Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 861-XII-сон "Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 861-XII



“МАҲСУЛОТ БЕЛГИЛАРИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ БЕЛГИЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини “Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини “Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

илгари белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиб келинаётган маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиласин;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ўзлари қабул қилган, аммо “Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлган меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                    Ш. Йўлдошев





















Время: 0.0039
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш