ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2013 й. 124-сон "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.05.2013 й.
N 124
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ
ЧЕТ ТИЛЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ТАЪЛИМ
СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандарти "Чет тиллари бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандарти "Чет тиллари бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар" 2013 - 2014 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 20 май, 20-сон, 251-модда