язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2016 й. 13-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2016 й.

N 13



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ, КАРТОШКА,

ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЗУМНИ ЭКСПОРТ

ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2015 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ 249-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, 2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишга Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан ташкил этилган Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан, дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган юридик шахсларга рухсат берилади".


2. Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан, дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ 2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум (ТИФ ТН коди 07-08) экспортини амалга оширишга рухсат бериладиган Юридик шахслар рўйхатини (янгилаб турган ҳолда) тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 2015 йил 9 октябрдаги 288-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 январь, 3-сон, 25-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 4-модда