язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2000 й. ПФ-2559-сон "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.03.2000 й.

N ПФ-2559



РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ ВА

ЧИҚИНДИЛАРИ ЎҒИРЛАНИШИ ҲАМДА

НОҚОНУНИЙ ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИБ

КЕТИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш, республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек қимматли хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 5 февралдаги ПФ-2212-сон Фармонига мувофиқ рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташкарига олиб чиқиб кетиш тақиқланганлиги қайд этиб ўтилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан биргаликда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг чегара яқинидаги темир йўллар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси бўйлаб жойлашган автомобиль ўтиш ва айланиб ўтиш йўллари орқали қонунга зид равишда олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш юзасидан қатъий тезкор чора-тадбирлар кўрсин.


3. Белгилансинки, фақат "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрловчи ваколатли орган ҳисобланади.

4. Рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг жисмоний шахслар томонидан тайёрланиши ҳамда улардан "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ тайёрловчи ташкилотларида қабул килиниши тақиқлансин, жисмоний шахслардан ишлатиб бўлинган (кислотали-қўрғошинли батареялар) аккумуляторларни қабул қилиб олиш бундан мустасно.

5.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ иккиламчи алюминийни ҳамда рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тақсимлаш чоғида халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи кичик бизнесга тегишли қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.

"Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖга халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш учун рангли металл парчалари ва чиқиндиларини сотишга рухсат этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рангли металлардан тайёрланган ишлаб чиқариш-техника буюмларини ўғирлаш, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш ва ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш, ҳаво ва кабель линиялари ҳамда электрузаткичларга қасддан зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш юзасидан назоратни кучайтирсин, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари билан муомала қилиш бўйича ҳар бир ноқонуний ҳатти-ҳаракат юзасидан батафсил текшириш ўтказиб, айбдор шахсларни қонунчиликка мувофиқ равишда жавобгарликка тортсин.


8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳоли ўртасида рангли металлар парчалари ва чиқиндилари билан ноқонуний муомала қилиш ва уларни республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, ҳаво ва кабел алоқа линиялари ҳамда электрузаткичларга қасддан зарар етказиш учун жавобгарлик ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов