язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1994 й. 163-сон "Ташқи савдо операцияларини тартибга солишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1994 й.

N 163



ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ОИД ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан бартер асосидаги товар айирбошлаш ишларини тартибга солиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 28 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолиятининг барча субъектлари учун, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудидан товарлар, ишлар ҳамда хизматларни экспорт (олиб кетиш) ва импорт (олиб келиш) қилишни лицензиялаш ҳамда квоталашнинг Ягона тартиби жорий қилинсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасига келтириш тақиқланган буюмлар рўйхати 2-иловага мувофиқ.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонига мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси божхона органларига қуйидагиларни маълум қилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича белгиланган квоталар ҳажмида экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига кодларни 3-иловага мувофиқ;

бож пошлиналарининг вақтинча ставкалари белгиланган экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига кодларнн 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар, ишлар ҳамда хизматлар рўйхатига кодларни 5-иловага мувофиқ;

марказлаштирилган тартибда ва ҳукуматлараро маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги маълумотларни.

Юқорида айтиб ўтилган 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармон билан экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан савдо ишларини тартибга солиш мақсадида:

корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган товарлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича товар-хом ашё биржалари иштирокида ташкил этиладиган улгуржи ярмаркаларда миллий валютага ҳарид қилинадиган товарлар экспорти, 21 январдаги 745-сон Фармоннинг 11-банди талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, лицензияларни расмийлаштирмасдан ҳамда бож пошлиналарини тўламасдан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бартер контрактларни ҳисобга олиш мақсадида собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан ташқи савдо операцияларига махсус счётларни очиш тартибини татбиқ этсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан бартер контрактларнинг бажарилиши тўғрисидаги статистик ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг бошқа мамлакатлар билан фақат 3 ва 5-рўйхатга киритилган товарларни етказиб беришга, шунингдек, ҳукуматлараро битимлар ва марказлаштирилган тартибда маҳсулот етказиб бериш асосида тузилган контрактлар ва шартномаларни рўйхатдан ҳамда экспертизадан ўтказсин. Бошқа маҳсулотларнинг экспорти ва импорти квоталарсиз ва лицензияларсиз Ўзбекистон Республикаси бож қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади;

берилган лицензиялар тўғрисида республика ягона маълумотлар банки шакллантирилишини таъминласин.


6. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги воситачилик фаолиятига, шу жумладан, савдо-воситачилик ва савдо-харид фаолиятига, махсус рухсатномалар беришнинг амалдаги тартиби бекор қилинсин. Воситачи ташкилотлар квоталанадаган ва квоталанмайдиган товарлар экспортини белгиланган тартибда умумий асосда амалга оширсинлар.


7. "Ўзистикболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда товар маҳсулот, хом ашё, материаллар, ишлар ҳамда хизматлар экспорти ва импорти бўйича тўлиқ бож статистикасининг юритилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда товарларнинг носавдо обороти учун олиб чиқиб кетилишини (жисмоний шахслар томонидан) тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 сентябрдаги 485-сон қарорининг 5, 7, 12-бандлари, шунингдек 9-банднинг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Вазирликлар, идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов