язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.07.2002 й. 268-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 июлдаги

268-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш,

аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват

лойиҳалари мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини, шунингдек мурувват лойиҳалари мониторинги масалаларини белгилайди ва тартибга солади.


2. Мурувват ёрдами бу аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар ҳамда бошқа фавқулодда ҳодисалар оқибатларини тугатиш учун бериладиган мақсадли беғараз кўмакнинг бир туридир.

Мурувват ёрдами тиббиёт товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол товарларлари ва бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек грантлар, ихтиёрий эҳсонлар, бажарилган ишлар ва хизматлар, шу жумладан мурувват ёрдами юкларини транспортда ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш шаклида кўрсатилади.

Мурувват ёрдами сифатида олинган товарлар божхонада расмийлаштириш тартиботлари амалга оширилгандан кейин олувчилар томонидан "Мурувват ёрдами" ёзувини қайд этган, олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.

Мурувват ёрдами хорижий давлатлар, уларнинг федерал ёки муниципал тузилмалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда донор ташкилотлар деб аталади) томонидан кўрсатилиши мумкин.

Бюджет, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фаолияти фойда олишга йўналтирилмаган бошқа юридик шахслар (кейинги ўринларда олувчилар деб аталади) кейинчалик республика истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш мақсадида мурувват ёрдамининг олувчилари бўлиши мумкин.

Мурувват ёрдами юкларини олувчилар дастурлар ва донорлар билан тузилган битимлар ёки мурувват ёрдами билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг қарорлари асосида аниқланади.

Тамаки маҳсулотлари, вино-ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.

Мурувват ёрдами юкларининг пул ифодасидаги қийматидан асосан божхонада расмийлаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.


3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг хулосаси халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилот ваколатхонаси ёки филиалини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

4. Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мурувват ёрдами масалалари бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият органларининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади ва протоколлар шаклида қабул қилинади.

Шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ижро этувчи органи ҳисобланади.

5. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, божхонада расмийлаштириш, транспортда ташиш, тўплаш, сақлаш, хатловдан ўтказиш, юкларнинг хавфсизлиги бўйича қўриқлаш ва бошқа карантин тадбирларини ўтказиш, мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан самарали, мақсадли фойдаланиш учун масъулият:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади);

ижтимоий соҳа вазирликлари ва идоралари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссияларига (кейинги ўринларда тармоқ комиссиялари деб аталади) юкланади.


6. Мурувват ёрдамидан белгиланмаган мақсадда фойдаланишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



II. МУРУВВАТ ЁРДАМИ ЮКЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

ҲИСОБГА ОЛИШ, АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАРЗДА

ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


8. Мурувват ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларни божхонада расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг кўрсатилган юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосаси асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасига келтирилган мурувват ёрдами юклари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади.

9. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублигини тасдиқлаш учун мурувват ёрдамини олувчи Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

дастур ёхуд донор ташкилот билан мурувват ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

юкни жўнатувчининг юк мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);

юкни олувчининг юкнинг фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;

йўл-транспорт юк хатлари;

зарурият бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг юкнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.


10. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосалар Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексининг протокол қарори тарзида расмийлаштирилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Мурувват ёрдами юкларини божхонада зудлик билан расмийлаштириш мақсадида уларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисида олдиндан берилган хулосани кейинчалик уни Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексининг протокол қарори билан тасдиқлаган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг масъул ходимлари орасидан тайинланган мувофиқлаштирувчи томонидан беришга йўл қўйилади.

11. Аэропортларда, темир йўл ва автотранспорт станцияларининг омборларидаги мурувват ёрдами юкларидан сақлаш, хабардор қилиш, божхона тартиботлари, декларациялаш, бекор туриб қолиш, тушириш-юклаш ишлари ва бошқа хизматлар учун божлар, йиғимлар ва бошқа хил тўловлар олинмайди.


