язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.1993 й. 546-сон "Республика ташқарисида товарлар сотишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.1993 й.

N 546



РЕСПУБЛИКА ТАШҚАРИСИДА ТОВАРЛАР

СОТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқатлар, халқ истеъмол товарлари, хом ашё, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги бошқа материалларни олиб келишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзбексавдо” давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, “Ўзкооптайёрловсавдо” бирлашмаси республикада ишлаб чиқариладиган халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа минтақалардаги савдо уйлари ҳамда хўжалик ҳисобидаги фирмалар орқали сотиш учун чиқаришни кўпайтириш ва кенгайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўрсинлар. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик органлари, тўғридан-тўғри горизонтал алоқаларни ривожлантирган ҳолда, республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни саноатнинг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган четдан келтириладиган хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналарга айирбошлашни амалда кенг жорий қилсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур қарорнинг 2-банди талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини МДҲнинг бошқа минтақаларида ташкил этилган савдо уйларида ва хўжалик ҳисобидаги фирмаларда сотиш учун республика ташқарисига чиқаришга рухсат этсинлар.


4. “Ўзавтотранс” давлат корпорацияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Ўзбексавдо” давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва “Ўзкооптайёрловсавдо” бирлашмасининг талабномалари бўйича кўрсатиб ўтилган минтақаларда ишлаб турган савдо уйларига ва хўжалик ҳисобидаги фирмаларга олиб кетиладиган халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун зарур транспорт воситаларини ажратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда “Ўзбексавдо” давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда “Ўзкооптайёрловсавдо” бирлашмаси томонидан бошқа минтақаларда ташкил этилган савдо уйлари ва хўжалик ҳисобидаги фирмалар орқали сотиш учун олиб кетиладиган халқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига солиқ ставкаларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.

7. Махфий.


8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, концернлари ва бирлашмалари ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар 15 кунда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсинлар.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуилари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.