язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.1995 й. ПФ-1096-сон "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.04.1995 й.

N ПФ-1096



ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Шу нарса қайд этиб ўтилсинки, қабул қилинган қарорларга қарамай, ташқи иқтисодий фаолиятда турли баҳоналар бартер (мавоза) операциялари ҳамон амалга оширилаяпти бўйича номутаносиб тарздаги айирбошлаш ҳоллари мавжуд бўлиб, солиқларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда келиб ҳамда валюта даромадининг бир қисмини мажбурий равишда сотиш таъминланмаяпти. Шу муносабат билан:


1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), Прокуратура (Мустафоев) 1994 йил ҳамда 1995 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра ушбу масала бўйича ишалрнинг аҳволини таҳлил этсинлар ва "Бартер (мавоза) асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операцияларидаги бузғунчиликлар ва суиистеъмолларни бартараф этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 9 июлдаги Фармонини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

3. Бартер операцияларини амалга ошириш чоғида солиқ солиш мақсадларида маҳсулот жўнатилган кунни маҳсулот (ишлар хизматлар) реализация қилинган пайт деб ҳисоблансин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларга экспорт контрактлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

5. Валюта даромадининг бир қисмини мажбурий сотиш ва белгиланган тартиб бузилган ҳолларда солиқ органлари айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартиб ва миқдорларда молиявий жазо чоралари ҳамда маъмурий жарималарни қўлласинлар.


6. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида Давлат божхона қўмитасининг, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, вакил қилинган банкларнинг раҳбарлари огохлантирилсин.

7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин


8. Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов