язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.09.2007 й. 1717-сон билан рўйхатга олинган 27.08.2007 й. ДСҚ 11-сон, ДБҚ 01-02-/15-23-сон, ИВ 31-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/10-4715-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 20 сентябрда 1717-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлигининг

2007 йил 27 августдаги

11, 01-02/15-23, 31 ва

ЭГ-01/10-4715-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси

маълумотларини йиғиш ва қайта

ишлаш услубияти тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом тўлов балансининг услубиятига мувофиқ, ташқи савдода товарлар ва хизматлар ҳисобининг тўлиқ акс эттирилишини таъминлаш мақсадида, давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлашнинг услубиятини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги маълумотлар алмашинуви тартибини аниқлаб беради.

2. Товарлар ташқи савдоси бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда улар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона декларациялари маълумотлари асосида амалга оширилади.

3. Божхона декларациясида ва божхона статистикаси томонидан ҳисобга олинмайдиган, эгалик ҳуқуқи резидентдан норезидентга ўтган ёки аксинча бўлган товарлар экспорт-импорти ҳажми тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш Давлат статистика қўмитаси томонидан махсус статистик кузатувлар тармоғи орқали амалга оширилади.

4. Хизматлар экспорт-импортини ҳисобга олиш Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика ҳисоботи ва махсус кузатувлар асосида амалга оширилади.

Туризм бўйича экспорт ва импорт маълумотлари, кириш ва чиқишга оид туризм бўйича туристларнинг харажатлари кузатуви натижаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентларнинг ўзларининг доимий муассасалари орқали амалга оширадиган, тугалланиши учун бир йилдан ошиқ вақт талаб қиладиган қурилиш, фойдали қазилмаларни излаш ва қидирув соҳаларидаги хизматлар ҳажми хизматлар импортида акс этмайди ва улар ички ишлаб чиқариш сифатида қаралади.


5. Давлат божхона қўмитаси ҳисобот давридан кейинги ҳар ойнинг 7-санасигача тезкор, 15-санасида эса Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо божхона статистикасининг меъёрий ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда, товарлар ташқи савдоси маълумотлари базаси бўйича аниқлаштирилган маълумотларни (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасининг 10 та белгиси бўйича) жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни ажратган ҳолда Давлат статистика қўмитасига тақдим этади. Тақдим этилаётган маълумотлар ўсиб бориш тартибида шакллантирилади.

6. Давлат божхона қўмитаси зарур ҳолларда Давлат статистика қўмитасига республика тўлов балансининг шаклланиши учун керак бўлган божхона декларацияларининг алоҳида ҳолатлари бўйича маълумотларни тақдим этади.


7. Давлат статистика қўмитаси ҳар ойда Давлат божхона қўмитасига ҳар ойнинг 1-санаси ҳолатига юридик манзилларини кўрсатган ҳолда Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан маълумотларни тақдим этади.


8. Давлат божхона қўмитаси ҳар чоракда товарлар ташқи савдоси бўйича божхона ахборотномасини нашр этади.


9. Ташқи савдо бўйича якуний жамланма маълумотларни шакллантириш, уларни нашр қилиш ва фойдаланувчиларга зарур кесимларда тақдим этиш Давлат статистика қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


10. Мазкур Низом "Ўзбектуризм" Миллий компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 396-модда.