язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 14.06.1991 й. 286-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.1991 й.

N 286-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда элон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:

"Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунни рўёбга чиқаришни таъминловчи қарорлар қабул қилсин;

амалдаги қонунларни "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослаштириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритсин;

шу йилнинг 1 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослаштирсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                     Ш. Йўлдошев