язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.1992 й. 472-сон "Пахта толасини республикадан ташқарига жўнатиш тартибининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан бузилиши тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.1992 й.

N 472



ПАХТА ТОЛАСИНИ РЕСПУБЛИКАДАН

ТАШҚАРИГА ЖЎНАТИШ ТАРТИБИНИНГ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН

БУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, белгиланган топшириқлардан ортиқча ишлаб чиқарилган, четга жўнатилиши керак бўлган тола ўрнига, ўрнатилган тартибга зид равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг пахта толасини сотиш тўғрисида ўзбошимчалик билан қабул қилган қарорлари натижасида "Қорақалпакинторг" ва "Каракалпакхлопкопром" томонидан давлат ресурсларидан Туркиянинг "Язекс" корпорациясига 8,6 минг тонна ва МДҲ мамлакатларига 2,6 минг тонна пахта толаси жўнатилган. Бу билан амалдаги тартибни четлаб ўтган ҳолда толани четга чиқаришга рухсат берган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси назоратсизликка ва юзаки ёндашувга йўл қўйдилар.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг собиқ раиси (ўртоқ Тожиев)га, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов)га, "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Мақсудов)га ва Давлат божхона қўмитаси (ўртоқ Орипов)га пахта толасини Қорақалпоғистон Республикасидан четга чиқариш ҳужжатларини расмийлаштиришда юзаки ёндашилганлик кўрсатиб ўтилсин. Улардан толани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнатишнинг асосланганлиги бўйича назоратни кучайтириш талаб қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ўртоқ Р.И. Йўлдошев пахта толасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнатиш бўйича ҳуқуққа зид ва ўзбошимчалик билан қарорлар қабул қилишга бундан кейин йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига "Каракалпакинторг" бош директори ўртоқ М.А. Мамбетназаровнинг ва "Каракалпакхлопкопром" бошлиғи ўртоқ Т. Полуашевнинг мазкур пахта толасини сотишда йўл қўйган бузилишлар учун эгаллаб турган лавозимларида қолиш-қолмасликлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш юклатилсин.

1992 йилда ноқонуний сотилган пахта толаси ҳажмининг ўрни шу йилги режадаги пахта ҳосилининг 15 фоизи ва режадан ташқари ҳосил ҳисобига тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Муталов