язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.1995 й. 219-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.1995 й.

N 219



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШНИ

ЯХШИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш ва такомиллаштириш, шунингдек халқаро молия ҳамда иқтисодий ташкилотлар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорликнинг самарали механизмини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими негизида Вазирлар Маҳкамасининг 17 кишидан иборат Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилсин.

Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг тузилмаси ва ходимлари сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатига оид таклифларни ишлаб чиқиш;

республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, корхоналарининг ташқи савдони ривожлантириш мониторингги ҳамда республика иқтисодиётининг устувор тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий капитални жалб қилишнинг самарали тизимини шакллантиришга оид фаолиятларини мувофиқлаштириш;

халқаро молия ҳамда иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга оид фаолиятни мувофиқлаштириш;

халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек, имзоланган битимларнинг бажарилишини назорат қилиб бориш;

халқаро молия ва иқтисодий ташкилотларнинг республикадаги миссиялари фаолиятида ёрдамлашиш, зарур иқтисодий ахборотни тайёрлаш ва уларга бериш ишини мувофиқлаштириш;

республикада ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив базасини такомиллашгиришга оид таклифларни тайёрлаш.


3. Департаментга муайян лойиҳалар ва битимларни тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳлари ташкил этиш, уларда қатнашишга вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, тадбиркорлик тузилмаларининг мутахассисларини, шунингдек, чет эллик экспертларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, корхоналар Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига унинг ваколатига кирувчи масалаларга доир зарур ахборот ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.


5. Бош вазирнинг ўринбосади Ў.Т. Султонов бир ҳафта муддатда ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Департаментнинг штат жадвали ҳақидаги таклифни ва унинг тўғрисидаги Низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг қўшимча ходимлари учун харажатларга зарур маблағлар ажратсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 ноябрдаги 546-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 13 июндаги

219-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни

мувофиқлаштириш департаменти тузилмаси ва

ходимлари сони

1.

Департамент бошлиғи


1

2.

Департамент бошлиғининг ўринбосари - Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш бўлими бошлиғи


1

3.

Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш бўлими


5

4.

Халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўлими


5

5.

Устунвор инвестиция лойиҳалари бўлими


5


Жами


17