язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2005 й. Ф-2340-сон "Мамлакатга товарларнинг импорт қилиниши ҳамда уларнинг ички бозордаги ҳаракатини тартибга солишни мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссиянинг янги таркибини тасдиқлаш ҳақида"ги Фармойиши

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

05.10.2005 й.

N Ф-2340




Мамлакатга товарларнинг импорт қилиниши ҳамда уларнинг ички бозордаги ҳаракатини тартибга солиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Натижада расмий импортни тартибга солиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳисобига истеъмол товарларининг қонуний олиб келиниши ва божхона тўловлари ундирилишининг ўсишига эришилди.

Шунингдек, буюм бозорларининг ихтисослашуви ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шаҳобчаларининг ташкил этилиши натижасида бозорлардан бюджетга тушумлар ҳажми ортди.

Лекин бу йўналишда амалга оширилган ишлар бугунги талаб ва эҳтиёжларга жавоб бермайди.

Кўрилган чораларга қарамасдан, фуқаролар томонидан халқ истеъмол товарларини (озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар) четдан майда партияларда контрабанда йўли билан ноқонуний олиб кирилиши ва ички бозорларда уларнинг сотилишига чек қўйилмаган.

Қонун бузилиши ҳолатларини аниқлашда мутасадди идоралар ўртасида узвий ҳамкорлик ва ходимларда масъулият етарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида, айланма йўллар орқали Қозоғистондан спирт маҳсулотларини олиб кириш, яширин цехларда сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга сотиш ҳолларига барҳам берилмаган.

Мамлакатга халқ истеъмоли товарларини олиб киришни такомиллаштириш, ички бозорни ноқонуний олиб кирилган товарлар савдосидан ҳимоялаш, тенг рақобатни таъминлаш, тадбиркор ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:


1. Мамлакатга товарларнинг импорт қилиниши ҳамда уларнинг ички бозордаги ҳаракатини тартибга солишни мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссиянинг янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унинг фаолияти 2007 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.


2. Бош прокуратура (Р. Қодиров), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Давлат божхона қўмитаси (Б. Матлюбов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Парпиев) четдан ноқонуний товарлар кириб келишининг олдини олиш ҳамда мамлакат ичкарисида озиқ-овқат маҳсулотлари (спиртли ичимликлар, қандолат, ун маҳсулотлари ва бошқалар), кийим-кечаклар ишлаб чиқарувчи яширин цехларни аниқлаш мақсадида икки ҳафталик муддат ичида Дастур ишлаб чиқсинлар.

Бунда асосий эътибор оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда аҳоли ўртасида ҳукумат қарорларининг моҳиятини ҳамда ўтказилаётган тадбирларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини кенг тушунтириш йўли билан жамоатчилик фикрини шакллантиришга қаратилсин.


3. Мазкур Фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И.А. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 05.10.2005 й.

Ф-2340-сонли Фармойишига

ИЛОВА



Товарларнинг импорт қилиниши ҳамда уларнинг ички бозордаги

ҳаракатини тартибга солишни мувофиқлаштириш бўйича

махсус комиссиянинг

ТАРКИБИ

1.

Худайбергенов Т. А.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - комиссия раиси


2.

Қодиров Р.Х.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори - комиссия раисининг ўринбосари


3.

Мустафоев Б.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


4.

Матлюбов Б.А.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


5.

Ташматов Н.З.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раисининг биринчи ўринбосари


6.

Муллажонов Т.О.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


7.

Гадоев Э.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


8.

Атаев М.И.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


9.

Мусаев Д.О.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


10.

Бобожонов П.Р.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи


11.

Бронштейн В.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Бош консультанти


12.

Джиянов Н.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи инспектори


13.

ТўхтаевА.Ҳ.

Тошкент шаҳар ҳокими


14.

Қодиров Ғ.Т.

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи


15.

БўриевР.А.

"Ўзстандарт" агентлиги Бош директори