язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасннинг 19.11.1992 й. 546-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСННИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1992 й.

N 546



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шу мақсадда республика давлат идоралари, корхоналари ва ташкилотларининг хорижий фирмалар билан ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро иқтисодий ва молия ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг хорижий фирмалар ва ишбилармонлар ишлари бўйича консультантлар эксперт гуруҳи негизида 10 кишидан иборат ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ташқи иқтисодий фаолият ҳакидаги, чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонунларни ва бошқа ҳужжатларни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва республика Ҳукуматининг қарорлари бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш, корхона, тармоқ ва ҳудудларнинг аниқ муаммоларини ҳал этиш бўйича лойиҳалар ва битимларни рўёбга чиқариш мақсадида уларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар лойиҳалари ва дастурларини маблағ билан таъминлаш ҳақида Европа ҳамжамияти комиссияси, Жаҳон банки, Европа Тиклаш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди ва бошқа молия идоралар томонидан тақдим этилаётган таклифларни таҳлил этиш, умумлаштириш ва республика Ҳукуматига киритиш;

халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг республикага техникавий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳамкорликнинг устивор йўналишларини танлаш бўйича таклифлар, кўрсатилаётган техникавий ва бошқа ёрдамнинг кўлами ва самарадорлиги ҳақида маълумотлар тайёрлаш.


3. Ун кун муддат ичида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими тўғрисидаги Низом белгиланган тартибда тасдиқлансин, уни кадрлар билан тўлдириш, жойлаштириш ва моддий-техника таъминоти масалалари ҳал этилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                         И. Каримов