Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Давлат божхона қўмитасининг 02/8-21-сон, Марказий банкининг 121 В-3-сон, Молия вазирлигининг 3-сон "Божхона тўловларини тўлаш муддатларини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашга имкон бериш бўйича йўриқномага қўшимча киритиш тўғрисида"ги 29.12.2001 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2002 й. 697-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2002 й.

N 697-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2001 й.

N 02/8-21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

29.12.2001 й.

N 121 В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2001 й.

N 3


ҚАРОРИ



Божхона тўловларини тўлаш муддатларини

кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашга имкон бериш

бўйича йўриқномага қўшимча киритиш тўғрисида


(2002 йил 20 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларига молиялаш, моддий-техника таъминоти, божхона имтиёзлари, банкка оид ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 366-сон қарорини бажариш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 16 мартда 03/8-78-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан 1999 йил 16 мартда 121-В, 24-сон билан келишилган Божхона тўловларини тўлаш муддатларини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашга  имкон бериш бўйича йўриқноманинг (рўйхат рақами 697, 1999 йил 8 апрель) 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг микрофирмалари ва кичик корхоналарига, фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс мақомига эга деҳқон хўжаликларига 2001 йил 1 октябридан бошлаб ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган ускуналар, хом ашё ва моддий ресурслар учун 90 кун муддатга фоиз ундирмасдан божхона тўловларини тўлаш бўйича муддатлари кечиктирилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)".

Давлат божхона қўмитаси раиси

У. Комилов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажанов

Молия вазири

М. Нурмуратов

        









































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск