язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ АВ 28.06.1999 й. 757-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ томонидан тасдиқланган Низомининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 28.06.1999 й. 757-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ томонидан тасдиқланган Низомининг

олдинги таҳрири




АВ 27.04.2016 й. 757-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



1.1-банднинг олдинги таҳрири


1.1. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланилиши тўғрисида низом (матн давомида Низом дейилади) "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 111-моддасига асосан ишлаб чиқилган.



1.2-банднинг олдинги таҳрири


1.2. Мазкур Низомдан кўзланган асосий мақсад:

а) уларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган ҳолда бож, қўшилган қиймат солиғи, акцизлар ва бошқа божхона тўловлари тўланишини;

б) божхона иши тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши бошқа чора-тадбирлар билан таъминланиши мумкин бўлмаган ҳолларда транзит, божхона ҳудудида қайта ишлаш; вақтинча олиб кириши (олиб чиқиш), реэкспорт божхона режимларидан фойдаланилганда божхона тўловлари тўланишини;

в) божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганида жарима ёки товарлар ва транспорт воситаларининг қиймати тўланишини таъминлаш учун гаровни қўллаш ҳисобланади.



1.4-банднинг олдинги таҳрири


1.4. Божхона органлари, одатда, асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларини гаров ашёси сифатида қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва бошқа давлат органлари томонидан сертификатланиши ёки назорат қилиниши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари фақат сертификати бўлган ёки ветеринария, фитосанитария, экология назоратидан ва давлат назоратининг бошқа турларидан ўтган тақдирдагина гаров ашёси бўлиши мумкин.



1.6-банднинг олдинги таҳрири


1.6. Божхона органлари:

- электр энергияси, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турларини;

- корхоналар, бинолар, иморатлар, иншоотлар, ер участкалари, космик объектларни;

- бошқа мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга аввал қўйилган мол-мулкни ёки бундан олдинги мажбуриятлар билан учинчи шахслар фойдасига тақдим этилган мол-мулкни;

- мулкий ҳуқуқларни;

- Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни;

- Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган мол-мулкни;

- божхона органлари томонидан сотиш имкониятлари чекланган товарлар ва транспорт воситаларини;

- муомалада ва қайта ишлашда бўлган товарлар ва транспорт воситаларини, қайта ишлаш божхона режимларида жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари бундан мустасно;

- тез бузиладиган товарларни;

- жойлашган ери ва фойдаланиши устидан доимий назоратни муайян божхона органи таъминлай олмайдиган ашёларни;

- эркин сотилиши тақиқланган маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини гаров ашёси сифатида қабул қилиб олмайдилар.

Қуйидагилар гаров ашёси бўла олмайди:

- шахсий тусдаги талаблар;

- қонун томонидан гаровга қўйилиши тақиқланган талаблар;

- гаровга қўювчи мустақил равишда бегоналаштира олмайдиган (масалан, умумий мулк бўлган мол-мулк барча мулкдорларнинг розилигисиз ва ҳоказо) мол-мулк.



1.7-банднинг олдинги таҳрири


1.7. Эркин (бозор) нархи тўланиши керак бўлган:

а) ундирилиши божхона органлари зиммасига юкланган бож, қўшилган қиймат солиғи, акциз, бошқа солиқлар;

б) божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари;

в) товарларни сақлаганлик ва/ёки божхона кузатуви учун божхона йиғимларининг энг юқори суммалари (агар бундай сақлаш ва/ёки кузатув амалга оширилган ёки оширилаётган бўлса);

г) кўрсатилган суммалардан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган такрорий молиялаш ставкалари бўйича фоизлар;

д) божхона органлари олдидаги мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда ва кейин сотиш муносабати билан гаров ашёсини ушлаб туриш ва уни давлат мулкига айлантириш харажатларининг мумкин бўлган чиқимларини қоплашга товарлар ва транспорт воситалари қийматининг 15 фоизи суммасидан паст бўлмаган товарлар ва транспорт воситалари божхона тўловларининг тўланишини таъминлайдиган гаров ашёси бўлиши мумкин.



3.2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3.2. Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади.



3.6-банднинг олдинги таҳрири


3.6. Жарима ёки товарлар ва транспорт воситаларининг қиймати ундирилишини таъминлайдиган гаровнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда гаров тўғрисидаги шартнома ўз кучини йўқотади.



4.9-банднинг олдинги таҳрири


4.9. Гаровга қўювчининг божхона органлари олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш муддати тегишли равишда божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддатидан, божхона режимини якунлашнинг энг охирги муддатидан ёки жарима, ёхуд товарлар ва транспорт воситалари қийматини тўлаш муддатининг бошланиш муддатидан ошиши мумкин эмас.

Агар гаров ашёси божхона тўловларини ҳам, жарима суммаси ёки товарлар ва транспорт воситалари қийматини ҳам тўлашни таъминласа, гаровга қўювчи божхона органлари олдидаги ўзининг барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар гаров дастлабки ҳажмда сақланиб қолади.



6-бобнинг олдинги таҳрири


6. БОЖХОНА ҚАЙТА ИШЛАШ РЕЖИМЛАРИГА

ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ГАРОВИ


6.1. Божхона назорати остида қайта ишлаш ва божхона ҳудудида божхона қайта ишлаш режимларида жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари гаровида, агар унинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган қийматдан кам бўлмаса, гаров ашёсининг таркиби ва натура шаклининг ўзгаришига йўл қўйилади.

Божхона қайта ишлаш режимларида жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларининг гарови тўғрисидаги шартнома гаровга қўйилган товар ва транспорт воситаси турини, унинг бошқа тур белгиларини, гаров ашёсининг умумий қийматини, у жойлашган жойни, шунингдек, гаров ашёси алмаштирилиши мумкин бўлган товарлар ва транспорт воситалари турларини белгилаб бериши керак.


6.2. Шартномада ифодаланган гаровга қўювчининг товарлар ва транспорт воситаларини давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш тўғрисида ариза мавжуд бўлганида ушбу ариза, шунингдек, божхона органининг товарлар ва транспорт воситаларини давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш учун рухсати ўзгартиришсиз қайта ишлаш маҳсулотларига ёки гаров тўғрисидаги шартномани тўлдиришларга ёки янги шартномани тузишга татбиқ этилади.

Божхона қайта ишлаш режимларида жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари гаровида гаровга қўювчи гаров ашёсига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Гаровга қўювчи мазкур Низомнинг 4.3-бандига мувофиқ гаров ашёсини тасарруф этиши мумкин.



Низомга 1-илова 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Гаров ашёси Гаровга қўювчининг божхона тўловларини тўлаш ва/ёки божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганда жарима ёки товарлар ва транспорт воситалари қийматини (кераксизининг устига чизилсин)


суммасида

(гаров билан таъминланган талаб суммаси рақамлар ва ёзувда кўрсатилсин)


тўлаш тўғрисидаги мажбурияти билан таъминланади.




АВ 05.09.2012 й. 757-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



4.3-банднинг олдинги таҳрири


4.3. Гаровга қўювчи унда қолдирилган гаров ашёсини божхона органининг рухсатисиз тасарруф қила олмайди. Бунда гаров ашёсини сотиш, бошқача бегоналаштириш, ижарага бериш ҳамда учинчи шахсга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун беришнинг бошқа турларига йўл қўйилмайди, божхона  қайта ишлаш режимларида жойлаштирилган гаров ашёсини эгалик қилиш ёки фойдаланишга бериш бундан мустасно.

Божхона органлари олдидаги мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган товарлар ва транспорт воситаларининг кейинги гаровига ҳам йўл қўйилмайди.