язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.1995 й. 254-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 4 июлдаги

254-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни

мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш тўғрисида" 1995 йил 13 июндаги 219-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга ва унинг самарадорлигини оширишга, ушбу мақсадларда давлат органлари, республика корхоналари ва ташкилотлари ишини мувофиқлаштиришни таъминлашга, халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳити яратишга қаратилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган битимларига амал қилади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ


4. Департамент Бош вазирнинг ташқи иқтисодий мажмуига раҳбарлик қилувчи ўринбосари раҳбарлиги остида ишлайди.


5. Департамент таркибига:

ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш бўлими;

халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўлими;

устувор инвестиция лойиҳалари бўлими киради.

Департамент тузилмасига, шунингдек, мустақил юридик шахслар ҳисобланган Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси (ЎЗОИКБЮРО) ва Сармояларга кўмаклашиш хизмати киради.


6. Департаментнинг жорий фаолиятига мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.


7. Департамент бошлиғи айни вақтда ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш бўлимининг бошлиғи ҳисобланадиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади. Департамент бошлиғининг ўринбосари мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.


8. Бўлим бошлиқлари бўлим раҳбарлари ҳисобланадилар, улар мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамаси бўлими мудирларига тенглаштирилади.

Халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўлимининг бошлиғи ЎЗОИКБЮРО фаолиятига раҳбарлик қилади.

Устувор инвестиция лойиҳалари бўлими бошлиғи Сармояларга кўмаклашиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади.


9. Бўлимларнинг бошлиқлари мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудирларининг ўринбосарларига тенглаштириладиган ўз ўринбосарларига эга бўлади.


10. Департамент аппарати мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамасининг катта экспертларига тенглаштирилган бош мутахассислар ва мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамасининг экспертига тенглаштирилган етакчи мутахассисдан иборат бўлади.


11. Катта инспекторлар техник ходимларни ташкил этади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


12. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатига ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг, норматив базасини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармонлари ва Ҳукумат қарорлари бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналарининг ташқи савдони ривожлантириш мониторингининг самарали тизимини шакллантириш ва республика иқтисодиётининг устувор тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл сармоясини жалб этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш;

республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналарининг халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасига халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар, хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган молиявий ва техникавий кўмаклашиш устуворликларини ва уларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг республикадаги миссиялари фаолиятига кўмаклашиш;

тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига жалб этилишига кўмаклашиш.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


13. Департамент ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий принципларини шакллантиришда қатнашади;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари томонидан ташқи иқтисодий сиёсат, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, чет эл инвестициялари ва кредитларини жалб этиш соҳасида амалга оширилаётган келишилган тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналарининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги фаолияти натижаларини ўрганади ва умумлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналари билан биргаликда хорижий мамлакатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, чет эл инвестициялари ва кредитларини жалб этиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқишига киритади;

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органлари томонидан хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича киритиладиган таклифларни Вазирлар Маҳкамаси бўлимлари билан биргаликда кўриб чиқади, улар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг, шунингдек, йирик чет эл инвесторларининг иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга доир Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларини пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаш учун киритиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) импорти ва, экспорти прогнози лойиҳаларини таҳлил қилади, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини тайёрлайди;

хорижий давлатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд таклифлар тўғрисидаги, шунингдек, улар томонидан кўрсатилаётган техникавий ёрдам ва бошқа кўмаклашиш ҳақидаги маълумотлар банкини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари, Ўзбекистон Республикасининг, вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналари билан биргаликда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш дастурлари, инвестиция сиёсати, техникавий ҳамкорлик ва ҳамкорликнинг бошқа шакллари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;

Президент фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари шунингдек, Департамент мутасадди бўлган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан қарорлар лойиҳалари ва ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича бошқа материаллар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширади;

хорижий мамлакатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, чет эллик йирик инвесторлар билан ҳамкорлик қилишнинг амалдаги дастурлари, бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

валюта ва бож билан тартибга солиш республика тизимларининг фаолият кўрсатишни таҳлил қилади, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг кўриб чиқиши учун киритади;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фаолиятини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналарининг ташқи иқтисодий бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилади ҳамда уларнинг ишини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

ташқи иқтисодий фаолият масалаларига дахлдор бўлган қонунлар лойиҳалари ва бошқа норматив ҳужжатлар экспертиза қилинишини ташкил этади, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ташкилий ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўриб чиқиши учун киритади;

йирик инвестиция лойиҳалари экспертизасини, чет эл кредит ресурсларини жалб этиш, техника билан қайта қуроллантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш, халқ хўжалигининг у ёки бу тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифларни ташкил этади;

лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилишига доир таклифлар киритади;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда техникавий ва молиявий кўмаклашиш дастурлари амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширади;

вазирликлар ва идораларнинг молиявий ва техникавий кўмаклашишга доир таклифларини умумлаштиради ҳамда халқаро ташкилотлар ва чет эл агентликларига сўровлар юборади;

техникавий ҳамкорлик ва ҳамкорликнинг бошқа турлари дастурлари қандай амалга оширилаётганлигини ўрганади, уларнинг самарадорлигини оширишга доир таклифлар тайёрлайди;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан битимлар лойиҳаларини тайёрлайди ва имзоланган битимларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил этади;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг республикадаги миссиялари фаолиятига кўмаклашади, уларга зарур иқтисодий ахборот тайёрлаш ва тақдим этиш ишини мувофиқлаштиради;

ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро даражада учрашувлар, музокараларни тайёрлашда қатнашади;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда чет эллик йирик инвесторлар иштирокида амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларининг устуворлиги бўйича таклифлар тайёрлайди;

йирик инвестиция лойиҳалари ва таклифлари бўйича маълумотлар банкини шакллантиради, шунингдек, уларни рўёбга чиқариш мониторингини амалга оширади;

давлат мулки объектлари негизида чет эл инвестицияси иштирокида йирик корхоналар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш учун вақтинчалик идоралараро гуруҳлар ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари билан биргаликда вазирликлар, идораларнинг республикада ва чет элда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари бўйича таклифларини кўриб чиқади.



V. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


14. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни Вазирлар Маҳкамаси бўлимларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек, маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларидан сўраб олиш;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги энг муҳим муаммолар бўйича маслаҳатлашиш, уларни ўрганиш ва ҳал этиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш мақсадида вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг олимлари ва мутахассисларини, шунингдек, хорижий экспертларни жалб этиш;

халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари ҳамда устувор лойиҳаларни тайёрлаш бўйича музокараларда қатнашиш ва амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, корпорациялар, уюшмалар, корхоналарнинг кенгашларида қатнашиш;

вазирликлар ва идораларнинг низомлари ва йўриқномаларининг ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар киритиш;

вазирликлар ва идоралар раҳбариятига ташқи иқтисодий фаолият, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, чет эл сармоясини республика иқтисодиётига жалб этиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида топшириқлар бериш;

ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек, халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, чет эл ҳукумат муассасалари билан ёзишмаларни, мустақил юритиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахбороти ва маълумотлар электрон базаларидан ўз ваколати доирасида фойдаланиш.


15. Департаментнинг бурчлари:

товарлар ва хизмат экспорти ва импорти прогнозларининг йиллик ва узоқ муддатли лойиҳаларини, инвестиция дастурларини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ижро этилиши юзасидан ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида уларга юкланган функцияларнинг бажарилиши устидан амалий назоратни таъминлаш;

халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг, чет эл ҳукумат муассасаларининг ва йирик инвесторларнинг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги таклифларини ишлаб чиқиш.