Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар хокимининг 22.12.2000 й. 718-сон "Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2000 й.

N 718



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАЪМУРИЙ

БИНОЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ҲАҚИНИНГ ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ

СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақи ставкаларини, асосий фондларни таъмирлаш учун сарфланадиган харажатлар қийматининг ошиши билан боғлиқ бўлган бугунги кундаги даражасига мувофиқлаштириш, ҳамда кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларини бир русумга солиш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлшн давлат қўмитасинииг Тошкент шаҳар ботқармаси билан Бинолардан фойдаланиш Департаменти биргаликда кўриб чиқилган Тошкент шаҳридаги Давлат мулкига қарашли бўлган маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Корхона ва ташкилотларга қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи ставкалари 2-иловага мувофиқ белгилансин.


3. Тошкент шаҳрининг асосий қатнов йўллари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдикдансин.


4. Бинолардан фойдаланиш Департаменти ва Коммунал-фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги буткул таъмирлашга мухтожлиги сабабли, ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлардан ва эксплуатация харажатларидан 2001 йил 1 январдан 31 декабргача қўлланилмайдиган корхона ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага асосан тасдикдансин.

Ушбу корхоналар ва ташкилотлар ўзлари эгаллаган бино ва иншоотларда бажариладиган жорий таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобига бажаришлари инобатга олинсин.


5. Давлат мулкига тегишли биноларни ижарага берувчилар ижара ҳақининг шартнома қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган маъмурий бинолар учун қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан таянч сифатида фойдалансинлар.


6. Тошкент шахридаги Давлат мулкига қарашли бўлган маъмурий биноларга қўлланадиган ягона энг кам миқдордаги ижара ҳақи ставкалари 2001 йил 1 январдан кучга киритилсин.


7. Ижарачилар ижара шартномаларидан ташқари умумий фойдаланиш жойлари ва фойдаланилаётган коммунал хизмат харажатларида иштирок этиш учун коммунал фойдаланиш ташкилотлари билан алоҳида ижара шартномалари тузишлари мумкин эканлиги белгилансин.


8. Маъмурий биноларнинг ижара эгаси ҳисобланган ташкилотлар, корхоналар ва Бинолардан фойдаланиш Департаменти:

- амалдаги ижара шартномаларини ўрнатилган тартибда 2001 йил 1 январдан бошлаб қайта тузилишини таъминласинлар;

- коммунал мулкга тегишли объектларини ижарага бериш ва ижара шартномасини тузишни, "Ижарачи"нинг буюртмасига биноан, Ер муносабатларини ва кўчмас мулк кадастрини тартибга солиш Бош бошқармаси томонидан тайёрланган далолатномаларга асосан амалга оширсинлар;


9. Давлат мулкига тегишли биноларнинг эгалари, яъни идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги биноларни ижарага бериш ва ижара шартномаларини тасдиқлаш Бинолардан фойдаланиш Департаменти орқали ўтказилсин. Шунингдек белгилаб қўйилсинки, ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш, ижара ҳақидан тўланадиган тўловларнинг ўз вақтида ўтказилиши бўйича бино эгалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли, 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли, 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сонли ва 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сонли Фармонларига асосан шахсан маъсулдирлар;

- ижара шартномаси шартлари бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар ва унинг бузилиш ҳоллари аникланганда, шартномани ўрнатилган тартибда бекор қилиш ва майдонларни бўшатиш чораларини кўрсинлар.


10. Тошкент шаҳар ҳокимининг илгари қабул қилинган 1999 йил 31 декабрдаги 761-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сесиясига тасдиқлаш учун такдим этилсин.


12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.М.Шоабдурахмоновга юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                    К.Н.Тўлаганов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2000 йил 22 декабрдаги 718-сонли

"Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга

қўлланиладиган ягона энг кам микдордаги

ижара ҳақи ставкалари тўғрисида"ги

қарорига 1-сонли илова




ТОШКЕНТ ШАҲАР ДАВЛАТ МУЛКИГА

ТЕГИШЛИ БЎЛГАН МАЪМУРИЙ БИНОЛАРГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЯГОНА ЭНГ КАМ

МИҚДОРДАГИ ИЖАРА ҲАҚИ

СТАВКАЛАРИ



(бир йилда умумий майдоннинг 1 кв.метри учун сўмда)


Фаолият тури ва маъмурий

бинолардан фойдаланиш


Ижара ҳақи ставкалари


1


Савдо дўконлари


1500


2


Хуқумат қарорига асосан 8 хил озиқ-овқат махсулотлари билан савдо қилувчи, нон махсулотлари ва китоб савдоси дўконлари, шулар жумласидан: - техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи китоб дўконлари ва бўлимлари


760 100


3


Аҳолига ва ташкилотларга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва жисмоний шахслар, ҳамда ҳусусий адвокатлар ва нотариуслар


625


4


Бинолардан офис тариқасида фойдаланадиган корхоналар ва жисмоний шахслар (тижорат билан шугулланадиган)


1650


5


Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хужалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун


480


6


Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган корхона, ташкилот ва жисмоний шахслар (умумий майдон учун), шуниндек: - ишлаб чиқариш цехларининг майдони 300 кв.мстрдан ортиқ бўлншда


470 185


7


Овқатланиш муассасалари:


920


8


Видеосалонлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш ва сотиш нунктлари, кабел студиялари, овоз ёзиш студиялари


2500


9


Банк муассасалари, шу жумладан: - омонат кассалар


1550 520


10


Алоқа муассасалари шу жумладан: - алоқа бўлимлари (почта,  -телеграф)


1100 250


11


Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси


250


12


Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар:


950


13


Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


300


14


Дорихоналар, онтика дўконлари ва тиббий техника дўконлари (тегишли лицензия бўлганда)


980


15


Пуллик хизмат кўрсатувчи шифохоналар (тегишли лицензия бўлганда)


560


16


Ётоқхоналар


115


17


Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


300


18


Ўқув юртлари ва касб хунар курслари


200


19


Ўйин автоматлари учун фойдаланиладиган бинолар


650


20


Бильярд хоналари, бинго (тегишли лицензия бўлганда)


1600


21


Меҳмонхоналар (давлатга тегишли бўлмаган)


600


21


Тижорат кўргазмалари ва савдо кўргазмасини ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар


1400


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Худудий зона коэффициенти - Кх (Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 иил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

- 1-зона - 1.0

- 2-зона - 1.22

- 3-зона - 1.73

- 4-зонн - 1.88

- 5-зона - 2.12

- 6-зона  - 2.66

- 7-зона  - 2.80

- 8-зона  - 2.95

- 9-зона   - 3.24

- 10-зона - 3.49

- 11-зона - 3.73

- 12-зона - 3.93

- 13-зона - 4.11

- 14-зона - 4.37


2. Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилишга кўра тури (Кқ):


- алоҳида турган бино - 1.0

- бинога тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, мансарда- 0.5


2.2. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кёҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


2.3. Тижорат йўлида фойдаланишга қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- асосий қатнов йўлларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали транснорт қатнови йўлларига чиқиш жойи - 0.5


Маъмурий бинонинг коэффициентлар қўшилади.

Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч, ставкаси аниқланади:


Тс = Бс х Кх х (Кқ + Кёҳ + Кт)


бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам бошланғич ижара ставкаси.


