язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер шартномалари (битимлар, контрактлар)ни Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.12.2000 й. 989-сон билан рўйхатга олинган ТИАВ, МВ, ДБҚ томонидан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2000 й.

N 989

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

30.06.2000 й.

N ЭГ-01/12-3411

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

20.07.2000 й.

N 79

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

30.06.2000 й.

N 02/20-34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

27.07.2000 й.

N 170-В



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи

субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари

(шартномалар, битимлар)ни Ташқи иқтисодий алоқалар

агентлигида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(2000 йилнинг 12 декабридан кучга киради)


Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш механизмини янада тартиблаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 августдаги “Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 280-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 декабрдаги “Контрактларнинг мустақил экспертизаси ва импорт қилинадиган товарларнинг юклаб жўнатишдаги олдинги инспекциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 534-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси ТИФни тартибга солувчи бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида клиринг асосида тузиладиган экспорт контрактлари (шартномалар, битимлар)ни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (матн давомида - контрактлар)ни рўйхатга олиш механизмини белгилайди.


...