётнинг устувор секторлари рўйхатини ва энг муҳим ишлаб чиқаришларни аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, йирик корхоналарни хусусийлаштириш бўйича танловлар ташкил этишда қатнашади;

инвестициялар лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини, шу жумладан инвестиция шартномалари шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

белгиланган ҳолларда инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари экспертизасини ўтказади;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хўжалик юритувчи субъектларнинг уларга тадбиркорлик объектларида моддий ва номоддий бойликлар ва ҳуқуқлар бериш ҳамда чет элдаги бошқа фаолият билан боғлиқ бўлган инвестиция фаолиятини тартибга солувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ташқи иқтисодий фаолият субъектларини хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларида ахборотлар билан таъминлайди;

потенциал хорижий инвесторларни республикадаги мавжуд потенциал инвестиция имкониятлари ва амалга ошириладиган лойиҳалар, мамлакат қонунчилиги ҳақидаги ахборотлар билан таъминлайди;

ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалаларни муҳокама қилиш учун республикада ва чет элда халқаро конференциялар, семинарлар ва бизнес-форумларни мунтазам ўтказишни назарда тутган ҳолда потенциал инвесторлар ва донор-мамлакатлар билан доимий алоқалар ўрнатиш ҳамда бу алоқаларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштиради;

потенциал хорижий инвесторларни, шу жумладан хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналаридаги савдо-иқтисодий маслаҳатчилар, ихтисослаштирилган ахборот ресурслари (Интернет, нашрлар ва бошқалар) орқали ҳабардор қилиш учун миллий хўжалик юритувчи субъектларнинг лойиҳаларнинг асосий параметрлари ва зарур инвестицияларнинг назарда тутилаётган хажмлари тўғрисидагн ахборотларни ўз ичига олувчи инвестиция таклифлари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради;

Савдо ва тариф бош битими/Жаҳон савдо ташкилоти принципларига мувофиқ юклаб жўнатишдан олдинги инспекция бўйича фаолиятнинг ташкил этилишини мувофиқлаштиради;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестицион таклифларнинг ягона базасини шакллантиради ва мунтазам янгилаб боради;

республика Ҳукумати номидан хорижий инвестор билан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда инвестиция шартномаларини тузади.

е) унга юкланган бошқа вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширади.


III. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ таклифларни белгиланган тартибда киритиш, қарорлар, норматив ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш;

хорижий давлатларнинг органлари, чет элдаги халқаро ва бошқа ташкилотлар, фирмалар, компаниялар ва корхоналар, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва миссиялари, Ўзбекистон Республикасидаги халқаро ташкилотлар ва хорижий фирмалар, компаниялар ва корхонлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни амалга ошириш;

хорижий давлатлар билан белгиланган тартибда техник ва иқтисодий ахборотларни айирбошлашни амалга ошириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ вазирликлар, идоралар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектларидан ахборотларни сўраб олиш;

ташқи иқтисодий алоқалар, шу жумладан транспорт ва транспорт йўлаклари соҳасидаги масалалар бўйича тегишли ваколатли органлар, хўжалик юритувчи субъектлардан статистик маълумотлар, таклифлар, хулосаларни, ташқи савдо асосий индикаторлари параметрларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини текшириш учун зарур бўлган, шунингдек транспорт коммуникациялари соҳасида ташқи иқтисодий сиёсатнинг стратегик масалалари бўйича таклифларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш мақсадларида шу жумладан идоравий статистика материалларини ва бошқа ахборотнома материалларии белгиланган тартибда олиш, шунингдек юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ёзишмаларни юритиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари, шунингдек корхоналар масъул шахсларининг ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, ташқи бозорда республика манфаатларига риоя қилиниши, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш масалалари ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларга оид бошқа масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузаётган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолларда чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари муаммолари бўйича мувофиқлаштирувчи, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, махсус кенгашлар чақириш, шунингдек маслаҳатлар олиш, ушбу муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш учун ҳам республикадан, ҳам хориждан олимлар, мутахассислар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;

ўз қурилиш моддий-техника базасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

Вазирлик ва унга қарашли бўлинмалар томонидан республикада ва хорижда турли хизматлар кўрсатиш ва фаолиятдан олинадиган ўз ихтиёрида қоладиган бюджетдан ташқари маблағлардан ўз моддий-техника базасини ривожлантириш ва ижтимоий мақсадлар учун фойдаланиш;

Вазирликнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ходимларнинг лавозим маошларига шахсий қўшимчалар, шунингдек хорижий тилларни билиши ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар тўлаш;

Вазирликнинг ва Вазирлик розилиги билан ўзига қарашли ташкилотларнинг расмий таклифига кўра Ўзбекистонга келган хорижий делегацияларнинг республика ҳудудида яшаши ва транспорт харажатларига ҳақ тўлаш;

ташқи иқтисодий алоқалар инфратузидмасини ривожлантириш манфаатларини кўзлаб ҳам республика ҳудудида, ҳам хорижда объектларни, шу жумладан хорижий фирмалар иштирокида, қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш;

Вазирлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланилишини мунтазам назорат қилиш, ўзига қарашли ташкилотларнинг тижорат, молия ва хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш;

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.

Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

13. Вазир:

Вазирлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлик марказий аппарата ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади, унинг штатлар жадвалини, шунингдек харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


14. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), вазир ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмаларининг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

15. Ҳайъат:

ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича мазкур Низомда белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш;

Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланиши учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат, агар унинг мажлисида ўз таркибининг ярмидан ортиғи ҳозир бўлса, ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари вазир буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазир, пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган ҳайъат регламентида белгиланади.

16. Вазирлик белгиланган тартибда Вазирлик тизимини, шу жумладан ўзига қарашли ташкилотлар тизимини сафарбарлик юзасидан тайёрлашга доир тадбирларни амалга оширади.


17. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 225-модда.