12. Мурувват ёрдами юклари сифатини ва уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш белгиланган тартибда, тўлов ундирмасдан давлат назоратининг ваколатлари органлари томонидан амалга оширилади.


13. Мурувват ёрдами юкларининг уларни ташиш вақтидаги сақланиши тегишли транспорт ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан, тўлов ундирмасдан таъминланади.


14. Мурувват ёрдами юкларини олувчилар мурувват юкларининг ҳисобга олинишини, сақланишини, улардан мақсадли фойдаланилишини ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини таъминлашга мажбурдирлар.

Мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларни ҳисобга олиш ва сақлаш тижорат товарларидан алоҳида амалга оширилади.


15. Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари протокол билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига мурувват ёрдами юкларини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этадилар, улар ҳар йили бериладиган буюртманомаларга мувофиқ бўлиши (ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича), донор ташкилотлар ва республика жамоат бирлашмалари таклифларига, халқ депутатлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари сўровларига асосланиши керак.

16. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш устидан назорат ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади. Мурувват ёрдами юкларини олувчи бюджет ташкилотлари бўйича назорат шунингдек юқори ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилади.


17. Ҳузурида ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига мурувват ёрдами юклари олингани ва улардан мақсадли фойдаланилгани тўғрисида ҳар чоракда Давлат статистика ҳисоботи шакли бўйича ҳисоботлар тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларни ҳар чоракдаги йиғма статистик ҳисобот тарзида умумлаштиришни таъминлайди.

18. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини текширишлар белгиланган тартибда, ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурият бўлганда, мустақил экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларини жалб этган ҳолда ўтказилади.

19. Мурувват ёрдами юкларининг олувчилари ёки истеъмолчилари ҳисобланадиган бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларни ўтказиш вақтида давлат молия органлари томонидан уларни текшириш режаларига мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш ҳам киритилади.


20. Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, унда мурувват ёрдами юкларини божхонада расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш талабларига мувофиқлик, шу жумладан:

мурувват ёрдами юкларини сақлаш ва тақсимлаш шароитлари;

мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларда тамғанинг мавжудлиги;

олинган мурувват ёрдами юклари бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларининг (ҳисобга олиш дафтарлари, китоблари, ведомостлар ва шу кабилар) мавжудлиги ва тўлиқлиги;

мурувват ёрдами юклари истеъмолчиларининг юкларнинг олинганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолдаги номлари кўрсатилган рўйхатларини тузиш;

мурувват ёрдами сифатида олинган фойдаланилмаган товарлар миқдорининг ҳисоби, сабаблари, фойдаланишга яроқлилик муддати ўтиб кетган товарлар (маҳсулотлар)ни кўрсатган ҳолда;

фуқароларнинг хатлари ва шикоятлари бўйича ишларнинг амалга оширилганлиги акс эттирилади.



III. МУРУВВАТ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


21. Мурувват лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.


22. Донор ташкилотлар томонидан мурувват ёрдами доирасида берилган маблағлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингининг мақсади ҳисобланади.


23. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари мурувват лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, ишлайди ва умумлаштиради ҳамда ушбу маълумотларни мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ишчи гуруҳи тақдим этилган ахборотни таҳлил қилади, ҳар йили йиғма ҳисобот тузади ва Ижтимоий комплекс учун устувор лойиҳалар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

24. Мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхатини донор ташкилотларга юбориш ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республикада аккредитация қилинган донор ташкилотлар ваколатхоналари орқали амалга оширилади.

Донор ташкилотлар томонидан мурувват лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдорлик тасдиқланган тақдирда тегишли ижрочи ҳудудий ва тармоқ комиссиялари орқали дастурни тайёрлаш ва амалга оширишнинг асосланган режа-жадвалини протокол билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига жўнатади.

25. Мурувват лойиҳалари мониторингининг мунтазам равишда ўтказилиши юзасидан масъулият ҳудудий ва тармоқ комиссияларига юкланади.


26. Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини амалга ошириш қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва йиғиш, шунингдек тасдиқлашни назарда тутади:

а) Режа-жадвал (ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича);

б) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот (ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича);

в) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати (ихтиёрий шаклда), унда қуйидаги маълумотлар бўлади:

лойиҳа тўғрисида умумий маълумотлар (тармоқ сектори, лойиҳанинг номи, унинг жойлашган жойи ва кутилаётган натижалари, мурувват лойиҳасининг ижрочилари, амалга ошириш даври, смета қиймати, молиялаштириш манбалари);

молиялаштиришнинг бориши ва ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, мурувват лойиҳасини амалга оширишда пайдо бўлган муаммолар тўғрисида ахборот;

импорт қилинаётган товарлар ва хизматлар тўғрисида маълумотлар;

қўйилган мақсадларга эришилганлиги ва прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумотлар.


27. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига:

Режа-жадвал ҳар йили 25 январдан кечикмай;

Ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тақдим этилади.


28. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар чоракда Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига устувор мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида якуний ахборот тақдим этади.




Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш,

аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ҳамда улардан

мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ




1


Донор ташкилотлар













11б



Олувчи




8



Истеъмолчи








6




2


9














Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари

Тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари












11



10



4










11а



Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли давлат назорати органлари














7







































Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси



3


Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Ишчи гуруҳ














5






1. Донор ташкилотлар томонидан мурувват юкларининг олувчиларга берилиши

2. Олувчи томонидан товарлар мурувват ёрдамига тегишли юк эканлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тайёрланиши ва уларнинг комиссиялар орқали Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига юборилиши (2а)

3. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши ва божхона органларига юкларнинг мурувват ёрдамига тегишли эканлиги тўғрисида хулоса берилиши

4. Божхонада расмийлаштириш ва мурувват ёрдами юклари сифатини назорат қилиш

5. Божхона органлари томонидан мурувват юклари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига маълумотлар берилиши

6. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳасини тайёрлаш ва асослаш

7. Мурувват ёрдами юкларининг аниқ тарзда тақсимланишини протокол билан тасдиқлаш

8. Мурувват юкларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни ҳисобга олиш

9. Режали текширишлар ўтказиш, мурувват юкларини божхонада расмийлаштириш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бажарилишини акс эттирган ҳолда далолатномалар тузиш

10. Мурувват юкларининг олиниши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш

11. Мурувват юкларидан мақсадли фойдаланилишини ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини, шу жумладан ҳам истеъмолчилар бўйича (11а), ҳам донор ташкилотлар томонидан (11б) текшириш




Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш,

ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда

тақсимлаш ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш

тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари

мониторинги тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий

муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этиш

учун мурувват дастурларини амалга ошириш мақсадида мурувват

ёрдами бўйича ҳудудий комиссия буюртманомасининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


1. Сарварақ

а) дастурнинг номи

б) ҳудудий комиссия тўғрисидаги маълумотлар (манзили,телефон,факс)

в) дастурнинг бошланиши ва тугалланиши саналари

г) лойиҳанинг жуғрофияси (у қаерда амалга оширилади)

д) дастурнинг қиймати


2. Муаммонинг қўйилиши


3. Дастурнинг мақсади ва вазифалари


4. Дастурни амалга ошириш усуллари ва босқичлари


5. Дастур мониторинги усуллари


6. Кутилаётган натижалар ва уларни баҳолаш мезонлари


7. Дастурнинг бюджети





Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш,

ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда

тақсимлаш ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш

тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари

мониторинги тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА


Мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссиясининг

мурувват ёрдами олишга буюртманомасининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


1) Тармоқ комиссиясининг номи


2) Мурувват ёрдами сифатида олинаётган товарларнинг сўралаётган гуруҳи номи


(Масалан: дори-дармонлар ва тиббиёт анжомлари)


3) Неча марта мурожаат қилинган


(Буюртманома биринчи буюртманома ёки такрорий эканлиги кўрсатилсин. Агар буюртманома

такрорий бўлса, қайси халқаро ташкилотга қачон мурожаат қилинганлиги кўрсатилсин)


4) Талаб этиладиган мурувват юклари сўрови учун шакл

мурувват ёрдамини олувчилар

мурувват ёрдамининг талаб этилган юклари рўйхати

комплектлар сони

Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ногиронлар аравачалари

10

5) Етказиб беришнинг кутилаётган муддатлари


6) Мурувват ёрдамидан фойдаланиш мониторинги усуллари


(Масалан: бевосита олувчилардан сўраб чиқиш, тақсимлаш жойига борувчи комиссиялар, олувчи ташкилотлар ҳисоботлари, бошқалар)





Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш,

ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда

тақсимлаш ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш

тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари

мониторинги тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА


Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги

СХЕМАСИ


Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Донор ташкилотлар








Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги











4


Лойиҳанинг ижрочиси



































5


1








Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари

Тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

















7


6














Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти



















6


2































Донор ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари































Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти






Ишчи гуруҳ







1. Мурувват лойиҳаларини амалга оширишга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш

2. Тақдим этилган ахборотни таҳлил қилиш, ҳар йили йиғма ҳисобот тузиш, устувор лойиҳаларнинг биринчи навбатдаги рўйхатини тузиш

3. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхати тасдиқлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (3а) ва Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган донор ташкилотларнинг ваколатхоналари (3б) орқали донор ташкилотларга (3в) юбориш

4. Қўшма дастур ёки лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда томонларнинг масъулияти тўғрисидаги икки томонлама битимни тайёрлаш

5. Лойиҳа тўғрисида ахборот йиғилишини таъминлаш, режа-жадвални тасдиқлаш ва лойиҳа бўйича ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни олиш

6. Мурувват лойиҳалари амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш

7. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига устувор мурувват лойиҳалари амалга оширилиши тўғрисидаги якуний умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш




Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш,

ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда

тақсимлаш ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш

тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари

мониторинги тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА


Мурувват лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


Лойиҳанинг номи ____________ Бажарувчи____________ Лойиҳанинг режалаштирилаётган муддатлари:200__ .

Т/р

Лойиҳа қисмининг номи

Натура кўрсаткичини ўлчаш бирлиги

Бажарилиш ҳажми молиялаштириш

Лойиҳа бўйича ҳаммаси

Шу жумладан йиллар бўйича

Тадбирлар

(ишлар тури)

Режалаштирилаётган йил бошлангунгача

Режалаштирилаётган бир йилга

Прогноз

Бир йилга ҳаммаси

Шу жумладан чораклар бўйича

2 йилга

3 йилга

Ундан кейинги йилларга

I

II

III

IV

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Изоҳ. Лойиҳа қисмлари бўйича тадбирлар (ишлар турлари)ни бажариш ва молиялаштиришнинг режадаги ҳажмлари жадвалга каср шаклида киритилади, тегишли ўлчов бирликларидаги натурадаги кўрсаткич сурат, махраж эса валютадаги молиялаштириш суммаси. Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.





Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш,

ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда

тақсимлаш ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш

тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари

мониторинги тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА


Мурувват ёрдами бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида

ҲИСОБОТ


Лойиҳанинг номи ____________ Бажарувчи____________ Лойиҳанинг режалаштирилаётган муддатлари:200__ .

Т/р

Лойиҳа қисмининг номи

Натура ифодасида иш турлари

Натурадаги кўрсаткичнинг ўлчов бирлиги

Натура ифодасида ишларни бажариш ҳажми

Ҳисобот чорагидаги ўзлаштириш ҳажми


Сўм ёки АҚШ доллари

Йил бошидан бошлаб

Шу жумладан ҳисобот чорагида

режа

амалда

режа

амалда

режа

амалда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Изоҳ: Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.