язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1996 й. 110-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1996 й.

N 110



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА

ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1995 ЙИЛ 25

ИЮЛДАГИ 287-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкакамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 7-илованинг 4 ва 5-бандларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзларининг норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар ва кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига етказсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 20 мартдаги

110-сон қарорига

ИЛОВА



Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва

маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар

N

Қисқача номи


Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди


4

Чорва моллари, парранда


0101-0106

5

Гўшт ва қўшимча гўшт маҳсулотлари


0201-0210