ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Умумий қоидалар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 10.09.2012 й. 732-сон "Тошкент шаҳридаги тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2012 й.

N 732


ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ТЎЙХОНА, РЕСТОРАН ВА КАФЕЛАРДА

ТЎЙ-ҲАШАМ, ОИЛАВИЙ ТАНТАНА, МАЪРАКА

ВА МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳридаги тўйхон, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш ҳамда шахслар ўртасида ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш департаменти, туман ҳокимликлари:

тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказишга мўлжалланган тўйхона, ресторан ва кафелар рўйхати ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

бир ой муддатда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни қайд этиш бўйича махсус китоб тайёрлаб, тўйхона, ресторан ва кафеларга рўйхат асосида тарқатсин;

тўйхона, ресторан ва кафе раҳбариятига мазкур Қоидаларни етказиб, белгиланган талабларни тушунтирсин.


3. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими (Ж. Инагамов) тўй-ҳашам, маросим ва олавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда мазкур Қоидаларнинг жойларда ижро этилиши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (А. Акрамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов) мазкур қарорнинг “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Х. Турдиқулов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                              Р. Усманов





















Время: 0.0047
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш