ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 63-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 113-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 12.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 19.12.2013 й. 2329-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2013 й.

N 2329-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

12.12.2013 й.

N 63-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.12.2013 й.

N 113


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси

     

Х. Мирзахидов

Молия вазири

Р. Азимов

        





Қарорга

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари)

томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик

учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинган, тўхтатиб турилган ёки тугатилган ҳолатда тўлов ҳисобот даврида мобиль алоқа хизматлари тақдим этилган охирги кунга абонентлар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳисобот давридаги ҳақиқий иш вақтига мутаносиб равишда ҳисобланади.".


2. 9-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11 ва 12-бандлардаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 13-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 15-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 676-модда



































Время: 0.0039
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish