язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2004 й. 387-сон "Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2004 й.

N 387


ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН

ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар фаолиятини янада тартибга солиш, савдонинг уюшган, маданиятли шаклларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар ("четдан товар олиб келувчилар"):

экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт;

"Эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, тегишли тўловлар тўланган тақдирда савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорнинг фақат ўзи бевосита олиб келган импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширишга ҳақлидирлар.

2. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар ("четдан товар олиб келувчилар")ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияларида (ҳозир бўлиш тартибида) амалга ошириладиган тартиб белгилансин.

Юридик шахс бўлмасдан, импорт товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошириш учун:

тижорат банкида ҳисоб рақамлари очиши;

экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштириши.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Адлия вазирлиги юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялар субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни 2004 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида илгари давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2004 йил 1 ноябргача бўлган муддатда яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар)нинг Давлат солиқ инспекцияларида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт.


4. Юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб:

юридик шахс бўлмасдан товарлар импорти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистри юритилишини, унга содир этилган импорт операциялари ва бюджетга тегишли тўловлар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини.

7. Белгилансинки, мазкур қарор чиққунга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва "Вақтинча сақлаш" режимида жойлаштирилган товарларнинг божхона расмийлаштируви илгари белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 32-сон, 366-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 8-сон, 80-модда.