язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2004 й. 193-сон "Маҳсулотларни кимошди савдоларида сотиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2004 й.

N 193



МАҲСУЛОТЛАРНИ КИМОШДИ

САВДОЛАРИДА СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори ликвидли маҳсулотларни кимошди савдолари орқали эркин алмаштириладиган валютага экспортга сотиш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йилда ихтисослаштирилган “Ўзаукционсавдо” ташкилотининг кимошди савдоларида белгиланган тартибда сотиш учун мўлжалланган юқори ликвидли маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарлари:

1-иловага мувофиқ маҳсулотларнинг савдога қўйилишини, ўз вақтида контрактлар ва шартномалар тузилишини, шунингдек кейинчалик маҳсулотлар етказиб берилишини;

2003 йилда ўтказилган кимошди савдолари якунларига кўра тузилган контрактлар бўйича маҳсулотлар тўлиқ ҳажмда юклаб жўнатилишини таъминласинлар.


3. Қуйидагилар:

Юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини кимошди савдосида кафолатли ҳажмларда сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ихтисослаштирилган “Ўзаукционсавдо” ташкилотига 2004 йилдан бошлаб 1-иловада назарда тутилмаган товарларни маҳсулот ишлаб чиқарувчилар буюртманомалари асосида кимошди савдоларида сотишга рухсат этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кимошди савдолари якунларига кўра тузилган экспорт контрактлари ҳисобга қўйилишини, шунингдек экспорт қилинадиган товарларнинг божхонада расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 апрелдаги

193-сон қарорига

1-ИЛОВА



2004 йилда ихтисослаштирилган “Ўзаукционсавдо”

ташкилотининг кимошди савдоларида сотиш учун

мўлжалланган юқори ликвидли маҳсулотлар

НОМЕНКЛАТУРАСИ ВА ҲАЖМЛАРИ

Т/р

Етказиб берувчининг номи


Маҳсулот

номи


ТИФ

ТН коди


Ўлчов

бирлиги


Жами


шу жумладан:


II

чоракда


III

чоракда


IV

чоракда


1.

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари


пахта

толаси

5201

тонна

15000

10000

-

5000

2.

"Олмалиқ КМК" ОАЖ


тозаланган

мис

7403

тонна

4000

2000

1000

1000


3.

"Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси


қора

металлар прокати

7201-7228

тонна

2000

1000

500

500

4.

ғмойтамакисаноат" уюшмаси


пахта

шроти

230610000

тонна

10000

5000

-

5000

Изоҳ. Товарларни савдога қўйиш санаси ва номенклатураси бозор конъюнктурасига қараб Юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши қарорига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 апрелдаги

193- сон қарорига

3-ИЛОВА



Юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш

бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш кенгашининг

ТАРКИБИ

1. Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси


2. Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


3. Нажимов Н.Э.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг биринчи ўринбосари


4. Ғуломов Р.А.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


5. Жўраев Т.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


6. Тишченко С.П.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


7. Умаров С.А.

-

“Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг бош директори


8. Юсупов У.Г.

-

“Ўзаукционсавдо” шўъба корхонасининг директори, Кенгаш котиби


Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 апрелдаги

193-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 6-бандининг иккинчи-бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, юқори ликвидли маҳсулотларни кўрсатиб ўтилган шартларда сотишдан тушган валюта тушуми белгиланган тартибда Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасига мақсадли йўналтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилади. Бунда валюта тушуми:

пахта толаси сотилган тақдирда - 100 фоиз миқдорида;

марказлаштирилмаган экспорт номенклатураси ва ҳажмларидан ажратилган товарлар сотилган тақдирда - 50 фоиз миқдорида мажбурий сотилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) 1-иловада:

4-банднинг тўртинчи хат бошидаги "кафолатли" сўзидан кейин "ҳамда белгиланган экспорт прогнозидан ортиқча" сўзлари қўшилсин;

7-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) Ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотидан маҳсулотларни ким ошди савдолари асосида хорижий компаниялар ва фирмаларга сотишдан олинган валюта тушумини маблағларнинг тушишига қараб:

пахта толаси сотилган тақдирда - 100 фоиз миқдорида;

марказлаштирилмаган экспорт номенклатураси ва ҳажмларидан ажратилган товарлар сотилган тақдирда - 50 фоиз миқдорида сотиб олади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Юқори ликвидли маҳсулотларни кимошди савдосида сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 12 июлдаги 298-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 40-модда):

4-бандга қуйидаги таҳрирдаги хат боши қўшилсин:

"Ўзаукционсавдо" шўъба корхонаси директорига, зарур ҳолларда, ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотининг ходимлари сонига Юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш кенгаши билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин";

5-банд ва қарорга 2-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 187-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 4-сон, 40-модда