язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ ЎзР ВМ 28.08.2015 й. 249-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 28.08.2015 й. 249-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 15.06.2016 й. 207-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш фақат темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади.

Белгилансинки, 2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишга Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан ташкил этилган Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган юридик шахсларга рухсат берилади. (ЎзР ВМ 20.01.2016 й. 13-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

2016 йил 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишни юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин. (ЎзР ВМ 01.04.2016 й. 100-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 20.01.2016 й. 13-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилансинки, 2016 йил 1 январга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги 334-сон қарори билан ташкил этилган Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган юридик шахсларга рухсат берилади. (ЎзР ВМ 09.10.2015 й. 288-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)