ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Марказий банк Бошқарувининг 27.12.2008 й. 30/1-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.01.2009 й. 1829-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.01.2009 й.

N 1829-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.12.2008 й.

N 30/1

ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли

қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш

ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2009 йил 26 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сонли қарорига (2008 йил 18 июнь, рўйхат рақами 1829 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 24-25-сон, 247-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк раиси                                                 Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли

қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро

этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Қарорнинг муқаддимасида "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Низомда:

муқаддимада "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда - ДҚҚ) - Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан чиқарилган облигациялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда - Марказий банк) облигациялари";

87-банднинг иккинчи хатбошисида "11" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 3-сон, 18-модда.
















































Время: 0.0063
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш