язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 538-сон қарорига 7-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

538-сон қарорига

7-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:

дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА /ДТИҲ/ деб аталади) - лойиҳани оқилона жойлаштиришни ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни, умуман лойиҳанинг чекланган қийматини, шу жумладан уни амалга оширишнинг вариантларини ва мумкин бўлган схемаларини кўриб чиқиш асосида технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи ҳужжат;

якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА /ТИҲ/ деб аталади) - инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг танлов савдолари асосида аниқланган якуний, энг самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи ҳужжат;

бошланғич қийматга эга бўлган лойиҳа - лойиҳани жойлаштиришни, уни амалга оширишнинг техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини, умуман лойиҳанинг бошланғич қийматини, шу жумладан намунавий ва/ёки такроран қўлланиладиган лойиҳа ҳужжатлари ечимлари асосида технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи ҳужжат;

якуний қийматга эга бўлган лойиҳа - танлов савдолари асосида аниқланган якуний шартномавий қийматга эга бўлган инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг якуний молиявий-иқтисодий ечимини белгиловчи ҳужжат;

халқаро молия институтлари (кейинги ўринларда ХМИ деб аталади) - халқаро иқтисодий муносабатларни, шу жумладан валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлатлараро битимлар асосида ташкил этилган институтлар.


3. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидаги асосий масалалар назарда тутилади:

хом ашё ва тайёр маҳсулотларни ташиш оқимлари схемалари;

ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш, иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ тармоқлари билан алоқалар, ишлаб чиқаришни ҳисоблаш ва ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни кадрлар билан таъминлаш;

қурилиш учун ажратилган ер участкасидан оқилона фойдаланиш, бинолар ва иншоотларнинг ҳажмий-режали, архитектура ва конструктив ечимлари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бузилган ерларни тиклаш (экинлар ўсадиган қилиш) ҳамда ер остини муҳофаза қилиш, қувватларни ўзлаштириш.

Лойиҳа ҳужжатлари қурилишнинг бошланғич (чекланган) қийматини аниқлаш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдоларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Лойиҳа ҳужжатлари таркибига қуйидагилар кириши мумкин:

дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА /ДТИҲ/ деб аталади);

якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА /ТИҲ/ деб аталади);

бошланғич қийматга эга бўлган лойиҳа;

якуний қийматга эга бўлган лойиҳа;

ишчи ҳужжатлар.


4. Лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа ташаббускори ёки унинг буюртмаси бўйича - лойиҳаловчи ташкилот (танлов савдолари ғолиби) томонидан тузиладиган лойиҳалаш юзасидан топшириқлар асосида ишлаб чиқилади.



II. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ЮЗАСИДАН ТОПШИРИҚЛАРНИ ТУЗИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


5. Лойиҳалаш юзасидан топшириқлар таркиби (кейинги ўринларда Топшириқ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан белгиланади.


6. Топшириқ қуйидагилар томонидан тасдиқланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан, қуйидагилар учун ДТИА /ДТИҲ/ни ишлаб чиқишда:

ушбу Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва (ёки) унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар ҳисобига, шу жумладан ушбу Низомнинг 8-банди "а" кичик бандига мувофиқ халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

ушбу Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича эквивалентда - ишлаб чиқариш мақсадидаги 25 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

б) вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳанинг ташаббускори бўлган ташкилотлар томонидан:

ушбу Низомнинг 8-банди "в" кичик бандига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 5 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги (ТИҲ)ни ишлаб чиқишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

ушбу Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда қурилишнинг ҳисобланган ишлаб чиқариш мақсадидаги 15 дан 25 млн АҚШ долларигача бўлган ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 5 дан 15 млн АҚШ долларигача бўлган ТИА/ТИҲ/ни ишлаб чиқишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

в) қолган барча ҳолларда Топшириқ лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланади.



III. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Лойиҳани амалга ошириш шартларига боғлиқ ҳолда лойиҳа ҳужжатлари қуйидагича изчилликда ишлаб чиқилади:

дастлабки ТИА - танлов ҳужжатлари - якуний ТИА - ишчи ҳужжатлар;

дастлабки ТИҲ - танлов ҳужжатлари - якуний ТИҲ - ишчи ҳужжатлар;

бошланғич қийматга эга бўлган лойиҳа - танлов ҳужжатлари - шартномавий қийматга эга бўлган якуний лойиҳа - ишчи ҳужжатлар.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш вариантлари схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


8. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини ва лойиҳа ҳужжатлари таркибини танлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

а) ТИА (дастлабки ва якуний) ишлаб чиқилган ҳолдаги биринчи вариант - қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади:

давлат бюджети маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича ("бошқа тармоқлар" объектларидан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва/ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари кредитлари, хорижий банкларнинг кредит линиялари доирасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари томонидан қайта молиялаштириш йўли билан амалга ошириладиган кичик бизнес лойиҳалари бундан мустасно;

марказлаштирилмаган манбалар маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича;

б) ТИҲ (дастлабки ва якуний) ишлаб чиқилган ҳолдаги иккинчи вариант - қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади:

давлат бюджети маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги "бошқа тармоқлар" объектлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича, якка тартибдаги лойиҳани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳани ишлаб чиқишда;

марказлаштирилмаган манбалар маблағлари - ижтимоий соҳа объектлари бўйича, якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда;

в) лойиҳани ишлаб чиққан ҳолдаги учинчи вариант - намунавий ва такрорий қўлланиладиган лойиҳаларни қўлланган ҳолда қуриладиган ишлаб чиқариш мақсадидаги "бошқа тармоқлар" ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича (ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларига тўғри келадиган ҳоллардан ташқари), шунингдек аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларида назарда тутилган муҳандислик коммуникациялари қурилишида фойдаланилади.


9. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА /ДТИҲ/ ва ТИА /ТИҲ/ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг V ва VI бўлимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ


10. Қуйидагиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича ДТИА /ДТИҲ/ ва ТИА /ТИҲ/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади:

ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ марказлаштирилган манбалар - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва ваколатли банк (ваколатли банк кредитор ҳисобланадиган ҳолларда) хулосалари асосида;

ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда ишлаб чиқариш мақсадидаги 25 млн АҚШ долларидан ортиқ ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн АҚШ доллари бўлган марказлаштирилмаган манбалар - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва ваколатли банк (ваколатли банк кредитор ҳисобланадиган ҳолларда) хулосалари асосида.


11. Қуйидагилар:

марказлаштирилган манбалар маблағлари, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилганлардан ташқари;

марказлаштирилмаган манбалар маблағлари, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда ишлаб чиқариш мақсадидаги 5 дан 25 млн АҚШ долларигача ҳамда ноишлаб чиқариш мақсадидаги 5 дан 15 млн АҚШ долларигача бўлган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ташаббускорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Қолган барча ҳолларда лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланади.



V. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР

ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ДТИА /ДТИҲ/НИ ИШЛАБ ЧИҚИШ,

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


12. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибга мувофиқ, зарур бўлганда, асосий техник ва технологик ечимларни ишлаб чиқишга архитектура - шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотларини ва инжиниринг компанияларини танлов асосида жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.


13. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулоса тайёрлаш қуйидаги ваколатли экспертиза органлари томонидан икки босқичда амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек ваколатли банк (қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг асосий ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи ва (ёки) кредит берувчи банк) томонидан амалга оширилади. Ваколатли экспертиза органлари қайта ташкил этилган тақдирда хулоса ҳуқуқий ворис ташкилот томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш унинг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.


14. Биринчи босқичда, ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда лойиҳани амалга оширишнинг принципиал имконияти ва мақсадга мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини лойиҳа ташаббускорига қуйидагилар беришади:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

ДТИА бўйича - иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни, ишлаб чиқарувчи кучларни мақбул равишда жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан;

ДТИҲ бўйича - ижтимоий аҳамиятини, ижтимоий соҳанинг алоҳида тармоқларини ва ишлаб чиқариш йўналишидаги "бошқа тармоқлар"ни ривожлантиришга доир Ҳукумат қарорларига мувофиқлигини, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни ва уларни жойлаштиришни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш юзасидан;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги: ДТИА бўйича - тавсия этилаётган маркетинг концепцияси, жаҳон бозори конъюнктураси нуқтаи назаридан тайёр маҳсулотларни сотиш истиқболлари, шунингдек техник даража ва ДТИАда тавсия қилинаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналар нархларининг чекланган параметрлари асосида лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида инвестиция лойиҳалари бўйича ДТИАни ишлаб чиқишда ташаббускорларга ички ва ташқи бозорларни уч-беш йиллик прогнозлаш даври учун маркетинг ишланмаларини ташкил этишда кўмаклашадилар.

15. Иккинчи босқичда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч ҳафта муддатда лойиҳа ташаббускорига эксперт хулосани қуйидагилар тақдим этишади:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ДТИА бўйича - лойиҳанинг молия-иқтисодий самарадорлигини ва қопланувчанлигини, шунингдек молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемаси мақбуллигини баҳолаш юзасидан;

ДТИҲ бўйича - молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемаси мақбуллиги юзасидан;

б) ваколатли банк - ДТИА бўйича, молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемасининг иқтисодий самарадорлиги, мақбуллиги, таваккалчиликларни ва кредитларнинг қайтарилувчанлигини баҳолаш юзасидан.

ДТИА (ДТИҲ)да маблағлар дефицити жалб этиладиган кредитларни бюджет маблағлари ҳисобига қайтариш назарда тутиладиганижтимоий аҳамиятга эга объектлар бўйича ваколатли органлар хулосасида бюджет маблағларининг, шу жумладан солиқ имтиёзлари беришнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) ва ҳажмлари тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлиши керак.

Молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобига (бошқа манбалар иштирокисиз) амалга ошириладиган объектлар бўйича ваколатли банкнинг эксперт хулосаси талаб қилинмайди.


16. Ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа ташаббускори Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни икки нусхада ва ваколатли экспертиза органлари хулосасини киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ) юзасидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Комплекс раҳбари билан келишилган хулосани, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги фармойиши лойиҳасини киритади ва:

хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига;

фақат ички манбалар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментига беради.

Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ёки Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тегишли равишда бир ҳафта муддатда қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

17. Лойиҳа ташаббускорининг лойиҳанинг бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органлари хулосаси юзасидан асосланган эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, ДТИА (ДТИҲ) экспертизаси ваколатли экспертиза органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли ахборот-таҳлил департаменти ёхуд Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ёки Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан кўриб чиқилади, улар тегишли қарор қабул қилишади.

18. Вазирлар Маҳкамасининг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида лойиҳанинг номи, унинг ташаббускори, қурилишнинг чекланган қиймати (шу жумладан импорт технология ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатлари), объектнинг ҳисобланган қуввати (ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг йиллик ҳажми ва номенклатураси), шунингдек иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, шу жумладан ушбу Низомга 3-илованинг 2-бандига мувофиқ шакл бўйича экспорт ҳажмлари мавжуд бўлади.

19. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳа ДТИА (ДТИҲ)нинг ҳар қайси саҳифасига давлат тилида "Vazirlar Mahkamasining 200__ y. "__"________dagi ___-son farmoyishi bilan tasdiqlangan" ёзуви ёзилган штемпел албатта қўйилган бўлади.

Тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.


20. Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида лойиҳа ташаббускори томонидан, пудратчиларни ва лойиҳа бўйича сотиб олинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг етказиб берувчиларини аниқлаш учун танлов ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.

Хорижий кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича танлов савдолари ўтказишда лойиҳани молиялаштиришнинг энг мақбул шартларини тақдим этиш талаблардан бири ҳисобланади.



VI. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР

ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ТИА (ТИҲ)НИ ИШЛАБ ЧИҚИШ,

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


21. Лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), танлов савдолари натижасида танлаб олинган технологиялар ва бошқа асбоб-ускуналар бўйича таклифлар асосида лойиҳа ташаббускори томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таркибга биноан инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) ишлаб чиқилади.


22. Лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш у тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, айни бир вақтда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда ваколатли банк томонидан, ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларидан ҳар бирининг ваколати доирасида амалга оширилади. ТИА (ТИҲ)ни "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан экспертизадан ўтказиш уларнинг Шаҳарсозлик кодекси талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилади.

Ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни уч нусхада, ваколатли экспертиза органлари хулосаларини илова қилган ҳолда, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш бўйича қарори лойиҳасини киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасининг якуний техник-иқтисодий параметрлари билан бирга кўриб чиқади ва:

хорижий кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига;

фақат ички манбалар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментига беради.

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ёки Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тегишли равишда бир ҳафта муддатда ўз хулосасини тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига қайтаради.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти белгиланган тартибда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасининг якуний техник-иқтисодий параметрлари билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини келишиб олишни таъминлайди.

Лойиҳа ташаббускорининг лойиҳанинг бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органлари хулосаси юзасидан асосланган эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, ТИА (ТИҲ) экспертизаси ваколатли экспертиза органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли ахборот-таҳлил департаменти ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва (ёки) Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан кўриб чиқилади, улар тегишли қарор қабул қилишади.

Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорига илова сифатида тасдиқланади.


23. Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳар қайси саҳифасига давлат тилида "Vazirlar Mahkamasining 200__ y. "__"________dagi ___-son farmoyishi bilan tasdiqlangan" ёзуви ёзилган штемпел албатта қўйилган бўлади.

Тасдиқланган ТИА (ТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.



VII. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ҚАРЗ

МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


24. Халқаро молия институтлари (кейинги ўринларда ХМИ деб аталади) қарз маблағлари жалб этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади.


I. Биринчи босқичда:

лойиҳа ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига ХМИ миссияларининг баҳолашдан олдинги ҳисоботлари асосида тайёрланган макроиқтисодий сиёсат ва тармоқни ривожлантириш стратегияси нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг зарурлиги тўғрисидаги, лойиҳа қийматини дастлабки баҳолашни ва ХМИнинг жалб этиладиган қарз маблағлари миқдорини ўз ичига оладиган таклифларни киритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тақдим этилган таклифларни ДТИА бўйича - иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни, ишлаб чиқарувчи кучларни мақбул равишда жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, лойиҳани молиялаштиришнинг дастлабки қиймати ва схемасининг мақбуллиги юзасидан кўриб чиқади;

лойиҳани амалга оширишнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар келишиб олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси билан ХМИ ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандумни белгиланган тартибда имзолайди.


II. Иккинчи босқичда:

лойиҳа ташаббускори ХМИ баҳоловчи миссиясининг ҳисоботи асосида, ушбу Низомга 4-иловага биноан ТИА таркибига мувофиқ ТИАни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги лойиҳанинг ТИА экспертизасини ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқ амалга оширадилар;

ТИАни тасдиқлаш ушбу Низомнинг VI бўлимига мувофиқ амалга оширилади.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш вариантлари

СХЕМАСИ

Лойиҳалаштиришга топшириқ

ДТИА

ДТИҲ

Лойиҳа

Танлов ҳужжатлари

Асбоб-ускуналар етказиб бериш ва объектни фойдаланишга

тайёр ҳолда қуриш бўйича ғолибларни аниқлаш

ТИА

ТИҲ

Шартнома қийматига эга бўлган лойиҳа

Ишчи ҳужжатлар




Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


Дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ДТИА)

ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади.


2. Объектнинг тавсифи - ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва уларга кириб бориш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имкониятлари ва бошқалар.


3.Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.


4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.


5. Қурилиш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқава сувларининг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.


6. Муҳандислик таъминоти (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш) ва жиҳозлаш бўйича принципиал ечимлар.


7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).


8. Маркетинг тадқиқотлари натижалари, улар:

ташқи ва ички бозорлар конъюнктурасини ўрганишга асосланган, тайёр маҳсулотни ички бозорда сотиш, шунингдек экспорт қилиш имкониятларини;

потенциал истеъмолчилар томонидан талаб ва рақобатчилар томонидан таклиф ўрганилганлигини;

маҳсулотнинг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларининг мавжудлигини;

лойиҳанинг энг аввало арзон нархдаги, талаб қилинадиган миқдор ва сифатдаги маҳаллий хом ашё ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини;

асбоб-ускуналарга қўйиладиган асосий талабларни, табиий-иқлим, ишлаб чиқариш ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ватанимиз технологияларини ва хорижий технологияларни қиёслаш таҳлилига асосланган самарали ишлаб чиқариш технологияси, принципиал техник ечимлар танланганлигини;

таклиф этилаётган ишлаб чиқаришнинг мақбул ҳажмини;

лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан инвестиция фазасининг муддатларини тасдиқлаши керак.


9. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).


10. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИАни ва якуний техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий харажатлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.


11. Лойиҳа юзасидан харажатлар таркиби бўйича молиялаштириш схемаси.


12. Лойиҳа таваккалчиликларининг таҳлили.


13. Барча инвестициялар базасида соф дисконт даромад нулга тенг (молиявий баҳолаш) бўлган давр сифатида ҳисоблаб чиқилган лойиҳанинг ЭМВдаги молиявий-иқтисодий самарадорлигининг, ўзини-ўзи қоплаши муддатининг ҳисоб-китоблари, лойиҳанинг якуний қийматига асосланган кредитларни қайтаришнинг ҳисоб-китоблари.



Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (ДТИҲ)

ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади.


2. Объектнинг тавсифи - ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва уларга кириб бориш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имкониятлари ва бошқалар.


3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.


4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.


5. Қурилиш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқава сувларининг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.


6. Муҳандислик таъминоти (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш) ва жиҳозлаш бўйича принципиал ечимлар.


7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).


8. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).


9. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИАни ва якуний техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий харажатлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.


10. Лойиҳа юзасидан харажатлар таркиби бўйича молиялаштириш схемаси.



Изоҳ. Ишлаб турган ва янгидан фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда ДТИА (ДТИҲ) тузилмайди.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

"Келишилган"

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

комплекси раҳбари

200 йил "____"____________

Инвестиция лойиҳасининг дастлабки

техник-иқтисодий асослаши (ДТИА) юзасидан

ХУЛОСА

________________________________________________________________

(лойиҳанинг номи)

инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асослаши қуйидаги ваколатли экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтди:

Ваколатли экспертиза органлари:

Хулоса натижаси

(тавсия этилди/рад этилди)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси


Ваколатли банк (банклар)


Инвестиция лойиҳасининг ДТИАдаги асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар:

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Молиялаштириш манбалари

Бюджет

Кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар, ХМИ қарзлари ҳам шу жумлага киради

Марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари)


1

Қурилишнинг чекланган қиймати

минг долл.

млн сўм






шу жумладан:

машина ва асбоб-ускуналар

ЭМВда

маҳаллий валютада


Қурилиш-монтаж ишлари

ЭМВда

маҳаллий валютада


Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

ЭМВда

маҳаллий валютада


Дастлабки айланма капитал

ЭМВда

маҳаллий валютада


Бошқа харажатлар

ЭМВда

маҳаллий валютада

минг долл.

млн сўм



минг долл.

млн сўм




минг долл.

млн сўм



минг долл.

млн сўм



минг долл

млн сўм






2

Корхонанинг қуввати, шу жумладан:

- ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми

-экспорт ҳажми*)

Тегишли бирликларда

3

Иш билан таъминланадиганларнинг мўлжалланаётган сони

киши

4

Қурилиш муддати

ой

5

Яратилаётган асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати

минг АҚШ доллари (эквивалентда)

млн сўм

6

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати*)

йил

7

Кредитни ва бошқа қарз маблағларни қайтариш муддати

йил


-шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати

йил

________________________________________________________________

(лойиҳанинг номи)

инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асослаши кўрсатиб ўтилган асосий кўрсаткичлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади.



Изоҳ.

*) Кўрсатиб ўтилган бандлар ДТИҲни тасдиқлашда тўлдирилмайди.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА


Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (ТИА)

ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади (резюме).


2. Лойиҳанинг буюртмачиси:

2.1. Реквизитлар, мақоми, таркиби;

2.2. Бозордаги аҳвол, мавжуд амалий алоқалар ва амалий репутация;

2.3. Мавжуд ва прогноз қилинаётган потенциал;

2.4. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар.


3. Лойиҳа стратегияси (лойиҳани яратиш тарихи ва замини).


4. Маркетинг бозори ва концепцияси:

4.1. Талаб ва таклиф;

4.1.1. Бозор тузилмаси ва тавсифи. Маҳсулот тавсифи, унинг бозордаги рақобатга бардошлилиги;

4.1.2. Тармоқнинг мавжуд потенциали, рақобатчи корхоналар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари ва муаммоларини баҳолаш, ҳудудий жойлаштириш, маҳсулот сифати;

4.1.3. Тармоқнинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсади;

4.1.4. Мавжуд талаб, унинг ўсишини прогноз қилувчи асосий омиллар ва кўрсаткичлар;

4.1.5. Импорт ва унинг келгусидаги тенденциялари, ҳажми ва нархлари;

4.2. Маркетинг концепцияси, сотиш прогнози;

4.2.1. Бозорларнинг жойлашган жойи, бозор сегментацияси;

4.2.2. Мавжуд потенциал маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан кутилаётган рақобат;

4.2.3. Сотиш дастури, сотишни ташкил этиш;

4.3. Фойдаланиладиган савдо маркалари ва маҳсулотнинг патент тозалиги;

4.4. Маркетинг харажатларини баҳолаш.


5. Моддий ресурслар:

5.1. Хом ашё, материаллар, компонентлар классификацияси;

5.1.1. Хом ашё базасининг мавжудлиги, хом ашёнинг қидириб топилган захиралари;

5.1.2. Хом ашё сифатига ва уни тайёрлаш усулларига талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технологиялар талабларига мувофиқлиги;

5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёж, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва улар билан таъминланиш, уларнинг классификацияси, етказиб бериш дастури;

5.3. Энергия ресурслари билан таъминлаш;

5.4. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


6. Объектнинг жойлашган жойи:

6.1. Танланган участканинг тавсифи;

6.1.1. Хом ашё бозорларидан узоқлик ва тайёр маҳсулотни сотиш, транспорт коммуникациялари;

6.1.2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани баҳолаш;

6.1.3. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ҳисобга олиш, афзаллик ва чеклашлар;

6.1.4. Экология, атроф муҳитга таъсир (умумий ахборот);

6.2. Асосий позициялар бўйича участкани танлаш асослари;

6.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


7. Лойиҳалаштириш ва технология:

7.1. Йиллар бўйича ўзлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш қуввати;

7.2. Технология ва асбоб-ускуналар;

7.2.1. Технология ва асбоб-ускуналарни, технологик жараён схемаларини танлашни асослаш, афзалликлар ва камчиликлар, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва етказиб берувчининг кафолати;

7.2.2. Технологиянинг атроф муҳитга таъсири;

7.2.3. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш схемаси:

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари;

ёрдамчи асбоб-ускуналар;

сервис асбоб-ускуналари;

эҳтиёт қисмлар, анжомлар;

7.2.4. Ноу-хауни бериш шартлари, ходимларни ўқитиш;

7.2.5. Маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ИСО 9000 серияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда уларни амалга ошириш харажатлари;

7.2.6. Маҳаллийлаштириш истиқболлари (республика ҳудудида бутловчи буюмлар ва компонентларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари);

7.3. Қурилиш;

7.3.1. Вазият режаси;

7.3.2. Бош режа схемаси, бинолар ва корпусларнинг жойлашиши;

7.3.3. Принципиал ҳажмли - режалаштириш ва конструктив ечимлар, уларнинг параметрлари, алоҳида талаблар;

7.3.4. Участкани тайёрлаш ва ўзлаштириш;

7.3.5. Муҳандислик коммуникациялари;

7.3.6. Қурилиш-монтаж ишларининг пул ифодасидаги ҳажмлари;

7.4. Тугалланмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда харажатларни баҳолаш.


8. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар:

8.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси;

8.2. Қўшимча харажатлар (умумзавод, маъмурий);

8.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


9. Меҳнат ресурслари:

9.1. Меҳнат ресурсларига эҳтиёж ва уларнинг мавжудлиги;

9.2. Кадрларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш зарурияти ва ўқитишни ташкил этиш;

9.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


10. Лойиҳани амалга ошириш схемалари:

10.1. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари;

10.2. Лойиҳани амалга ошириш жадвали.

10.3. Лойиҳани амалга ошириш бюджети.


11. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш:

11.1. Тўлиқ инвестиция харажатлари;

11.2. Лойиҳани молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари;

11.3. Сотилган маҳсулотларга тўлиқ харажатлар;

11.4. Қарз маблағларининг қопланувчанлигини ва ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорликни баҳолаш (улардан фойдаланилган тақдирда), валютанинг қопланиши;

11.4.1. Лойиҳанинг асосий таваккалчиликларга сезгирлиги;

11.4.2. Соф жорий қиймат кўрсаткичлари ва капитал қўйилмаларнинг ички қайтарилувчанлиги нормалари;

11.5. Молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.


12. Хулосалар:

12.1. Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари;

12.2. Қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантлардан афзалликлари;

12.3. Ноаниқлик таваккалчиликлари ва аспектлари;

12.4. Лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш.


13. "А" илова:

"А" иловада эркин шаклда, миллий ва хорижий валюта харажатини алоҳида акс эттирган ҳолда молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар схемаси, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

13.1. Асосий капиталга инвестициялар;

13.2. Ишлаб чиқаришдан олдинги харажатлар;

13.3. Сотилган маҳсулотларга харажатлар;

13.4. Соф айланма капиталга эҳтиёж;

13.5. Молиялаштириш манбалари ва режаси;

13.6. Қарз маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш;

13.7. Солиққа тортишнинг амалдаги тизимини ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд маблағлар (аниқ пуллар) оқими;

13.8. Мавжуд маблағларнинг дисконтланган оқими;

13.9. Дисконт фойда;

13.10. Фойда ва зарарлар прогнози;

13.11. Прогноз қилинаётган баланс.


14. "Б" илова:

"Б" иловада тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан мавжуд бўлиши керак:

14.1. Юридик ҳужжатлар:

корхона устави ва таъсис шартномаси;

ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, агар фаолият тури махсус лицензиялар талаб қилинадиган рўйхатга кирса;

раҳбарлар, асосий менежерлар, директорлар кенгаши, корхона аниқ мулкдорларининг қисқача биографик маълумотлари;

14.2. Контракт ҳужжатлари:

асбоб-ускуналар етказиб бериш ёки объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан контракт;

қурилиш пудрати ва қурилишни моддий таъминлаш шартномаси;

хом ашё, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва тайёр маҳсулотларни харид қилиш шартномаси (мўлжаллар протоколи);

лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар;

14.3. Смета ҳужжатлари ва молиявий ҳужжатлар:

қурилишнинг смета ҳужжатлари;

корхона (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича гарантлар)нинг кейинги уч йил учун солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тўлиқ бухгалтерия (ҳар чораклик) ҳисоботлари;

бошқа банклардаги ҳисоб рақамлари, қарз маблағлари ва уларни қайтариш тўғрисидаги маълумотнома;

хорижий шериклар (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар - кейинги икки йил учун халқаро стандартлар бўйича (маълум аудитор компания томонидан тасдиқланган) йиллик ҳисобот;

14.4. Эксперт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар:

идорадан ташқари экспертиза ("Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), мустақил консалтинг ташкилотининг танланган технология ва технология асбоб-ускуналари бўйича хулосалари;

сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг техник паспортлари ва уларнинг танлов асосида танланишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кадастр (гаровга бериладиган ер ҳамда бино ва иншоотлар кадастри) ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

асосий ишлаб чиқариш биноларининг технология асбоб-ускуналари жойлаштирилган ҳолдаги схемаси;

14.5. Тайёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.


15. Техник-иқтисодий ҳисобларни ишлаб чиқишда техник-иқтисодий асослашлар таркибидан қуйидаги бандлар ва кичик бандлар чиқариб ташланиши керак: 2.2, 2.3, 2.4, 4 (кичик бандлар билан), 5.1 (кичик бандлар билан), 5.2, 6.1.1, 6.1.2, 7.1, 7.2 (кичик бандлар билан), 8 (кичик бандлар билан), 11.3, 11.5, 12.3, 13.2, 13.3, 13.4, 13.9, 13.10, 13.11, 14 ("Б" илова).


16. Мавжуд ва янгидан фойдаланишга топширилаётган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда техник-иқтисодий асослаш қисқартирилган шакл бўйича, молиявий-иқтисодий самарадорлик, қурилиш-монтаж ишлари учун маблағларга эҳтиёж, маркетинг бўлими ҳисоб-китобларисиз ишлаб чиқилади.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА


Лойиҳа техник-иқтисодий асослашларининг

асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан:

Бюджет

кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар, ХМИ қарзлари ҳам шу жумлага киради

марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари)

1

Қурилишнинг умумий қиймати, шу жумладан:

минг долл. (экв.)





1.1

ЭМВдаги харажатлар, улардан:

қурилиш-монтаж ишларига;

асбоб-ускуналар харид қилишга;

инвестиция даврида фоизлар ва воситачилик ҳақига;

бошқа харажатларга

минг долл.





1.2

Миллий валютадаги харажатлар, улардан:

қурилиш-монтаж ишларига;

асбоб-ускуналар харид қилишга;

дастлабки айланма капиталга;

бошқа харажатларга

минг долл (экв.)





2

Корхона қуввати, шу жумладан:

йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми*)

йиллик экспорт ҳажми*)

Тегишли бирликларда

3

Иш билан таъминланаётганларнинг мўлжалланаётган сони

киши

4

Қурилиш муддати

ой


5

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати

минг доллар (эквивалентда)

6

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати

йил

7

Кредит ва бошқа қарз маблағларини қайтариш муддати

йил


шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати

йил


Изоҳ.

*) ТИҲни тасдиқлашда тўлдирилмайди.