Изоҳ: а) Фойдаланиш учун харажатлар ҳамда коммунал хизмат харажатларини қонлаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида, ижара ҳақидан ташқари йиғилади;


б) Тошкент шаҳри ва туман ҳокимиятларининг структура бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга, бинолардан ишлаб чиқариш мақсадларида ва тайёр ишлаб чиқарилган махсулотларини сақлаш учун фойдаланиладиган биноларга, "Тошшахармаишийхизматуюшма" таркибига кирган ахолига маиший хизмат кўрсатадиган ташкилотларга ва жисмоний шахсларга ижара ҳақига кўлланиладиган оширувчи коэффицентлар қўлланилмайди;


в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сонли қарорини инобатга олиб, хуқумат қарорига асосан савдо корхоналарининг 8 хил озиқ-овқат махсулотлари ва нон махсулотлари билан савдо қилувчи, ҳамда озиқ-овқат дўконларининг омбори сифатида ишлатиладиган хоналарига қўлланиладиган ижара ҳақининг таянч ставкасига 1,4 камайтириш коэффициенти қўлланилади;


г) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига, қўшимча қиймат солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, ушбу солиқлардан озод қилинган ижарачилардан ташқари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан алохида тўланади;


д) Уй-жой мухандислик коммунал қурилмаларини қайта тиклаш зарур бўлган ертўла, бино ва иншоотларини таъмирлаш, қайта тиклаш (уй-жой режасини қайта бажариш) ишларига маълум маблағ кетиши ва ўзлаштириш ишлари ижарачи ҳисобидан бажарилган тақдирда, бажарилган ишлар учун ажратилган маблағ миқдорига қараб, 4 (тўрт) гача камайтириш коэффициенти қўлланилиши мумкин;


е) Марказлаштирилган тартибда (инфляция жараёнларни ҳисобга олган ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларга индексацияли коэффициентлар жорий қилинган пайтда ижарачига ижара берувчи (бинонинг тасарруф эгаси) томонидан ёзма равишда хабар қилинади ва шартномада кўрсатилган муддатларга асосан керакли тўловларни бажаради;


ж) Ижара ҳақи ўлчами Ўзбекистон  Республикаси “Ижара ҳақида”ги Қонунига мувофиқ ижарачи ва ижарага берувчининг ўзаро келишувига асосан белгиланади. 1-сонли иловага асосан белгиланган энг кам миқдордаги тавсия этилган ўлчам бўлиб, ижара ҳақининг шартномавий қийматини аниқлашда таянч сифатида қўлланилади.



Бинолардан фойдаланиш

Департаменти бошлиғи                            Т.Ш.Мирхидоятов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2000 йил 22 декабрдаги 718-сонли

"Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга

қўлланиладиган ягона энг кам микдордаги

ижара ҳақи ставкалари тўғрисида"ги

қарорига 2-сонли илова




ТАШКИЛОТ, МУАССАСА ВА КОРХОНАЛАРГА

ҚЎЛЛАНАДИГАН ИМТИЁЗЛИ ИЖАРА

ҲАҚИ СТАВКАЛАРИ



(бир йилда умумий майдонининг 1 кв. метри учун сўмда)

Тартиб сони


Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланиш


Ижара ҳақи ставкалари


1.

Давлат бюджетидан тўла таьминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


озод қилинган


2.

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (пуллилардан ташқари)


озод қилинган


3.

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (пуллилардан ташқари)


озод қилинган


4.

Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


озод қилинган


5.

Милиция органлари, ҳарбий комиссариятлар, халқ судлари, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тизимлари (ҳусусийлардан ташқари)


озод қилинган


6.

Касалхоналар, шифохоналар ва уларга тенг бўлган муассасалар (пуллилардан ташқари)


озод қилинган


7

Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар


озод қилинган


8.

Маҳалла кўмиталари


озод қилинган


9

Тижорат билан шуғулланмайдиган жамоат ташкилотларининг маҳкамалари


озод қилинган


Изоҳ: а) Фойдаланиш харажатлари ҳамда коммунал хизмат харажатларини қонлаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида (шу жумладан, ижара ҳақидан озод қилинганлардан ҳам) ижара ҳақидан ташқари йиғилади, "Ўзбекистон Чернобилчилари" уюшмасининг Республика, шаҳар ва туман бўлимларидан ташқари;


б) Марказлаштирилган тартибда (инқироз жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларга индексацияли коэффициентлар жорий этилганда ижарага берувчи (бинонинг тасарруф эгаси) томон ёзма равишда ижарачига хабар қилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларга мувофиқ керакли тўловларни бажаради;


в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшимча нарх солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади.



Бинолардан фойдаланиш

Департаменти бошлиғи                         Т.Ш.Мирхидоятов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2000 йил 22 декабрдаги 718-сонли

"Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга

қўлланиладиган ягона энг кам микдордаги

ижара ҳақи ставкалари тўғрисида"ги

қарорига 3-сонли илова



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ АСОСИЙ

ҚАТНОВ ЙЎЛЛАРИ РЎХАТИ

1.

Марказий хиёбон халкаси

2.

Мустақиллик майдони

3.

Оқ-тепа майдони

4.

Халқлар дўстлиги шох кўчаси

5.

Ўзбекистон шох кўчаси

6.

Аэропорт худуди

7.

А.Абдурахмонов кўчаси

8.

А.Қодирий кўчаси

9.

Абай кўчаси

10.

Абдулла Туқай кўчаси

11.

Абдурауф Фитрат кўчаси

12.

ак. Содиқ Азимов кўчаси

13.

Оққўргон кўчаси

14.

Амир Темур кўчаси

15.

Афросиёб кўчаси

16.

Ахмад Дониш кўчаси

17.

Охунбобоев кўчаси

18.

Бобур кўчаси

19.

Беруний кўчаси

20.

Бухоро кўчаси

21.

Буюк ипак йўли кўчаси

22.

Буюк Турон кўчаси

23.

Ғ.Рулом кўчаси

24.

Гавхар кўчаси

25.

ген. Узоқов кўчаси

26.

Доғистон кўчаси

27.

Жахон Абидова кўчаси

28.

Зарқайнар кўчаси

29.

Зиё Саид кўчаси

30.

Қатортол кўчаси

31.

Қаюмов кўчаси

32.

Косманавтлар кўчаси

33.

Кунаев кўчаси

34.

Лахутий кўчаси

35.

Лисунов кўчаси

36.

Локомотив кўчаси

37.

Лутфий кўчаси

38.

М.Горький кўчаси

39.

М.Хайдар кўчаси

40.

Матбуотчилар кўчаси

41.

Мовароуннахр кўчаси

42.

Муқимий кўчаси

43.

Муртазоев кўчаси

44.

Мустафо Камол Отатурк кўчаси

45.

Мухтор Ашрафий кўчаси

46.

Наиоий кўчаси

47.

Мазарбок кўчаси

48.

Ниязов кўчаси

49.

Янги Сиргели кўчаси

50.

Нукус кўчаси

51.

Ойбек кўчаси

52.

Паркент кўчаси

53.

Подмосковная кўчаси

54.

Пушкин кўчаси

55.

Соғбон кўчаси

56.

Сегизбоев кўчаси

57.

Сўлаймонова кўчаси

58.

Тарас Шевченко кўчаси

59.

Троицк кўчаси

60.

Туркистон кўчаси

61.

Уйғур кўчаси

62.

Улуғбек кўчаси

63.

Усмон Юсунов кўчаси

64.

Усмон Носир кўчаси

65.

Устабоев кўчаси

66.

Фаробий кўчаси

67.

Фарход кўчаси

68.

Фарғона йули кўчаси

69.

Фигельский кўчаси

70.

Фурқат кўчаси

71.

Х.Абдуллаен кўчаси

72.

Хамза кўчаси

73.

Хуршид кўчаси

74.

Хуснутдин Асамов кўчаси

75.

Циолковский кўчаси

76.

Чош-тепа кўчаси

77.

Чехов кўчаси

78.

Чилонзор кўчаси

79.

Чопон ота кўчаси

80.

Ш.Рашидов кўчаси

81.

Ш.Руставели кўчаси

82.

Шастри кўчаси

83.

Шўртепа кўчаси

84.

Юнус Раджаби кўчаси

85.

Я.Купала кўчаси

86.

