язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1994 й. 558-сон "Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1994 й.

N 558



РЕСПУБЛИКАДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

ВАЗИРЛИГИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида Ташқи иқтисодий алоқалар ва экспорт-импорт фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига қуйидагилар учун жавобгарлик юклансин:

товарлар ва хизматлар халқаро бозорларини таҳлил этиш, уларнинг ривожланиш тамойилларини прогнозлаштириш;

товар, илмий-техникавий, нарх, сотиш, реклама ва ахборот соҳасидаги ташқи-иқтисодий фаолият стратегиясини ишлаб чиқиш;

республикада ташқи иқтисодий фаолиятни давлат йўли билан тартибга солиш;

давлат ресурсларини ва марказлаштирилган ресурсларни экспорт қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва маҳсулотлар импорти бўйича буюртмаларни бажариш.

3. Маҳсулотлари давлат эҳтиёжлари учун экспорт қилиш дастурига киритилган республика корхоналари ва ташкилотларининг уларда назарда тутилган топшириқлар сўзсиз бажарилиши учун жавобгарлиги оширилсин.

корхоналар ва ташкилотлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига давлат эҳтиёжлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти тўғрисида ахборот тақдим этсинлар. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги кўрсатиб ўтилган материалларни умумлаштирсин ва йилнинг ҳар чорагида уларни Молия вазирлигига тақдим этсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги 10 кун муддатда 1995 йилга Республика валюта фондининг асосий параметрларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Белгилаб қўйилсинки 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб:

пахта толасини импорт қилиш ҳисобига тушаётган эркин алмаштириладиган валютадаги бутун тушум, ҳаражатлар (транспорт, суғурта, комиссион тўлов ва бошқалар) чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотилиши керак;

кўрсатиб ўтилган маблағларни сарфлаш уларни белгиланган тартибда Республика валюта биржаси орқали сотиш йўли билан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун экспорт-импорт операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда импорт маҳсулотлар буюртмачиларнинг фойдаланилган хорижий кредитлар бўйича Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан ўзаро ҳисоб-китоблари тартибини белгилансин.


7. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда 1993 ва 1994 йилларда экспортга ажратилган ресурслардан фойдаланилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига ва унинг нусхасини Молия вазирлигига тақдим этсин.


8. 1-иловага мувофиқ стратегик жиҳатдан муҳим товарларни экспорт қилишга квоталаштириш ва лицензиялашни сақлаб қолган ҳолда 1995 йил 1 январдан бошлаб квоталанадиган ва лицензияланадиган товарлар, ишлар ва хизматлар рўйхати қисқартирилсин. Кўрсатиб ўтилган товарлар экспорти бўйича контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Вазирлик марказий аппарат ива унинг минтақавий вакил қилинган ходимларининг чекланган сони тегишли иш ҳақи фонди билан биргаликда 416 нафардан иборат қилиб белгилансин (қўриқлаш ва бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

вазирлик тўғрисидаги низомга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

экспорт-импорт контрактлар экспертизаси ўтиши тартибини соддалаштириш;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларини рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси билан биргаликда халқаро нормалар ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ташқи савдо ва йўловчилар ташишни транспорт билан таъминлашни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналарни ташкил этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш тўғрисида таклифлар киритсин.


11. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ташқи иқтисодий алоқалар бўйича статистика ҳисоботида давлат эҳтиёжлари учун экспорт ва импорт бўйича маълумотларни алоҳида қаторда кўрсатсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вазирлик марказий аппарати ходимлари сонини 1995 йил 1 январдан бошлаб 25 кишига кўпайтирган ҳолда унинг марказий аппарати тузилмасида хорижий валютадаги қарз маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун махсус бўлинма, шунингдек, валюта маблағларини ҳисобга олиш бўйича марказлаштирилган бухгалтерия ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


13. Махфий.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарорининг вазирлик тузилмасини тасдиқлашган оид 3-банди, Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини тартибга тартибга солишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"163-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 ноябрдаги

558-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий алоқалар вазирлиги

ТУЗИЛМАСИ


I. Марказий аппарат тузилмаси


Раҳбарият

Ташқи иқтисодий алоқалар таҳлили ва истиқболлари бош бошқармаси

Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш бош бошқармаси

Иқтисодиёт ва ташқи савдони режалаштириш бош бошқармаси

Протокол хизмати ва аккредитация бошқармаси

Экспорт имкониятларини ривожлантириш бош бошқармаси

Халқаро ташувлар бошқармаси

Инвестиция лойиҳаларини иқтисодий экспертизадан ўтказиш бошқармаси

Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бошқармаси

Юридик бошқарма

Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бош бошқармаси

Капитал қурилиш бош бошқармаси

Маркетинг бошқармаси

Вазир ҳузуридаги инспекция

Ташқи иқтисодий алоқалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, қонунларни тартибга соли шва кодификациялаш бошқармаси

Минтақавий ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бошқармаси

Қўшма корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

Меҳнат ва иш ҳақи бўлими

Реклама бўлими

Илмий-техника ва махсус ахборот бўлими

Ишлар бошқармаси

Махсус хизмат ва фельдалоқа бўлими

Сафарбарлик тайёргарлик ва фуқаро мудофааси бўлими (иккинчи бўлим)

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Республика вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги вакиллари минтақавий бошқармалари


II. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тасарруфидаги бўлинмалар


"Инновация" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий бирлашмаси

"Ўзагроимпекс" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси

"Ўзсаноатмашимпекс" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси

"Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий бирлашмаси

"Ўзташқитранс" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий бирлашмаси

"Марказсаноатэкспорт" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо фирмаси

"Ўзинтерқурилиш" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий яирмаси

"Ўртаосиётранс" транспорт компанияси

"Ўзхорижтижоратмарказ" республика ахборот-тижорат маркази

"Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази

Швейцариядаги Ўзбекистон савдо-кўргазма маркази

Босмахона