язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2005 й. 63-сон "Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш механизмини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2005 й.

N 63


ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧЛАР

(ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ МЕХАНИЗМИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 28 августдаги 409-сон қарорига мувофиқ ҳамда ташқи савдо битишувлари шартларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисида сертификат берганлик учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарори 9-бандининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 62-модда) учинчи хатбошидаги "гувоҳномалар" сўзи "сертификатлар" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 56-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 2, 9-модда.