язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.1997 й. 28-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.1997 й.

N 28



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1996 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАГИ

342-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Импорт контрактлари бўйича маблағларни конвертация қилишни тартибга солиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорини қисман ўзгартириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

1997 йил 1 февралдан бошлаб истеъмол товарлари олиб келишга тузилган импорт контрактлари, улар тузилган санадан қатъи назар Ўзбекисгон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак;

ваколатли банклар Марказий банк томонидан истеъмол товарларини импорт қилувчиларга берилган лицензиялар эгаларига сўмлардаги маблағларни рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари тақдим этилган тақдирдагина эркин муомаладаги валютага конвертация қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1997 йил 1 февралдан бошлаб импорт истеъмол товарларини божхонада расмийлаштиришни фақат рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари бўйича амалга оширсин.


2. Ваколатли банклар ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни олиб келишга ва хизматлар импортига оид импорт контрактлари бўйича сўмлардаги маблағларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилишга берилган буюртманомаларни, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда кўриб чиқсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур қарор мазмунини барча манфаатдор ташкилотлар ва ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига етказсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори 2-бандининг истеъмол товарлари келтиришга доир импорт контрактларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов