язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1996 й. 114-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1996 й.

N 114



ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва нотариф тартибга солиш тизимини янада самарали ташкил этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун:

экспорт бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ;

импорт бож пошлиналари ставкалари 2-иловага мувофиқ жорий этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳуқуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб берилаётган товарлардан;

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган давлатлардан келтирилаётган товарлардан;

республика Ҳуқуматининг қарорларига мувофиқ давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига келтирилаётган товарлардан;

давлат эҳтиёжлари учун экспортга етказиб бериш ҳажми доирасидаги товарлардан (марказлаштирилган экспорт);

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса;

Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудида вақтинча олиб келинаётган ва ундан вақтинча олиб кетилаётган товарлардан, транзит товарлардан ва "бож омбори" тартибида ташилаётган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган ва унинг бож ҳудудидан олиб кетилаётган:

хорижий шерикнинг хорижий инвестиция иштирокидаги корхона устав сармоясига мулк сифатида қўшган улушидан;

Мурувват ва техник ёрдамдан;

кўргазмалар, реклама ва презентация экспонатларидан;

саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёрланган маҳсулотни олиб кетиш (олиб келиш) учун олиб келинаётган (олиб кетилаётган) хом ашё, материаллар ва бутловчи материаллардан бож пошлиналари олинмайди. Қайта олиб кетиш (олиб келиш)да кўрсатиб ўтилган хом ашё, материаллар ва бутловчи материалларни қайта ишлаш қийматидан бож пошлиналари олинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 2 ва 4-бандларига мувофиқ икки ҳафта муддатда:

товарлар (ишлар, хизматларни экспорт қилишдан корхоналар томонидан олинадиган фойда (даромад)ни ҳисоблаб чиқиш ва ундан солиқ ундириш тартибини;

экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш учун экспорт қилувчи корхоналар фойдаланган моддий ресурслар учун уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича давлат бюджети билан ҳисоб-китоби тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мол-мулк, буюмларни пошлинасиз олиб келиш ва олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик рўйхати ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


5. "Ўздавстандарт" маркази манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда экспорт маҳсулотларни стандартлаш ва сертификациялаш тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг 3 ва 13-бандлари ҳамда унга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов