ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта захиралари /

Молия вазирининг 29.10.2015 й. 94-сон “Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 11.11.2015 й. 1882-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2015 й.

N 1882-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.10.2015 й.

N 94


БУЙРУҒИ



Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги, "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги, 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2015 йил 27 ноябрдан кучга киради.



Вазир                                                                                  Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги мазмундаги "в-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в-2) кейинги йилларда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ) (ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);".


2. 6-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ва/ёки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ва/ёки ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар тегишлича, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ФЖМС ОЧЗ) ва/ёки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ИФЖМС ОЧЗ) ва/ёки ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ТФЖМС ОЧЗ) шакллантиришлари шарт.".


3. 7-банддаги "ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан" деган сўзлар ", иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 25-3 ва 25-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"25-3. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ) кейинги йилларда суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг ҳисоб-китоби қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари;

ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

бошқа кўрсаткичлар.

ТФЖМС БЗни ҳисоблаш мақсадида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари миқдори (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар) ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 30 фоизи миқдорида ўрнатилади.

ТФЖМС БЗнинг ҳисоб-китоби брутто-суғурталаш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда (қайта суғурталовчилар иштирокини (улушини) ҳисобга олмаган ҳолда) амалга оширилади.

25-4. Суғурталовчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини қуйидаги тартибда ҳисоблайди.

ТФЖМС БЗ миқдорини ҳисоб-китоб қилиш базаси сифатида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа миқдори қабул қилинади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича даромадлар миқдори ва ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича харажатлар миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотлари;

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида камайиш томонга ўзгариши.

Ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида суғурта шартномаларининг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари);

ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлаш харажатлари:

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида кўпайиш томонга ўзгариши;

ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари.

Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилган даромадларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлса, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига кўрсатилган ортиқ суммага кўпаяди.

Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар суммаси даромадлар суммасидан ортиб кетса, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига харажатларнинг даромадлардан ортган суммасига камайтирилади.

Агар суғурталовчи ҳисобот даври бошига қадар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисобламаган бўлса, мазкур захира ҳисобот даври бошига нолга тенг деб қабул қилинади.

Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисоб-китоблар натижасида манфий қийматга эга бўлса, мазкур захира нолга тенг деб қабул қилинади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоб-китоб қилиш учун мазкур Низомнинг 2-1-иловасида келтирилган жадваллардан фойдаланилади.".


5. 26-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига (ТФЖМС ОЧЗ) ажратмалар миқдори, ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 5 фоизи миқдорида белгиланади.".


6. 27-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига ҳисобланади. ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади (ФЖМС ОЧЗ, ИФЖМС ОЧЗ ва ТФЖМС ОЧЗ бундан мустасно). Бироқ аниқланган ОЧЗнинг миқдори (ФЖМС ОЧЗни, ИФЖМС ОЧЗни ва ТФЖМС ОЧЗни ҳисобга олмаган ҳолдаги, ҳисобот санасига бўлган ОЧЗ миқдори) ҳар қандай ҳолатда ҳам умумий суғурта шартномалари бўйича (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини ҳисобга олмаган ҳолда) ялпи ҳисобланган суғурта мукофотининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ТФЖМС ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига алоҳида ҳисобланади. ТФЖМС ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ТФЖМС ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади.".


7. 32-банднинг биринчи хатбошисидаги "(ФЖМС БЗ ва ИФЖМС БЗдан ташқари)" деган сўзлар "(ФЖМС БЗ, ИФЖМС БЗ ва ТФЖМС БЗдан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 42-банддаги "1, 2, 3 ва 4-иловаларига" деган сўзлар "1, 2, 2-1, 3 ва 4-иловаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 1, 2 ва 4-иловалардаги "Муҳр ўрни" деган сўзлар "Муҳр ўрни (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда 2-1-илова билан тўлдирилсин.


11. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Суғурталовчиларнинг суғурта

захиралари тўғрисидаги низомга

2-1-ИЛОВА


1-жадвал*



нинг


(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" ____________ ҳолатига ташувчининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоблаш мақсадида

даромадлар, харажатлар ва молиявий натижаларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

       

Сатр

т/р


Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти



2.

Ҳисобот даври бошига ИМЗ



3.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ИМЗ



4.

Ҳисобот даври бошига ХЗЗ



5.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ХЗЗ



6.

Ҳисобот даври бошига СХЗЗ



7.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) СХЗЗ



8.

Ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари



9.

Шартномаларнинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан ҳисобот даврида суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари)



10.

Ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш учун амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар)

(10-сатр = 1-сатр х 30%)



11.

Ҳисобот даврида ИМЗ, ХЗЗ ва СХЗЗ ўзгариши

(11-сатр = 3-сатр - 2-сатр + 5-сатр - 4-сатр + 7-сатр - 6-сатр)



12.

Жами - даромадлар

(агар 11-сатр > = 0, бу ҳолда 12-сатр = 1-сатр;

агар 11-сатр < 0, бу ҳолда 12-сатр = 1-сатр - 11-сатр)



13.

Жами - харажатлар

(агар 11-сатр >= 0, бу ҳолда 13-сатр = 8-сатр + 9-сатр + 10-сатр + 11-сатр;

агар 11-сатр < 0, бу ҳолда 13-сатр = 8-сатр + 9-сатр + 10-сатр)



14.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан юқорилиги) (14-сатр = 12-сатр - 13-сатр)



2-жадвал*



нинг


(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" _________ ҳолатига ташувчининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

        

Сатр

т/р

Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Даромадлар (1-жадвалнинг 12-сатри маълумотларига кўра)



2.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан ошганлиги)

(1-жадвалнинг 14-сатри маълумотларига кўра)



3.

Ҳисобот даври бошига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ)



4.

ТФЖМС БЗ нинг кўпайиши/камайиши

(агар 2-сатр > = 0,05 х 1-сатр, бу ҳолда 4-сатр = 2-сатр - 0,05 х 1-сатр;

агар 0 < = 2-сатр < 0,05 х 1-сатр, бу ҳолда 4-сатр = 0;

агар 2-сатр < 0, бу ҳолда 4-сатр = 2-сатр)



5.

Оралиқ якун (3-сатр + 4-сатр)



6.

Ҳисобот санасига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси

(агар 5-сатр < 0, бу ҳолда 6-сатр = 0;

агар 5-сатр > = 0, бу ҳолда 6-сатр = 5-сатр)



               

Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:







(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

        

Бош ҳисобчи







(Ф.И.Ш.)


(имзо)



          

        

Муҳр ўрни

(муҳр мавжуд

бўлган тақдирда)



*) Фақатгина суғурталовчи томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият олиб борилган тақдирда тўлдирилади. Мазкур жадвалдаги даромадлар, харажатлар ва молиявий натижани аниқлашда қўлланилувчи барча миқдорлар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга тааллуқлидир.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Суғурталовчиларнинг суғурта

захиралари тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



нинг


(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20___ й. "___" ________ ҳолатига суғурта захираларининг

УМУМИЙ МИҚДОРИ

       

Захиралар


Жами

(минг

сўм)


Шулардан хорижий валютада


АҚШ

доллари


евро


бошқа


жами (минг

сўм экв.)


Ишлаб топилмаган мукофот захираси (жами)







1-ҳисоб гуруҳи, шу жумладан:







ФЖМС бўйича ИМЗ







ИФЖМС бўйича ИМЗ







ТФЖМС бўйича ИМЗ







2-ҳисоб гуруҳи







3-ҳисоб гуруҳи







4-ҳисоб гуруҳи







Қайта суғурталовчиларнинг ИМЗдаги улуши







Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси (жами), шу жумладан:







ФЖМС бўйича ХЗЗ







ИФЖМС бўйича ХЗЗ







ТФЖМС бўйича ХЗЗ







Қайта суғурталовчиларнинг ХЗЗдаги улуши







Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (жами), шу жумладан:







ФЖМС бўйича СХЗЗ







ИФЖМС бўйича СХЗЗ







ТФЖМС бўйича СХЗЗ







Қайта суғурталовчиларнинг СХЗЗдаги улуши







Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ)







Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ)







Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ)







Мукофотлар захираси (жами)







жумладан, ҳаётни суғурта қилишнинг жамғарилиб борувчи турлари бўйича захира







Қайта суғурталовчиларнинг ҲЖЗдаги улуши







Ҳаётни суғурта қилишнинг бошқа турлари (жамғарилиб борувчи турларидан ташқари) бўйича захира







Қайта суғурталовчиларнинг ҲЗдаги улуши







Қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши







Техник захираларнинг умумий миқдори







Қайта суғурталовчиларнинг техник захираларда умумий улуши







Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси (жами), шу жумладан:







ФЖМС ОЧЗ







ИФЖМС ОЧЗ







ТФЖМС ОЧЗ







Суғуртанинг бошқа турлари бўйича ОЧЗ







Бошқа суғурта захиралари





















Суғурта захираларининг умумий миқдори







Қайта суғурталовчиларнинг суғурта захираларидаги умумий улуши







Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:







(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

        

Бош ҳисобчи







(Ф.И.Ш.)


(имзо)



          

        

Муҳр ўрни

(муҳр мавжуд

бўлган тақдирда)".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 ноябрь, 45-сон, 580-модда







































Время: 0.0822
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск