язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2016 й. 77-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 мартдаги

77-сон қарорига

ИЛОВА



Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий

турларини етказиб беришга шартномаларни

(контрактларни)  экспертизадан  ўтказиш  ва

уларнинг  замонавий  технологик  талабларга

ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги

юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий технологияларни жорий этиш асосида тўқимачилик корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 4 февралдаги ПҚ-2485-сон қарорига мувофиқ тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномалар (контрактлар)нинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан экспертизадан ўтказиш ва хулосалар бериш (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Тўқимачилик (пахта толасини ҳамда толадан олинган маҳсулотларни қайта ишловчи) асбоб-ускуналарининг асосий турларини (ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447) етказиб беришни назарда тутувчи шартномалар (контрактлар) (кейинги ўринларда шартнома (контракт) деб аталади) Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.

2016 йил 1 мартгача тузилган, улар бўйича тўлов амалга оширилган ва/ёки тўқимачилик асбоб-ускуналари юклаб жўнатилган шартномалар (контрактлар) ва уларга қўшимча битимлар Агентликда экспертизадан ўтказилмайди.

Агентликда экспертизадан ўтказиладиган шартномаларга (контрактларга) сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник параметрлари, тўқимачилик асбоб-ускуналари қиймати ва/ёки шартномалар (контрактлар) шартлари ўзгаришини назарда тутувчи қўшимча битимлар ҳам ушбу Низом талабларига мувофиқ Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.

3. Шартномалар (контрактлар) ва уларга қўшимча битимлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан экспертизадан ўтказилади.



II. ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ХУЛОСА ОЛИШ

УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


4. Хулоса олиш учун ариза берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

б) шартнома (контракт)нинг асл нусхаси ва унинг нусхаси (тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, шартнома (контракт) бўйича ариза берувчининг ваколатли шахси муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, батафсил техник тавсифлар ва спецификациялар билан). Шартнома (контракт)нинг асл нусхаси ариза берувчига қайтарилиши шарт;

в) танлов варақасини ёки асосий техник-технологик параметрларни (унумдорлигини, энергия самарадорлигини) ҳамда ариза берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тўқимачилик асбоб-ускунаси нархи параметрларини қиёслаш асосида тузилган, шартнома (контракт) тузилган санада амал қилувчи тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан тижорат таклифлари ёки прайс-варақларни ёки инвойсларни илова қилган ҳолда контрактда кўрсатилган нархнинг асосланишини.

Бунда барча тасдиқловчи ҳужжатларда муқобил таклифларни тақдим этувчи ташкилотларнинг почта манзиллари (жойлашган жойи) ва алоқа реквизитлари бўлиши керак.

5. Агар шартнома (контракт) ўтказилган тендер савдолари якунлари бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилган энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тузилган бўлса, танлов варағи ёки контрактда кўрсатилган нархнинг асосланиши ўрнига ўтказилган тендер савдолари ёки энг яхши таклифларни танлаш протоколи тақдим этилиши керак.


6. Шартномага (контрактга) қўшимча битим бўйича хулоса олиш учун ариза берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

б) шартномага (контрактга) қўшимча битимнинг асл нусхаси ва шартнома (контракт)нинг ва унга қўшимча барча битимларнинг (тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, тасдиқланган) нусхалари, шартнома (контракт) бўйича ариза берувчининг ваколатли шахси муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, батафсил техник тавсиялар ва спецификациялар билан). Қўшимча битимнинг асл нусхаси ариза берувчига қайтарилиши шарт;

в) шартномага (контрактга) қўшимча битим бўйича нархни асослаш - тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан тижорат таклифлари ёки прайс-варақлар ва шу кабилар тақдим этилган ҳолда етказиб бериш ҳажми кўпайган, товар номенклатураси, ишлаб чиқариш заводи, унинг келиб чиқиш мамлакати, нархи ва ҳақ тўлаш шартлари ўзгарган тақдирда.

7. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан ариза берувчи жавоб беради.


8. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни Агентликка бериш муддати шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим имзоланган пайтдан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий технологияларни жорий этиш асосида тўқимачилик корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 4 февралдаги ПҚ-2485-сон қарори қабул қилингунга қадар тузилган шартномалар (контрактлар) ва уларга қўшимча битимлар бўйича ҳужжатларни бериш муддати ушбу Низом кучга кирган пайтдан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.


9. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Агентликка бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади (шартнома (контракт)нинг асл нусхаси ёки унга қўшимча битимнинг асл нусхаси бундан мустасно). Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


10. Хулоса олиш учун Агентликка тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади. Ушбу рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган, ҳужжатларни қабул қилган шахснинг фамилияси, исми кўрсатилган ва унинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда кечиктирилмасдан ариза берувчига берилади (юборилади).



III. ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН

ШАРТНОМАГА (КОНТРАКТГА) ВА УНГА ҚЎШИМЧА

БИТИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


11. Давлат тилида ёки рус тилида тузилган шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим экспертизага қабул қилинади. Бошқа ҳолларда шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим кўрсатиб ўтилган тиллардаги белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси билан қабул қилинади.


12. Шартнома (контракт) ва унга қўшимча битим саҳифаларига шартнома (контракт) ва унга қўшимча битим бўйича томонларнинг ваколатли шахслари томонидан виза қўйилган бўлиши (тасдиқланиши) керак. Шартнома (контракт) ва унга қўшимча битимнинг ҳар бир варағи, шартнома (контракт) ва унга қўшимча битим матнидаги киритилган ҳар қандай қўшимчалар, ўчириб ёзишлар, тузатишлар тасдиқланиши керак.


13. Шартномада (контрактда) ва унга қўшимча битимда сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник-технологик параметрлари, маркаси, русуми, сони, ТИФ ТН бўйича кодлари, сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг келиб чиқиш мамлакати, ишлаб чиқарган завод номи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми, шунингдек фойдаланилаётган хом ашё ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тавсифномаси ва тури тўғрисидаги маълумотлар албатта бўлиши керак.

14. 2016 йил 1 мартдан кейин тузилган шартномаларда (контрактларда) ва уларга қўшимча битимларда Агентликнинг хулосаси олингандан кейин уларнинг кучга кириши тўғрисидаги шартлар бўлиши керак.



IV. ЭКСПЕРТИЗАНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ВА ХУЛОСА БЕРИШ УЧУН МЕЗОНЛАР


15. Агентлик ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда шартнома (контрактни) ва унга қўшимча битимни экспертизадан ўтказади.

16. Ариза берувчининг хулоса олиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун контракт суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлмаган ва бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Агентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза берувчи хулоса олиш тўғрисида берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

17. Қуйидагилар сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасининг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлигини аниқлаш мезонлари ҳисобланади:

янгилиги (экспертиза ўтказиш пайтида икки йилдан ортиқ эмас) - ишлаб чиқарилган йили билан аниқланади;

маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлиги ва ассортименти - унинг энг аввало ташқи бозорларда харидоргирлиги билан белгиланади;

иш унумдорлиги - вақт бирлигида муайян тўқимачилик маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми сифатида ҳисоблаб чиқилади;

энергия самарадорлиги - сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунаси двигателларининг белгиланган қувватини унинг техник-технологик параметрларига мувофиқ, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шунга ўхшаш асбоб-ускуналарига қиёслаб таҳлил қилиш йўли билан аниқланади;

асбоб-ускунанинг нархлари параметрлари - сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунаси нархларини худди шундай техник-технологик параметрларга эга бўлган тўқимачилик асбоб-ускунаси жаҳон нархлари даражаси билан таққослаш асосида қиёслаб таҳлил қилиш йўли билан аниқланади.


18. Ариза берувчи томонидан тузиладиган шартномалар (контрактлар) ва уларга қўшимча битимларда, юқорида кўрсатиб ўтилган мезонлар ҳисобга олинган ҳолда, Агентлик томонидан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган қуйидаги шартлар мажбурий тартибда акс эттирилиши керак:

ишлаб чиқарилган йили - экспертиза ўтказиш пайтида икки йилдан ортиқ эмас, ишлатилмаган;

модификацияси - сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг ишлаб чиқарувчи заводнинг ишлаб чиқарадиган охирги иккита моделига мувофиқлиги;

техник-технологик параметрлар (асбоб-ускунанинг паспорти) - сотиб олинадиган ҳар бир тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифаси, асосий ишчи механизмларининг иш унумдорлиги, тезлик кўрсаткичлари ва унинг энергия истеъмол қилиши;

сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасининг кафолатли хизмат кўрсатиш муддати - ишлатиш бошлангандан бошлаб камида бир йил.

Бунда модификация ариза берувчи томонидан тақдим этилган сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифасини ҳисобга олган ҳолда унинг мавжуд асбоб-ускуна билан уйғунлигини, автоматлаштириш даражасини ва синаб кўрилганлигини, тўқимачилик асбоб-ускунасини сотиб олишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот хусусиятларини, фойдаланиладиган хом ашё типини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

19. Факс, электрон почта ва бошқа алоқа воситалари орқали (ариза берувчи томонидан тақдим этилган ёки Агентлик томонидан) олинган тижорат таклифлари, тайёрловчи заводнинг ёки бошқа етказиб берувчиларнинг, ишлаб чиқарувчининг дилерлари (дистрибьюторлари)нинг прайс-варақлари, шундай шартномаларда (контрактларда) ахборотнинг фойдаланиш мумкин бўлган манбаларида кўрсатилган, шу жумладан босма нашрлардаги ахборот эълонларида, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида кўрсатилган хулосалар асосида шаклланадиган ўртача жаҳон нархлар даражаси жаҳон нархлари даражаси деб қабул қилинади.

20. Технологик асбоб-ускунанинг ягона линияси нархларини аниқлашда алоҳида элементларнинг нархларини ҳисобга олмасдан бутун линиянинг қийматини кўриб чиқиш зарур.

Ишлаб турган технологик линия қўшимча ускуна билан қўшимча равишда бутланган тақдирда тегишли ишлаб чиқарувчи заводларнинг нархлари ёки ишлаб чиқарувчи заводнинг нархлари мавжуд бўлмаган тақдирда - уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) нархлари қабул қилинади.


21. Агентлик ариза берувчининг ҳужжатлари олинган санадан бошлаб икки иш кунидан кечикмай шартнома (контракт) нусхасини ёхуд унга қўшимча битим нусхасини тўқимачилик асбоб-ускунасини сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги, унда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлиги ва ассортименти юзасидан кўриб чиқиш учун "Ўзбекенгилсаноат" АЖга юборади.

"Ўзбекенгилсаноат" АЖ беш иш куни мобайнида шартнома (контракт) нусхасини ёхуд унга қўшимча битим нусхасини кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентликка "Ўзбекенгилсаноат" АЖ ва "Ўзенгсанлойиҳа" МЧЖнинг қўшма хулосасини қуйидагилар юзасидан тақдим этади:

сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасида ёки унинг бир қисми ҳисобланган технологик линияда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлиги ва ассортименти, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг энг аввало ташқи бозорда харидоргирлиги;

тармоқни ривожлантиришнинг қабул қилинган дастурий ҳужжатларига кўра тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тўқимачилик асбоб-ускунасини (алоҳида ёки технологик занжирни) сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги.


22. Ўтказилган экспертиза якунлари бўйича Агентлик хулоса беради ёки уни беришни рад этади.


23. Қуйидагилар хулоса беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:

сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускуналарининг замонавий технологик талабларга мувофиқ эмаслиги;

сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускуналарининг контрактда кўрсатилган нархлари экспертиза ўтказиш пайтида худди шунга ўхшаш техник-технологик параметрларга ва сифатга (модификацияга, шу жумладан бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг) эга бўлган тўқимачилик асбоб-ускунасининг жаҳон нархлари даражасига нисбатан оширилганлиги;

сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасида ишлаб чиқариш назарда тутилган маҳсулотнинг ташқи бозорда харидоргир эмаслиги;

ариза берувчи томонидан ушбу Низом талабларига риоя қилинмаслиги.

Хулоса беришнинг бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

Хулоса беришнинг рад этилиши юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


24. Хулоса беришнинг рад этилиши тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади ёки берилади (топширилади).


25. Хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи такрорий экспертиза ўтказиш учун Агентликка шартномани (контрактни) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли.


26. Такрорий экспертиза ўтказиш учун шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ариза берувчи Агентликнинг хулоса беришни рад этган билдиришномасини олган кундан бошлаб икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилади.

Ариза берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар такроран тақдим этилган тақдирда экспертиза ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Ариза берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин такрорий экспертиза ўтказиш учун берилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар янгидан берилган ҳисобланади.


27. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Агентлик томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.


28. Шартнома (контракт) ва унга қўшимча битимнинг экспертизадан ўтказилиши натижалари бўйича ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклларга биноан белгиланган тартибда хулоса расмийлаштирилади.


29. Шартнома (контракт) ва унга қўшимча битим бўйича хулосанинг амал қилиш муддати шартнома (контракт) ва унга қўшимча битимнинг амал қилиш даврига мувофиқ равишда белгиланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Агентлик берилган хулосалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий

турларини етказиб беришга шартномани (контрактни)

ва унга қўшимча битимни унинг замонавий технологик

талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги

юзасидан экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш

муддатлари














      

Ариза берувчи хорижий шерик билан асбоб-ускунани етказиб беришга шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим тузади.

    

     

ариза берувчининг қарорига кўра

      








1-босқич

Ариза

берувчи -

тадбиркорлик

субъекти















      

шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим имзоланган вақтдан бошлаб уч ой муддатда

   

        

Хулоса олиш учун рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди ва экспертизадан ўтказиш учун Агентликка тақдим этади.

   





























2-босқич

Агентлик

        

Шартномани (контрактни) ёхуд унга қўшимча битимни сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади.

      











ариза берувчининг ҳужжатлари олинган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида


















3-босқич

"Ўзбекенгил-

саноат" АЖ

      

Агентлик тўқимачилик асбоб-ускунасини сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги, унда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлиги ва ассортименти юзасидан кўриб чиқиш учун "Ўзбекенгилсаноат" АЖга шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим нусхасини 2 иш куни мобайнида юборади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича, 5 иш куни мобайнида, "Ўзбекенгилсаноат" АЖ Агентликка хулосани тақдим этади.

    


















4-босқич

Агентлик

      

Шартномани (контрактни) ёхуд унга қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулоса беради ёхуд уни беришни рад этади.

        











               





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қурилаётган

ва реконструкция қилинаётган ишлаб чиқариш

қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий

асосланишини, техника ва технологияларни

экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигига

______________________________дан


АРИЗА



ни етказиб бериш юзасидан


(асбоб-ускуналар номи)


          

(ташкилот, мамлакатнинг тўлиқ номи)

билан


ўртасида тузилган


(ташкилот, мамлакатнинг тўлиқ номи)


__________________даги ________-сон шартнома (контракт) ва унга қўшимча битим бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.


Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битимнинг умумий суммаси _____________________ни ташкил қилади.


Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим бўйича тўлов қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади (қайд этилганлардан биттаси кўрсатилади):

ўз маблағлари;

бюджет маблағлари;

кредитлар (қарзлар);

бошқа манбалар.


Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим экспертизаси ўтказилгани учун йиғимнинг тўланишини кафолатлаймиз.

Ариза берувчининг почта манзили (жойлашган жойи):


  

;

       


Ариза берувчининг банк реквизитлари:


.

     

     


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битимнинг асли ва унинг нусхаси.


2. Контрактдаги нарх ҳосил бўлишининг конкурент варағи ёки асосланиши қуйидаги иловалари билан:


а) ______________________________

б) ______________________________

в) ______________________________

Ариза берувчи





         

М.Ў.

(мавжуд бўлса)

(имзо)


        





Низомга

3-ИЛОВА



ХУЛОСА

N ______ 201__ йил "___" _______________


(Давлат божхона қўмитасига тақдим этиш учун)

Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битимнинг рақами ва санаси



Ариза берувчи/Харидор



Етказиб берувчи (мамлакат)



Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим предмети



Шартноманинг (контрактнинг) ёхуд унга қўшимча битимнинг қиймати



Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим бўйича тўқимачилик асбоб-ускуналари асосий турларининг қиймати (ТН ТИФ 8445, 8446, 8447)



Молиялаштириш манбаи



Хулоса

               

                 

                 

                 

                

                

                

                

                  

Имзолар:



                     



Агентлик директори



     

(имзо)


Агентлик директорининг ўринбосари



             

(имзо)


Агентликнинг экспертиза бошқармаси бошлиғи




(имзо)


М.Ў.



        





Низомга

4-ИЛОВА



ХУЛОСА

N ______ 201__ йил "___" _______________


(тижорат банкига тақдим этиш учун)


Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битимнинг рақами ва санаси



Ариза берувчи/Харидор



Етказиб берувчи (мамлакат)



Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим предмети



Шартноманинг (контрактнинг) ёхуд унга қўшимча битимнинг қиймати



Шартнома (контракт) ёхуд унга қўшимча битим бўйича тўқимачилик асбоб-ускуналари асосий турларининг қиймати (ТН ТИФ 8445, 8446, 8447)



Молиялаштириш манбаи



Хулоса

               

                 

                 

                 

                

                

                

                

                  

Имзолар:



                     



Агентлик директори



     

(имзо)


Агентлик директорининг ўринбосари



             

(имзо)


Агентликнинг экспертиза бошқармаси бошлиғи




(имзо)


М.Ў.



        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 март, 11-сон, 103-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 3-сон, 18-модда