Чимкент тракт

Бинолардан фойдаланиш

Департаменти бошлиғи                         Т.Ш.Мирхидоятов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2000 йил 22 декабрдаги 718-сонли

"Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга

қўлланиладиган ягона энг кам микдордаги

ижара ҳақи ставкалари тўғрисида"ги

қарорига 4-сонли илова


Биноларнинг манзили


Қурилган йили


Бино майдони


Тасарруф эгаси


1


Мироншох кўчаси, 58-уй


1950


46,2


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


2


Норҳўжаев кўчаси, 20-уй


1950


106


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


3


Норҳўжаев кўчаси, 19-уй


1950


196


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


4


Норҳўжаев кўчаси, 27-уй


1950


383


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


5


Т.Шевченко кўчаси, 40-уй


1960


352,54


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


6


Т.Шевченко кўчаси, 46 -уй


1960


116,62


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


7


Т.Шевченко кўчаси, 56-уй


1960


375


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


8


Першин кўчаси, 10-уй


1950


258,65


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


9


Першин кўчаси, 6-уй


1950


119


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


10


Першин кўчаси, 8-уй


1950


241,17


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


11


Олимбеков кўчаси, 3-уй


1950


358,17


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


12


Темир йўл берк кўчаси, 14-уй


1950


24


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


13


Фитрат кўчаси, 18/1


1950


30


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


14


Авлиё-Ота кўчаси, 124-уй


1950


140


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


15


Водопадная кўчаси, 11 -уй


1956


67,14


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


16


Авиационный кўчаси, 5-уй


1960


1583,14


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


17


Радиальный кўчаси, 12-уй


1950


862,81


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


18


Олмазор кўчаси, 67а-уй


1964


284


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


19


Кирки-40


1965


466,26


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


20


Д.Усмонов кўчаси, За-уй


1960


33


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


21


Фарғона Йўли кўчаси, 279-уй


1970


187,07


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


22


Усмон Носир 1-берк кўчаси, 5-уй


1950


516,8


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


23


Х.Асомов тор кўчаси, 2-уй


1930


675,65


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


24


Шарқ-Тонги кўчаси, 23-уй


1947


622,90


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


25


Қора-Қамиш - 1/3


1968


2015,04

Бинолардан фойдаланиш Департаменти


26


Пушкин кўчаси, 11 -уй


1966


261


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


27


Паркент кўчаси, 49-уй


1948


100,32


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


28

Буюк Ипак Йўли кўчаси, 305-уй


1924


186,24


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


29

Буюк Ипак Йўли кўчаси, 330-уй

1942

267.86

Бинолардан фойдаланиш Департаменти


30


Спутник-6, 1-уй


1967


530


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


31


Спутник-9, 61 -уй


1967


400,15


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


32


Спутник-9, 67-уй


1967


52,45


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


33


Спутник-7, 9-уй


1967


380


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


34


Спутник-7, 14-уй


1967


392,89


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


35


Спутник-9, 68-уй


1967


411,49


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


36


Спутник-14, 124-уй


1967


405,50


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


37


Спутник-6, 10-уй


1967


300


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


38


Спутник-2, 70-уй


1967


400


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


39


Спутник-1, 42-уй


1967


320


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


40


Спутник-1, 69-уй


1967


400


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


41


Спутник-1, 70-уй


1967


322


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


42


Спутиик-6, 5-уй


1967


400


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


43


Спутник-8, 66-уй


1967


406


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


44


Спутник-9, 69-уй


1967


400


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


45


Спутник-1 1, 53-уй


1967


415


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


46


Спутник-11, 56-уй


1967


763


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


47


Спутник-Ц-1, 2-уй


1967


706


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


48


Спутник-10, 64-уй


1967


200


Коммунал-фойдаланиш бошқармаси


49


Қўшқурғон кўчаси, 53-уй


1967


1030


Бинолардан фойдаланиш Департаменти


Бинолардан фойдаланиш

Департаменти бошлиғи                     Т.Ш.Мирхидоятов

















Время: 0.0402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск