язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ ЎзР ВМ 26.07.2002 й. 268-сон Қарори билан тасдиқланган (1-илова) Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 26.07.2002 й. 268-сон Қарори билан

тасдиқланган (1-илова) Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг хулосаси халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилот ваколатхонаси ёки филиалини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади. (ЎзР ВМ 29.04.2004 й. 203-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасига келтирилган мурувват ёрдами юклари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосалар Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг протоколи тарзида расмийлаштирилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Мурувват ёрдами юкларини божхонада тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг масъул ходимларидан тайинланган мувофиқлаштирувчи томонидан уларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги дастлабки хулосаси берилишига йўл қўйилади, кейинчалик мазкур хулоса Ижтимоий комплекснинг протоколи билан тасдиқланади.



17-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларни ҳар чоракдаги йиғма статистик ҳисобот тарзида умумлаштиришни таъминлайди. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



27-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


27. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига: (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА

Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш,

аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ҳамда улардан

мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ




1


Донор ташкилотлар













11б



Олувчи




8



Истеъмолчи








6




2


9














Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари

Тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари












11



10



4










11а



Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли давлат назорати органлари














7







































Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги банд)




3


Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси

Ишчи гуруҳ














5






1. Донор ташкилотлар томонидан мурувват юкларининг олувчиларга берилиши

2. Олувчи томонидан товарлар мурувват ёрдамига  тегишли юк эканлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тайёрланиши ва уларнинг комиссиялар орқали Ижтимоий комплексга юборилиши (2а)

3. Ижтимоий комплекс томонидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши ва божхона органларига юкларнинг мурувват ёрдамига тегишли эканлиги тўғрисида хулоса берилиши

4. Божхонада расмийлаштириш ва мурувват ёрдами юклари сифатини назорат қилиш

5. Божхона органлари томонидан мурувват юклари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига  маълумотлар берилиши (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги банд)

6. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳасини тайёрлаш ва асослаш

7. Мурувват ёрдами юкларининг аниқ тарзда тақсимланишини протокол билан тасдиқлаш

8. Мурувват юкларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни ҳисобга олиш

9. Режали текширишлар ўтказиш, мурувват юкларини божхонада расмийлаштириш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бажарилишини  акс эттирган ҳолда далолатномалар тузиш

10. Мурувват юкларининг олиниши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш

11. Мурувват юкларидан мақсадли фойдаланилишини ва аниқ йўналтирилган  тарзда тақсимланишини, шу жумладан  ҳам истеъмолчилар бўйича (11а), ҳам донор ташкилотлар томонидан (11б) текшириш


4-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

4-ИЛОВА


Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш

мониторинги схемаси

Донор ташкилотлар








Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги











4


Лойиҳанинг ижрочиси



































5


1








Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги банд)




Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари

Тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

















7


6














Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти




















6


2































Донор ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари































Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси







Ишчи гуруҳ







1. Мурувват лойиҳаларини амалга оширишга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш

2. Тақдим этилган ахборотни таҳлил қилиш, ҳар йили йиғма ҳисобот тузиш, устувор лойиҳаларнинг биринчи навбатдаги рўйхатини тузиш

3. Ижтимоий комплекс томонидан мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхати тасдиқлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (3а) ва Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган донор ташкилотларнинг ваколатхоналари (3б) орқали донор ташкилотларга (3в) юбориш

4. Қўшма дастур ёки лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда томонларнинг масъулияти тўғрисидаги икки томонлама битимни тайёрлаш

5. Лойиҳа тўғрисида ахборот йиғилишини таъминлаш, режа-жадвални тасдиқлаш ва лойиҳа бўйича ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни олиш

6. Мурувват лойиҳалари амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги банд)

7. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига устувор мурувват лойиҳалари амалга оширилиши тўғрисидаги якуний умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш



ЎзР ВМ 29.04.2004 й. 203-сон Қароридан олдинги таҳрири


3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ўзбекистонга мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинади. Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг хулосаси халқаро ноҳукумат ташкилотини аккредитация қилишга тақдим этиш ва унинг аккредитация муддатини узайтириш учун асос ҳисобланади.