язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31.03.1998 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.1998 й.

N 137



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ САВДО

ФАОЛИЯТИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг товарлар экспортини рағбатлантириш ва импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонларини бажариш юзасидан, шунингдек экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва сотишни рағбатлантириш, ташқи савдо ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1998 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар:

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган, товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилувчи ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмаларига жорий этилсин, фойдадан олинадиган солиқ бундан мустаснодир, шунингдек уларга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналар очишга рухсат этилсин;

мис ва рухдан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилсин (ТИФ ТН коди - 7403, 7408, 7901).


2. Хўжалик юритувчи субъектларга "Ўздавстандарт" маркази ва ваколатли органлар томонидан сертификация қилинган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лабораторияларида қўшимча равишда экспертизадан ўтказмасдан экспортга юклаб жўнатиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика хўжалик юритувчи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборларини очиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўздавстандарт" маркази билан биргаликда идоралараро ишчи гуруҳ тузсинлар ва ташқи савдога оид давлат ва божхона статистикаси маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг ягона услубияти тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

5. Маълумот учун қабул қилинсинки, импорт қилувчиларга тариф имтиёзлари ва преференциялар бериш амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Белгилаб қўйилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра белгиланган товарлар билан бир қаторда, шунингдек қуйидаги товарлардан:

кўргазмалар, реклама ва тақдимотлар учун экспонатлар сифатида четдан олиб кирилаётган товарлардан;

четга олиб чиқиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга бериш асосида четдан олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлардан импорт божхона божлари олинмайди.

ЎзР ВМ 20.06.2016 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 5-бандга ўзгартиришлар киритилган.


6. Амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган импорт бож ставкалари Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим яратадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ва улардан келтириладиган товарларга нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим яратиш тўғрисида битимларга эга бўлмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт божининг икки баравар оширилган ставкалари қўлланилади.


7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

Ҳукумат қарорлари, Ҳукуматлараро битимлар асосида, шунингдек, ҳам халқаро бозорлар конъюнктурасига, ҳам минтақавий бозорлардаги талаб ва таклифларнинг амалдаги ҳолатига асосланган нархлар бўйича 1-иловага мувофиқ рўйхатга биноан товарлар (хизматлар) экспорти юзасидан тузилган конт-рактлар (шартномалар)ни рўйхатдан ўтказади, биржа савдоларида тузиладиган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно;

товарларнинг келиб чиқишини сертификатлайди;

амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тариф имтиёзларини қўллаш мақсадида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлайди.


8. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

импорт қилинадиган товарлар ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона расмийлаштируви тартибини;

экспорт ва импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартибини, шунингдек экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини;

Ўзбекистон Республикасида махсус товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни;

корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни аниқлаш қоидаларини, шунингдек, товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидаларини;

эркин савдо режими белгиланган ёки савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим белгиланадиган давлатлар рўйхатини тасдиқласинлар.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 1-илова "Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхати"нинг 6-банди "Ипак чиқиндилари ТИФ ТН коди 5003" товар номи билан тўлдирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 31 мартдаги

137-сон қарорига

1-ИЛОВА



Контрактлар Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар

ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан

кейин экспорт қилинадиган товарлар

РЎЙХАТИ

     

N

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Қурол  яроғлар ва харбий техника, уларни ишлаб чикариш учун махсус бутловчи қисмлар

8526 (фақат ҳарбий мақсадларда), 8710 00 000 0, 8802 (фуқаро вертолётлари ва самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратларининг қисмларидан ташқари), 8805 (фуқародан ташқари), 8906 10 000 0, 9013 10 000 0, 9013 20 000 0, 9013 80, 9014, 9301, 9302 00 000 0, 9305 (фақат жанговар қурол учун), 9306 (фақат ҳарбий мақсадларда)


2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, руда концентратлар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, қимматбаҳо табиий тошларнинг кукунлари ва рекуператорлари, марварид ва ундан тайёрланган буюмлар


2843, 3006 40 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 -7115, 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9003 19000 1, 9021 29000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111 10000 0, 9113 10, 9608 10 920 0 ва 9608 10 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан ишланган тангалар), 7116 (фақат марварид, табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00000 0 (фақат ишлов берилган каҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)


3.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар, радиоактив моддаларнинг чиқиндилари


2612 (фақат уран рудалари ва концентратлари), 2844, 2845


4.

Радиоактив моддалардан фойдаланган ҳолда тайёрланган приборлар ва асбоблар


8401

5.

Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металларнинг парчалари ва чиқиндилари


2805, 7401 00 000 0-7411, 7413 00 000 0, 7501-7506, 7601-7615, 7801-7804, 7901-7905 00 000 0, 8001-8003 00 000 0, 8007 00 000 0, 8101-8112


6.

Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқиндилари


7201-7229,

7301-7306


7.

Қайта ишланмаган нефть, табиий газ


2709 00, 2711


8.

Пахта толаси, пахта линти


5201 00, 5203 00 000 0, 1404 20 000 0


   





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 31 мартдаги

137-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари

томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва

импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар)

РЎЙХАТИ


Қисқача номи


Рухсат бериш ваколати

бўлган органлар


1.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет мамлакатлардаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ўз касби бўйича фаолияти


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



5.

Санъат асарларини экспорт қилиш


Маданият вазирлиги


6.

Қизил китобга киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмлари ва маҳсулларини экспорт қилиш

    

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсуллари, ботаника коллекциялари импорти, шунингдек ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, улар ҳаётий фаолиятининг маҳсуллари, коллекциялар ва ўлжалар экспорти ва импорти

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси


Ўзбекистон Республикаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


7.

Озон қатламини нобуд қилувчи ва таркибида шундай моддалардан иборат махсулотлар


Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси




Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 31 мартдаги

137-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 июндаги 315-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 декабрдаги 625-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 110-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 июндаги 219-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарорига 2-илова 9-бандининг 9-хатбоши;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 438-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 15 январдаги 28-сон қарори.