Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

ЎзССР Президентининг 16.04.1991 й. ПФ-199-сон "Нарх-навонинг ислоҳ қилиниши муносабати билан умумтаълим мактабларининг ўкувчиларига умумий овқатланиш бўйича имтиёзларнинг берилиши хусусида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.04.1991 й.

N ПФ-199

НАРХ-НАВОНИНГ ИСЛОҲ ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИГА

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА

ИМТИЁЗЛАРНИНГ БЕРИЛИШИ

ХУСУСИДА


Озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларнинг нархи ошиши муносабати билан умумтаълим мактабларининг ўқувчилари, ёш авлод учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:


1. Мактаб ошхоналарига ва буфетларида нонушта ва тушлик учун бериладиган озиқ-овқатлар нархи шу йилнинг 2 апрелига қадар белгиланган нархда қолдирилсин.


2. Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Узплодоовощвинпром" концерни, Ўзбекистон ССР Давлат сув хўжалиги қурилиши комитети, В.И. Ленин номидаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик фанлари академияси Ўрта Осиё бўлими, Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия комитетлари ва Тошкент шаҳар ижроия комитетига қишлоқ умумтаълим мактабларига колхоз ва совхозлар томонидан ажратиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини уларнинг тайёрлов режаларига киритиш юклатилсин.

Ўзбекистон ССР Иқтисодиёт комитети ва Ўзбекистон ССР Давлат ҳисоб комитетига бундай маҳсулотларни ҳисобга олиш тартибини аниқлаш топширилсин.


3. Ўзбекистон ССР Савдо вазирлиги, "Ўзбекбирлашув", Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия комитетлари, Тошкент шаҳар ижроия комитетига ҳамда давлат ва кооператив муассасалари ҳамда хўжаликларга мактабларнинг ошхоналари ва буфетларини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш топширилсин.


4. Ўзбекистон ССР Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия комитетлари ҳамда Тошкент шаҳар ижроия комитетига ўқувчилар овқатланишининг ташкил этилишини назорат қилиш, мактаб ошхоналари ва буфетларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улардаги ўринларни кўпайтириш топширилсин.


5. Ўзбекистон ССР Молия вазирлигига мактабларнинг ошхоналари ва буфетлари учун сарф этиладиган қўшимча харажатларни қоплаш имкониятини топиш ҳамда Ўзбекистон ССР Халқ таълими, Савдо вазирликлари, "Ўзбекбирлашув" билан биргаликда нархлар орасидаги фарқларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.



Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 116-модда










































Время: 0.0042
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш