язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланилиши тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.06.1999 й. 757-сон билан рўйхатга олинган, Давлат божхона қўмитасининг 19.05.1999 й. 92/8-55-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.1999 й.

N 757




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

19.05.1999 й.

N 92/8-55



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси божхона органлари

томонидан гаровдан фойдаланилиши тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тартибини белгилайди.

1.2. Мазкур Низомнинг асосий мақсади қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун товар гаровини қўллаш ҳисобланади:

божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тақдим этилганда;

вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимларидан фойдаланилганда;

товарлар божхона назорати остида ташилганда;

божхона кузатуви қўлланганда;

товарлар божхона юк декларацияси топширилгунига қадар чиқариб юборилганда;

божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олинганда;

декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда товар шартли чиқариб юборилганда.

1.2-1. Қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминлашда товарлар гарови қўлланилмайди:

божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаганда;

Ўзбекистон Республикаси юридик шахсини Божхона ташувчиларининг реестрига киритганда;

божхона омборининг, бож олинмайдиган савдо дўконининг ва эркин омборнинг фаолиятини лицензиялашда.

1.3. Мазкур Низомга мувофиқ товарлар, шу жумладан, валюта, валюта бойликлари, қимматли қоғозлар, шунингдек, автотранспорт воситалари гаров ашёси бўлиши мумкин.

1.4. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва сертификатланиши ёки давлатнинг бошқа органлари назоратида бўлиши лозим бўлган товарлар сертификатлар, рухсатномалар ва товарлар чиқариб юборилаётганда зарур бўлган бошқа ҳужжатлар бўлган тақдирдагина гаров нарсаси бўлиши мумкин.

1.5. Гаров ашёсини алмаштиришга фақат божхона органининг розилиги билан йўл қўйилади, қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини гаровга қўйиш ҳоллари бундан мустасно. Кўрсатилган товарлар ва транспорт воситаларини алмаштириш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


1.6. Божхона органлари қуйидагиларни гаров нарсаси сифатида қабул қилиб олмайдилар:

электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари;

корхоналар, бинолар, қурилмалар, иншоотлар, ер участкалари, фазовий объектлар;

бошқа мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйиб бўлинган товарлар;

интеллектуал мулк объектлари;

божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар;

тез бузиладиган товарлар;

жониворлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган товарлар;

реализация қилиш имконияти чекланган товарлар;

жойлашган ери ва фойдаланилиши устидан

...